пенсия чиққандан кейинги ишлаган йилларни қайта ҳисоблатиб пенсия миқдорини ошириш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 5005-савол:
5 йил олдин нафакага чикканман уша вактда ойлик маошим кам булган хозир ойлигим яхши нафакам кам чиккан, хозирги ойлигим билан кайта хисоблатиб кушимча пул чикадими
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонун 48-моддасига кўра пенсияларни қайта ҳисоблаш асослари қуйидагича:
✅ Юқоридаги асослар мавжуд бўлганда сизнинг пенсиянгиз қайта ҳисоблаб чиқарилади.
Энди қаранг! Вазирлар маҳкамасининг 13.10.2022 йилдаги 592-сонли қарори қабул қилинган(Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида). Юқоридаги Низомнинг 137-бандига мувофиқ иш стажи ва пенсия тайинлангандан кейин эга бўлинган иш ҳақи ҳисобга олинган ҳолда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш амалга оширилмайди.
Бундан ташқари низомнинг 138-бандига кўра эса умумий белгиланган ёш камайтирилган ҳолда ёшга доир пенсия тайинланган шахсга у умумий белгиланган ёшга тўлганлиги муносабати билан пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқилмайди.
🚫 Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, пенсия тайинлангандан кейин ишлаган йилларингиз учун пенсияни қайта ҳисоблаб берилмайди. Агарда юқоридаги асослар мавжуд бўлса аризангиз қаноатлантирилиши мумкин.

👉 пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда;
👉 ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;
👉 боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;
👉 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарган тақдирда;
👉 даромадлар индексация қилинган тақдирда амалга оширилади.
✅ Юқоридаги асослар мавжуд бўлганда сизнинг пенсиянгиз қайта ҳисоблаб чиқарилади.
Энди қаранг! Вазирлар маҳкамасининг 13.10.2022 йилдаги 592-сонли қарори қабул қилинган(Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида). Юқоридаги Низомнинг 137-бандига мувофиқ иш стажи ва пенсия тайинлангандан кейин эга бўлинган иш ҳақи ҳисобга олинган ҳолда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш амалга оширилмайди.
Бундан ташқари низомнинг 138-бандига кўра эса умумий белгиланган ёш камайтирилган ҳолда ёшга доир пенсия тайинланган шахсга у умумий белгиланган ёшга тўлганлиги муносабати билан пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқилмайди.
🚫 Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, пенсия тайинлангандан кейин ишлаган йилларингиз учун пенсияни қайта ҳисоблаб берилмайди. Агарда юқоридаги асослар мавжуд бўлса аризангиз қаноатлантирилиши мумкин.
📩 Юристга савол юбориш
☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈