Юрист Хизмати | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.
Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


⚡️Ўзбекистонда 1 апрелдан газ нархи ҳам қуйидагича ошади

2025 йил 1 апрелдан бошлаб барча истеъмолчилар учун 1 кубометр газ нархи 1800 сўмгача, АГТШКлар учун 2500 сўмгача, иссиқлик электр станциялари учун 1800 сўмгача оширилади.

Ноябрдан февралгача давом этувчи иситиш мавсумида аҳолига етказиб бериладиган табиий газнинг бир кубометри нархи газ истеъмоли:
• 500 куб метргача бўлганда 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади;
• 500 дан 2500 куб метргача бўлганда 1800 сўм;
• 2500 дан 5000 куб метргача 2100 сўм;
• 5 000 дан 10 000 куб метргача 2500 сўм;
• 10 минг куб метрдан юқори истеъмол учун эса 3 000 сўмдан бўлади.


2025 йил 1апрелдан март-октябрь ойларидаги истеъмол учун тарифлар:
• 100 куб метргача газ истеъмол қилинганда 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади;
• 101 кубометрдан 2500 кубометргача 1800 сўм;
• 2500 дан 5000 минг кубометргача 2100 сўм;
5000 дан 10000 куб метргача 2500 сўм;
10 минг куб метрдан юқори бўлганда 3000 сўм этиб белгиланади.


Аҳоли учун суюлтирилган газ тарифи 1 кг учун 2000 сўмгача оширилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


⚡️Ўзбекистонда 1 апрелдан электр энергия нархлари қуйидагича ошади

Маиший истеъмолчилар учун 1 кВт/соат электр энергиясининг нархи ойига:
200 кВт/соатгача истеъмол қилинганда - 450 сўмдан 600 сўмгача;
201 кВт/соатдан 1000 кВт/соатгача 1000 сўм;
1000 кВт/соатдан 5000 кВт/соатгача - 1500 сўм;
5 000 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача - 1 750 сўм;
10 минг кВт/соатдан ортиқ ортиқ истеъмол учун - 2 000 сўм бўлади.


IV гуруҳ истеъмолчилари учун электр энергияси нархи 900 сўмдан 1000 сўмгача оширилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


❗️Газ ва свет ҳисобингизни тўлдириб олинг, чунки 1 апрелдан газ ва электр энергияси тарифлари кескин ошади

✅ Эски тарифлар 2 ойгача амал қилади.

Ижтимоий норма ва ундан ортиқ илк тижорий шкалада тарифлар газ бўйича 650/1500 сўмдан 1000/1800 сўмгача, электр энергияси бўйича эса 450/900 сўмдан 600/1000 сўмгача қимматлайди.

Лекин сизда агар газ ва свет ҳисобингизда 2 ойлик истеъмолга етарли маблағ бўлса ёки 1 апрелгача ҳисобингизни тўлдириб олсангиз, камида 2 ой (1 июнгача) эски тарифларда пул ушланади.

Чунки электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига кўра, Тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми ва электр энергияси учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


❗️Ҳеч ким ўзича Рамазон доим ўттиз кун бўлади, деб ҳукм чиқариши асло тўғри эмас - Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

🌍 ...Милодий сана ойлари 28 ёки 29 ҳамда 30 ё 31 кунлик бўлгани каби ҳижрий ойлар, жумладан, Рамазон ойи ҳам гоҳида 29, гоҳида 30 кунлик бўлиши мумкин. Ҳижрий ойнинг милодий ойдан фарқи шуки, масалан, март ойи доимий равишда 31 кунлик бўлса, ҳижрий ойлар ҳилолнинг янгиланиши билан боғлиқ бўлгани учун қайси ой неча кунлик бўлиши ойнинг кўринишига қараб аниқланади.

📿 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам охиратга риҳлат қилгунларига қадар тўққиз йил Рамазон рўзасини тутганлар. Шулардан аксарида Рамазон ойи йигирма тўққиз кунлик, озроғида ўттиз кунлик бўлган. Бу борада Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда зикр қилинган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида 29 кун тутган рўзамиз 30 кун тутганимиздан кўпроқ эди” (Имом Аҳмад ривояти).
💬 Демак, Рамазон ойи неча кун бўлса, шунча кун рўза тутилади ва ўша мукаммал рўза ҳисобланади.

📌  Шунга кўра, ҳеч ким ўзича Рамазон доим ўттиз кун бўлади, деб ҳукм чиқариши асло тўғри эмасдир. Бундай дейиш саҳиҳ ҳадислар ва уламолар ижмоси (иттифоқи)га зиддир.


✅Рамазон ойи 29 кунлик бўлиб келган тақдирда ҳам биз оят ва ҳадисларга мувофиқ бир ой мукаммал рўза тутган бўламиз...

⚡️ БАТАФСИЛ

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


7449690.pdf
1.4Mb
❗️Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритилди

Қонун (ЎРҚ-1051, 27.03.2025 й.)

Унга кўра, Оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик учун жавобгарлик белгиланди

✅ Қонун билан Жиноят кодексининг 244-моддасига оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик ҳамда ушбу фаолиятни молиялаштирганлик учун жавобгарликни белгиловчи ўзгартириш киритиш назарда тутилмоқда.

🔴Қонунга кўра, шахснинг оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтиши, шу жумладан оммавий тартибсизликларни содир этиш билимини, амалий маҳоратини ва кўникмаларини эгаллаши, ўқув чоғида қурол-яроғ, портлатиш қурилмалари, портловчи, заҳарловчи, атрофдагилар учун хавф туғдирадиган бошқа моддалар ва буюмлар билан муомала қилиш усулларини ўрганиши -

🔸БҲМнинг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

Шунингдек, ушбу жиноятни содир этган шахс, агар у ўқувдан ўтганлиги тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар қилса, содир этилган жиноятни фош қилишга ёки бундай ўқувдан ўтган, ўқувни амалга оширган, ташкил этган ёхуд молиялаштирган бошқа шахсларни, шунингдек ўқув ўтказилган жойни аниқлашга фаол кўмаклашса ва агар унинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби мавжуд бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод қилиниши белгиланди.

📌Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


#Эслатма
Бугун 28 март кунидан IV ўқув чорак дарслари бошланади

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомга кўра, мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 2025 йил 21 март кунидан бошланиб, 27 март куни (7 календарь кун)гача қадар давом этди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Иш ҳақи кечиктирилганда, қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 5042-савол:

Enter enjinering pte ltd kompaniyasi tarkibidagi Enter machineries service mchj xususiy korxonasida qurilish sinov labaranti sifatida  ishlayman. Kompaniya tomonidan asossiz  ravishda ish haqi doimiy kechiktirilib beriladi. Bu safargisi chuzilib ketdi judayam. Ish haqimizni ololmayapmiz, soliq uz ilovasida hammasi kursatilgan lk plastik kartamizga tushmagan ish haqi.shu buyicha qaysi tashkilotga murojat etishni tavsiya qilasiz?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодекси 244-моддасида иш берувчи ўз молиявий аҳволидан қатъи назар, қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ ходимлар томонидан бажарилган иш учун ҳақ тўлашни амалга ошириш мажбурияти мустаҳкамланган.

☝️Мана шу қоидага кўра сизга меҳнат шартномасида ва бошқа локал норматив ҳужжатларда (лавозим йўриқномаси, ички меҳнат тартиб қоидалари) белгиланган меҳнат мажбуриятларингизни бажарганлигингиз учун иш ҳақи тўланиши лозим.

Бунда ушбу кодекс 253-моддасига биноан ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

❗️Шунингдек, МК 319-моддасига биноан ходимга иш ҳақи тўлаш ва унга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловлар кечиктирилганда етказилган зарар иш берувчи томонидан қопланиши шарт.

✅ Бу масалада сизлар туман адлия бўлимига ёки меҳнат инспекторига ёҳуд фуқаролик судига даъво қилишингиз мумкин.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


7445856.pdf
1.7Mb
«Академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари янгитдан тасдиқланди

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


7447449.pdf
859.2Kb
📝Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Президент қарори, 26.03.2025 йилдаги ПҚ-124-сон

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


O'zbekiston_Respublikasi_Maktabgacha_va_maktab_ta'limi_vazirligining.pdf
408.0Kb
⚡️Устама олишда 30 балл берадиган фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар РЎЙХАТИ

2025/2026-ўқув йили учун умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий таъриф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилашда баҳолаш учун фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар РЎЙХАТИ тасдиқланди 

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 13 январдаги 03-14-75-сонли хати

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


⚡️Рамазон ҳайитида қуйидагича дам олинади

🔹5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади:

➖ 29 март – Шанба.
➖ 30 март – Якшанба.
➖ 31 март – Душанба.

🔹6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса ҳозирча кетма-кет 2 кун дам олишади

➖ 30 март – Якшанба.
➖ 31 март – Душанба.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


⚡️Расман: Рамазон ҳайити 30 март куни нишонланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Устамалар нотўғри тўлангани туфайли жавобгарлик директорнинг зиммасида бўладими?

@Yurist_Xizmati 5041-савол:

Нотугри туланган деб топилган устама деректор хисобидан туланиши канчалик тугри Устамани района хам текшириб олади. Камисия 7 кишидан иборат булиб битта деректорни овози хал килмеди. Устамани укитувчини узи оладику. Юридик маслахат берсангиз. Жавобингизни куттб коламан. Олдиндан рахмат


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низом 16-бандига асосан умумтаълим муассасаси педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатишнинг тўғри, холис ва адолатли амалга оширилиши учун жавобгарлик Ишчи гуруҳ раҳбари зиммасига юклатилади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, устаманинг тўғри тўланиши учун Ишчи гуруҳ раҳбари жавобгар эканлиги қайд этилган.

💁‍♂ Бунда низомнинг 10-бандига мувофиқ ишчи гуруҳ раҳбари – директор ҳисобланади.

❗️Шунга кўра, устамалар нотўғри тўланганлиги туфайли жавобгарлик директорнинг зиммасида ҳисобланади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Контракт тўлиқ тўланмаса, талабани якуний ёки оралиқ имтиҳонларга киритмаслик мумкинми

🙅‍♂️Йўқ, бундай қилиш мумкин эмас. Контрактни тўламаган талабани якуний ёки оралиқ имтиҳонларга киритмаслик қонуний асосга эга эмас. Агар талаба умуман контракт тўламаса, уни талабалар сафидан четлатиш мумкин, холос.

📑 Контракт тўлаш муддатлари:
➖ Абитуриентлар учун контрактнинг 25 фоизини – 15 сентябргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача)
➖ иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун – 1 октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача);
➖ Тўлов миқдорининг камида 50 фоизи – 1 январгача;
➖ Контрактнинг 75 фоизи – 1 мартгача;
➖ Контрактнинг 100 фоизи – 1 майгача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатларгача);
➖ ёки олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача.
🔹 Хорижий фуқаролар: ОТМ белгилаган муддатлар бўйича.


✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


1 октябрда ўқитувчиларга бериладиган мукофот пули ошганлиги ҳақидаги ҳабарлар ростми?

Бу бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тушунтириш билан чиқди.

✅ Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан соҳага доир қатор қонунчилик ҳужжатларига зарур ўзгартиришлар киритилди.

❗️Хусусан: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30-сентябрдаги 823-сон қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра:

➖ умумтаълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимларига “1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Директор жамғармаси ҳисобидан берилаётган мукофот пули миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 75 фоизигача этиб белгиланди (ушбу ўзгаришга қадар бу миқдор меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 50 фоизигача этиб белгиланган)

❗️Бу муҳим: мукофот миқдори Директор жамғармасининг амалдаги молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, унинг мавжуд маблағлари доирасида белгиланади. 

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


ОТМ битирувчилари июль ва август ойлари ўқимагани учун камроқ контракт тўлайдими?

@Yurist_Xizmati 5040-савол:

Savol: Oliy ta'lim muassasalarida bitiruvchi kurslarning oxirgi smestri uchun kontrakt miqdori har yilgi kontrakt miqdoriga nisbatan kam to'lanadimi ? Ya'ni iyul, avgust oylarida o'qimaganligi uchun kam to'lanadimi yoki yo'qmi? Talaba 1-kursdan boshlab stependiyasiz kontrakt to'lagan, ya'ni stependiya olmay kontark to'lab kelgan

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низом (26.02.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2431) 26-бандига кўра олий таълим муассасалари битирувчи курс талабаларининг охирги ўқув йили (қисмларга бўлиб тўланганда охирги ўқув семестри) учун тўлов, тўловнинг белгиланган миқдоридан июль ва август ойлари учун тўланадиган стипендия миқдорини чегириб қолиш орқали амалга оширилади.

💁‍♂ Бунда, чегириб қолинадиган стипендия миқдори контракт асосида ўқитиш учун тўлов миқдорининг охирги белгиланган стипендиянинг миқдори 0,75 коэффициенти қўлланган базавий миқдоридан келиб чиқиб аниқланади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, контракт миқдоридаги чегирма июль ва август ойлари тўланиши керак бўлган стипендия миқдорига боғланмоқда.

❗️Шунга кўра, стипендиясиз шаклда тўлов контракт тўланган бўлса, якуний курсда ҳам тўлов контракт миқдори ўзгармайди.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


⚡️Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан бериладиган мукофот пули миқдори оширилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 29-бандида умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат "1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкинлиги қайд этилганди.

Бунда мукофот пули миқдорини ҳисоблашда ўқитувчининг ойлик маоши эмас, балки меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ-108-сон Фармони билан 2024 йил 1 октябрдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига 1 млн 155 минг сўм этиб белгиланган.

Бунда педагог ва раҳбар ходимларга бериладиган мукофот пули миқдори 577 минг 500 сўмни ташкил этарди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-51-сонли фармони билан педагог ва раҳбар ходимларга бериладиган мукофот пули миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача этиб белгиланди.

Яъни, эндиликда педагог ва раҳбар ходимларга "1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан 577 минг 500 сўм эмас, балки 866 минг 250 сўм миқдорида мукофот пули берилади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


❗️Энди 45 ёшгача бўлган инсонлар «ёшлар» қаторига киради

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ёш тўғрисидаги расмий меъёрларни ўзгартирди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги таснифга кўра:
🔸 0–45 ёш орасидаги инсонлар — ёш;
🔸 46–60 ёш — ўрта ёш;
🔸 61–75 ёш — қарилик
🔸 76–90 ёш — кексалик
🔸 90 ёшдан юқори — узоқ умр кўрувчилар ҳисобланар экан.

Мутахассислар таъкидлашича, фаол узоқ умр ва яхши тиббий хизмат туфайли инсон ҳаётидаги босқичлар сурилмоқда.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Ўзбекистонда пенсиянинг қандай турлари бор?

Ўзбекистонда пенсиянинг учта тури мавжуд. Булар:
🔘 ёшга доир пенсия;
🔘 ногиронлик пенсияси;
🔘 боқувчисини йўқотганлик пенсияси.

Ёшга доир пенсия - олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар эса 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Ногиронлик пенсиялари белгиланган тартибда тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари  томонидан I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга тайинланади.

Шахс вафот этса унинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлади. 

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ифторлик маросими бўлиб ўтди.


👉 @Yurist_Xizmati

20 last posts shown.