Кеча Тошкент вилоят матбуот бошлиғи Беҳзод ака телефон қилиб қолди. "Биз тарафларга келмайсизми, бугун 100 та вилоят мансабдори чекка қишлоқда қолади, одамларнинг муаммосини эшитади" деди. Бордим. Қишлоқ номи Шампан экан, узумчиликка ихтисослашган, бўрилар келиб турадиган тоза жойлар. Ташкилий ишлар жойида. Ўтовга халқ қабулхонаси қилинган, болаларга кинозал, ота-онаси муаммосини айтгунча зерикмай мултфилм кўриб туради. Арзонлаштирилган ярмарка ташкил қилинган. Ошам тарқатилди, концертам қўйилди.
Эсингизда бўлса, Президентимиз мансабдорларга қарата "пастга туш, халқ дардини ўрган" деганди. Кимлардир бу топшириқни "для галочка" ўша пайти қилди, кейин тўхтади, халқ учун дейилган вагониям чириб ётгандир ҳозир. Бироқ ўша селекторда урғу "давомийлик"ка қаратилганди. Тошкент вилоят ҳокими Зойир ака Мирзаев мана шу давомийликни ҳозиргача ушлаб турибди, барака топсин. Бир аср яшаган Онахон билан самимий суҳбати эса ҳаммасини айтиб турибди😎
👉 @Zafarbek_Solijonov