Forward from: Times.uz
⚡️«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев 10 август куни Тошкент архитектура қурилиш институтига ташриф буюрди.
Бу ерда президент институт талабалари билан ҳамда журналистлар суҳбатда бўлди. Давлат раҳбари куни кеча Ҳиндистонда ўтказилган шахмат олимпиадасида ғолиб бўлган ўзбекистонлик шахматчилар ҳақида гапирди.
«Шахматга оид 3 йилда учта қарор қабул қилдик. Нима учун? Биз 20 йил давомида бу соҳада кечикканимиз учун қарорларни қабул қилдим. 2026 йилги шахмат Олимпиадасига энди барча бошқача тайёргарлик кўради. «Биз чемпионлар юртига боряпмиз».
«Уларга катта мукофотлар берсак бошқалар учун ҳам бу мотивация бўлади. Ҳамма ота-оналар фарзандларини шахмат тўгаракларига беришни бошласа керак».
«Шунингдек, уларга давлат мукофотларини ҳам берамиз. Бундан ташқари, уларга автомобиль беришни ҳам режалаштирдик. Ахир уларнинг боксчилардан нимаси кам?», — деди Шавкат Мирзиёев.