Банкдаги омонатлар ҳимояси: янги қонун нимани ўзгартиради?
Янги қонунга кўра, банк омонатларини қайтариш муддати сезиларли даражада қисқартирилади. 2027 йилдан эътиборан банклар омонатларни 7 кун ичида мижозларга қайтариши мажбурий бўлади. Шу билан бирга, энди тадбиркорлик субъектлари ва юридик шахслар ҳам омонатларини кафолатланган ҳолда сақлашлари мумкин.
«Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги қонун — аввал ва ҳозир: нималар ўзгарди
Аввал қандай бўлган эди?
Шу пайтгача банклардаги омонатлар сақланиши ва кафолатлари масалалари 2002 йилда қабул қилинган қонун билан тартибга солиб келинди. Бу қонунни Жаҳон банки экспертлари халқаро мезонлар билан таққослаб, қатор камчиликларни кўрсатиб ўтган:
👉 @r_kusherbayev

❌ биринчидан, қонунда фақат фуқаролар (жисмоний шахслар) омонатлари кафолатланиши назарда тутилган бўлиб, бу амалиёт бизнес учун татбиқ қилинмаган;
❌ иккинчидан, омонатларни қайтариш муддати уч ойдан сўнг бошланиши белгиланган;
❌ учинчидан, фуқаролар омонатлари тўлиқ ҳажмда кафолатланган. Бу тизим амалда ҳеч қачон тўлиқ ишламаган. Аслида ушбу амалиёт омонатлар кафолати тизимига салбий таъсир кўрсатиб келган.
👉 @r_kusherbayev