Юрист Хизмати | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.
Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Мактабда давомат пастлиги учун синф раҳбарга чора кўриш тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4820-савол:

Ассалому алайкум. Мен мактабда 35 йилдан буён укитувчи булиб ишлаб келмокдаман. Мактабда 11 синф рахбариман. Синфимдаги укувчиларни ота-оналари билан мунтазам ишлашимга карамасдан  давомат  пастлиги туфайли менга мактаб директори томонидан хайфсан берилиб, буйруги адлияга юборилди. Бу холат конунан  тугрими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида ўқувчиларни давомат қилиш қилиш ва шу куннинг ўзида синф журналига киритиш мажбурияти белгиланган.

🙅‍♂️ Бироқ бу мажбурият ичида ўқувчиларни синфда бўлишини таъминлаш деган мажбурият йўқ.

❗️Аксинча бундай мажбурият ММИБДЎнинг лавозим мажбурияти қаторида белгиланган. Унга кўра ММИБДЎ ўқувчиларнинг тартиб-интизомини ва давоматини, тарбиявий ишлар самарадорлигини назорат қилиш учун масъул саналади.

❌ Бундан кўриниб турибдики, ўқувчини дарсга келмаганлиги учун ўқитувчига интизомий таъсир чораси қўллаш нотўғри.

❗️Бу ҳолатда сиз қўлланилган интизомий жазо сизнинг хатти-ҳаракатингизга номутаносиб бўлгани учун янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 301-, 313 – моддаларига кўра қўлланилган интизомий жазо юзасидан туман адлия бўлимига ёки Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекторига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Аслида бу вазиятда ўша ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан чора кўриш мақсадга мувофиқ.

‼️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддасига асосан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимизга уланинг
              👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


⚡️Ҳукумат аъзоларини тайинлаш тўғрисида Президент фармони имзоланди

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 21 ноябрдаги тегишли қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолигига номзодлар  маъқулланди.


Ҳукумат аъзолари билан танишинг:

Ачилбай Жуманиязович Раматов – Ўзбекистон Республикаси Бош  вазирининг  ўринбосари;

Джамшид Анварович Кучкаров – Ўзбекистон Республикаси Бош  вазирининг  ўринбосари – Ўзбекистон  Республикаси  иқтисодиёт  ва  молия  вазири;

Жамшид Абдухакимович Ходжаев – Ўзбекистон Республикаси Бош  вазирининг  ўринбосари;

Зулайхо Бахриддиновна Махкамова – Ўзбекистон Республикаси Бош  вазирининг  ўринбосари - Оила  ва  хотин-қизлар  қўмитаси  раиси;

Лазиз Шавкатович Кудратов – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар,  саноат  ва  савдо  вазири;

Ботир Эркинович Захидов – Ўзбекистон Республикаси камбағалликни  қисқартириш  ва  бандлик  вазири;

Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ  хўжалиги  вазири;

Шавкат Рахимович Хамраев – Ўзбекистон Республикаси сув  хўжалиги  вазири;

Шерзод Саиджанович Хидоятов – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги  вазири;

Илхам Рустамович Махкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт  вазири;

Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов – Ўзбекистон Республикаси  энергетика  вазири;

Бобир Фархадович Исламов – Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон  саноати  ва  геология  вазири;

Шерзод Хотамович Шерматов – Ўзбекистон Республикаси рақамли  технологиялар  вазири;

Азиз Абдукахарович Абдухакимов – Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;

Асилбек Анварович Худаяров – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни  сақлаш  вазири;

Хилола Уктамовна Умарова – Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири;

Конгратбай Авезимбетович Шарипов – Ўзбекистон Республикаси олий  таълим,  фан  ва  инновациялар  вазири;

Адхам Ильхамович Икрамов – Ўзбекистон Республикаси спорт  вазири;

Озодбек Ахмадович Назарбеков – Ўзбекистон Республикаси маданият  вазири;

Акбар Джурабаевич Ташкулов – Ўзбекистон Республикаси адлия  вазири;

Бахтиёр Одилович Саидов – Ўзбекистон Республикаси ташқи  ишлар  вазири;

Абдулла Хамидуллаевич Кулдашев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда  вазиятлар  вазири;

Пўлат Раззақович Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички  ишлар  вазири;

Баходир Низамович Курбанов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари  этиб тайинлансин.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Депутатлар ҳукумат аъзоларини маъқуллади. Ҳамма вазир ўз ўрнида қолди.


👉 @Yurist_Xizmati


⚡️Rasman: “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish faoliyati uchun litsenziyaga ega boʻlgan tadbirkorlik subyektlari ROʻYXATI tasdiqlandi

“Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish faoliyatini amalga oshirish uchun yakka tartibdagi litsenziya berish boʻyicha Tanlov komissiyasining qaroriga muvofiq quyidagi talabgorlar tanlov gʻolibi deb topildi:

1. “Ihlos travel 1” MChJ;
(Andijon viloyati, Andijon shahar, O’zbegim MFY, Bobur shox ko’chasi 40v-uy)
2. “Yuksak travel Air” XK;
(Farg’ona viloyati, Marg’ilon shahar, B.Marg’iloniy ko’chasi 3b-uy)
3. “Muhtasham travel” MChJ;
(Namangan viloyati, Namangan sh, Shodlik MFY, A.Navoiy ko’chasi 2/1-uy, 3s-xonadon)
4. “Musaffo turizm xizmati” MChJ;
(Namangan viloyati, Namangan shahar, Bobur mavzesi 10,4-uy)
5. “Risola travel lux” MChJ;
(Namangan viloyati, Namangan shahar, Uychi ko’chasi 1-uy)
6. “Xorazm umra jamiyati” MChJ
(Xorazm viloyati, Urganch shahar, P.Mahmud ko’chasi 350-uy)
7. “Hikmat Umra Travel” MChJ;
(Toshkent shahar, Mirobod tumani, A.Temur shox ko’chasi 43-uy, 41-xonadon)
8. “Real Dreams” MChJ;
(Toshkent shahar, Olmazor tumani, Zarqaynar 14-berk ko'chasi, 75-uy )
9. “Travel with family” MChJ;
(Toshkent shahar, Olmazor tumani, Kichik halqa yo’li 21-uy )
10. “Sofa Marva tour” MChJ;
(Toshkent shahar, Olmazor tumani, Ziyo MFY, Kichik halqa yo’li 19-uy)
11. “B2 Management” MChJ;
(Toshkent shahar, Yakkasaroy tumani, O’rikzor ko’chasi 124-uy)
12. “Safar time exclusive” MChJ;
(Toshkent shahar, Chilonzor tumani, 2-Charx Kamolon MFY, Bunyodkor ko’chasi 2-uy)

Izoh: Litsenziyada koʼrsatilmagan manzil boʼyicha “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʼtkazish faoliyati bilan shugʼullanish ta’qiqlanadi.

❗️Ogoh boʻling! “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazishga oid xizmatlarini litsenziyaga ega boʻlmagan tadbirkorlik subyektlari tomonidan koʻrsatish taqiqlangan.

✅ “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha faoliyat uchun litsenziya olish sohasidagi huquqbuzarliklar uchun yuridik shaxslarga solinadigan jarimalar miqdorlari BHMning 200 baravari (75 mln. soʻm) etib belgilangan.


📝 Batafsil: https://gov.uz/oz/religions/pages/umra-tadbirlarini-tashkil-etish-va-otkazish-faoliyati-uchun-litsenziyaga-ega-bolgan-tadbirkorlik-subyektlari-royxati

Din ishlari boʻyicha qoʻmita Axborot xizmati

📩 Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimiz:         
👉 @Yurist_Xizmati


Нега ўзбек ота-оналари боласини рус синфларига беради?

Ўзбекистонда боланинг саводи чиқар-чиқмас хорижий тилли боғча ва мактабларга бериш озми–кўпми учрайди. Бу узоқ ва баҳсли муҳокамаларга сабаб бўладиган мавзулардан. Бунинг салбий ва ижобий жиҳатлари нималарда кўринади?

Боланинг эрта ёшдан хорижий тилли боғча ва мактабларга бериш ҳақида ўзбек ота-оналарининг фикри турли хил. Масалан, бир гуруҳ ота-оналар боласининг саводи ўзбек тилида эмас, нега хорижий, жумладан, рус тилида чиқишини шундай изоҳлади:

Рус тилини билганлар кўпроқ қадрланади”
Мажид Султонов, иқтисодчи.

Ўзбек тили эмас, кўпроқ рус тили приоритетдек”
Райёна Исматова, ўқитувчи.

“Ўзбек тилида илмий китоблар йўқ”
Бахтиёр Мусулмонов, ҳуқуқшунос.

Ўзбек ва рус мактабларида қанча ўқувчи ўқийди?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги статистикани тақдим этди. Унга кўра, ўзбек тилида таълим берилаётган мактаблар сони 9 455 та, ўқувчилар эса 5 млн 600 мингдан ортиқни ташкил қилади. Бу мактабларнинг 8 337 тасида дарслар фақат ўзбек тилида ўтилса, 1 118 тасида аралаш тилларда таълим берилади.

Рус тилида таълим берилаётган мактаблар эса 946 та, ўқувчилар эса 685 минг нафардан ортиқни ташкил қилади.

Танганинг иккинчи томони

Фарзандининг чет тилли мактабларда эмас, балки ўзбек мактабларида савод чиқаришини хоҳлаётган ота-оналар фикри билан ҳам қизиқдик.

Босқинчининг тилини она тилим демасин”
Сирожиддин Тўрабеков, маркетолог.

Бошқа тиллар ўзбек тили устига қурилади”
Илёс Сафаров, “Ватандош” лойиҳаси журналисти.

Учинчи маданият болалари пайдо бўлади”
Беруний Алимов, журналист

Болалар психологи нима дейди?

Болалар психологи Ойдина Йўлдошева бола илк саводини чет тилида эмас, ўз она тилида чиқаргани маъқул дейди.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


❗️Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Бўка туманида 19 ёшли аёл ва унинг ҳомиласи шифокорлар айби билан нобуд бўлгани айтилган видеолавҳалар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган дастлабки тезкор ўрганишлар натижасида қуйидагилар маълум қилинади.

Тошкент вилояти Бўка туманининг “Янгиобод” МФЙ ҳудудида яшовчи, 2004 йилда туғилган Н.С. жорий йил 17 ноябрь куни соат 14:30 лар атрофида онаси томонидан ушбу туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимига йўлланма асосида олиб келинган.

Бемор “Ҳомиладорлик-I, 30 ҳафта, сийдик йўли инфекцияси, семизлик-III даража” дастлабки ташхиси билан муассасага ётқизилган. Шунга қарамай, аёл ўша куни соат 17:10 лар атрофида тилхат асосида шифохонадан чиқиб кетган.

Орадан 3 кун ўтиб, 20 ноябрь куни соат тахминан 04:50 да бемор Н.С. ушбу туғуруқ бўлимига қайта мурожаат қилган ва танасида шишлар ҳамда сариқлик белгилари билан оғир аҳволда қабул қилинган. Унга “Ҳомиладорлик-I, 30 ҳафта, сийдик йўли инфекцияси, ўткир ёғли гепатоз, анемия ўрта оғир даража, семизлик-III даража” дастлабки ташхиси қўйилган.

Бироқ шу куни соат 13:10 лар атрофида даволаниш чоғида аёлнинг аҳволи оғирлашган ва шифокорлар консилиумидан сўнг бемор реанимация бўлимига ўтказилган. Унинг ҳолати бўйича вилоят перинатал марказига хабар берилган.

Ҳомиладор аёл саломатлик ҳолати ҳисобга олинган ҳолда, соат чамаси 14:55да жарроҳлик амалиётига олинган. Операция чоғида беморда барча инъекцион муолажалар тиббий кўрсатмага мувофиқ бажарилган.

Лекин Н.С. нинг умумий аҳволи жарроҳлик амалиёти бажарилаётган даврда янада оғирлашиб, клиник ўлим ҳолати содир бўлган. Тегишли реанимацион муолажалар бажарилишига қарамай, беморда соат 17.50 атрофида биологик ўлим қайд этилган.

Дастлабки хулосага кўра, мазкур ҳолат сабаби сифатида “Ўпка артериясининг тромбоэмболик синдроми. Оғир гепатоз. Ўткир жигар етишмаслиги. Уросепсис. Септик шок" қайд этилган ва соат 20.00 лар атрофида прокуратура органларига расмий ахборот берилган.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз: белгиланган тартибга биноан, тиббиёт муассасаларида содир бўлган ҳар қандай ўлим ҳолатлари патанатомик текширувга ёки суд-тиббий экспертизага, биологик ўлим қайд этилгандан сўнг икки соат давомида йўналтирилади.


Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош акушер-гинекологи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ хизмат текширувини амалга оширмоқда. Ўз навбатида, Бўка тумани прокуратураси томонидан она ўлими бўйича суриштирув ишлари олиб бориляпти.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Issiqxonalarga tabiiy gaz yetkazib berish bo‘yicha hech qanday cheklovlar mavjud emas - Energetika vazirligi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Issiqxona xo‘jaliklarini rag‘batlantirish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi 2024-yil 26-sentyabrdagi 339–son qaroriga muvofiq, issiqxonalar tabiiy gaz uchun to‘lovlarni amalga oshirgan holda foydalanishlari mumkin bo‘lib, ularga tabiiy gaz yetkazib berish bo‘yicha hech qanday cheklovlar mavjud emas.

Ya’ni, issiqxona egalari belgilangan to‘lovlarni amalga oshirib, tabiiy gazdan foydalanishlari mumkin.

Ma’lumot uchun: issiqxona xo‘jaliklariga hosil yilining dastlabki 3 oyida (oktyabr, noyabr va dekabr) yetkazib beriladigan tabiiy gaz uchun oldindan to‘lov 50 foiz miqdorida, qolgan qismi oy yakuniga qadar, keyingi oylardan boshlab esa har oyda 100 foiz oldindan to‘lov amalga oshiriladi.

📩 Yuristga savol yuborish

☎️ Yurist bilan qo‘ng‘iroq orqali bog‘lanish

Rasmiy kanalimiz:         
👉 @Yurist_Xizmati


❗️Газ экспорти қонун билан тақиқланиши керак

Нонга зор одам нон сотмайди ахир

Газдан узилган иссиқхоналар ҳашак ва шина ёқмоқда, пропан ишлаб чиқаришга газ йўқ, газ экспорти эса потираб ошмоқда

Бундай қийшиқ манзара энергетикада миллий иқтисодиёт манфаатлари эмас, чўнтак ва олигархия доминацияси устун келгандагина юзага келади.

Октябрда 60,9 млн.долларлик газ экспорти амалга оширилган, бу ўтган йилнинг октябрига нисбатан 1,3 баробар кўп. Йил бошидан буён 540,4 млн.долларлик ёки минтақадаги нархлардан келиб чиқилса, 2,8 млрд.куб газ экспорт қилинган. Газ экспортининг бенефициарлари ёпиқ қарорлар асосида иш юритишни қойилмақом давом эттираётган олигархик гуруҳлар ҳисобланади.

2,8 млрд.куб газ нафақат ҳашак ва шина ёқаётган исссиқхоналарга, ишга тушганидан буён ярим қувватига чиқмаган Uzbekistan GTL, чорак қувватида ишлаётган Шўртан ГКМ, Муборак ГКМ учун ҳам етган бўларди. 3000 кмдан пропан ташимаган бўлардик, нархлар икки карра ошмаган бўларди.

Қайсидир тўда бир неча юз миллион доллар ишлаб олиши учун бутун мамлакатга миллиардлаб зарар етказишга борилмасди. .

Ҳалиям кечмас, газ экспорти қонун билан тақиқланиши керак!

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали кам таъминланган оилаларга тайинланади. Мазкур маблағларни олиш учун мурожаатчининг ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан — 648 минг сўмдан кам бўлиши лозим.

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашда аризачининг меҳнатга лаёқатли оила аъзолари иш билан банд ёки меҳнат органларига мурожаат қилган бўлишлари керак.

Шу билан бирга, талабгордан биттадан кўп кўчмас мулки, нотурар кўчмас мулки, янги автомашинаси, банкда катта миқдордаги депозитлари ва қимматли қоғозлари бўлмаслиги инобатга олинади.

Ҳозирда болалар нафақаси миқдори:
➖ оилада уч ёшгача бўлган бир бола учун - 325 000 сўм;
➖ энг биринчи фарзанд уч ёшдан катта бўлса - 250 000 сўм;
➖ иккинчи фарзандга икки ҳолатда ҳам - 150 000 сўм;
➖ кейинги фарзандларнинг ҳар бири учун - 100 000 сўмдан қўшилади.

Моддий ёрдам миқдори эса ойига 380 000 сўм бўлиб, 6 ой давомида тўланади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


❗️Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди

“минг бир дардга даво” сифатида, “мўъжизакор” таъсири ҳақида истеъмолчиларни чалғитадиган ёлғон ёки ноаниқ, бўрттирувчи иборалар асосида жойлаштирилиши, таниқли шахслар ва жамоат арбоблари томонидан мазкур маҳсулотларни тавсия қилиниши усулларини кенг қўлланилишига, ҳаттоки фожиали ҳолатларга сабаб бўлмоқда.

Айниқса, реклама лавҳаларида фуқароларнинг диний туйғуларидан фойдаланган ҳолда далил сифатида диний блогерларнинг суратлари, улар иштирокидаги видео ва аудио лавҳалардан фойдаланилиб (муайян бир савдо белгиси аниқ гапирмаган бўлса-да), даволаш учун тавсиялар ва кўрсатмалар бериш орқали истеъмолчиларда маҳсулотларга нисбатан бўлган ишончни сунъий равишда оширилишига ва пировардида нотўғри хулоса чиқарилишига олиб келмоқда.

Ачинарлиси, бундай маҳсулотларни диний блогерлар томонидан бевосита реклама қилиниши истеъмолчиларни чалғитиб, уларда ушбу маҳсулотларни дори воситаси ва даволаш хусусиятига эга эканлиги ҳақида янглиш фикрлар шаклланишига ҳамда уларни истеъмол қилинишига ундамоқда.

“Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 47-моддасига асосан, биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламасига доир талабларни бузганлик - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Рақобат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси "Реклама тўғрисида"ги Қонунига асосан ноаниқлиги, бир хил маъноли бўлмаганлиги, бўрттириб юборилиши, яшириб кетилиши, тарқатилиш вақти, жойи ва усулига нисбатан талабларнинг ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа талабларнинг бузилиши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитадиган ёки чалғитиши мумкин бўлган, юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек жамият ҳамда давлат манфаатларига моддий зарар ва маънавий зиён етказиши мумкин бўлган реклама нотўғри (инсофсиз, била туриб ёлғон) реклама эканлиги ҳақида эслатади ҳамда бундай рекламани тарқатиш қонунчиликка биноан жавобгарликка асос бўлиши ҳақида огоҳлантиради.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Бугун халқни пулини еб, давлатни пулини еб ёки коррупцияга аралашиб пора билан қўлга тушаётганлар давлатга ҳисоб беролишмаяпти, эртага Жаноби Ҳақнинг олдига борганда қандай ҳисоб берадилар.

Аввало қиёматни ҳеч қачон унутмайлик. Бугун амал бор ҳисоб йўқ, эртага ҳисоб бор амал йўқ!

👉 @Yurist_Xizmati


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Тиббиёт ва таълим сифатини янада оширишга қаратилган сиёсат изчил давом эттирилади - Президент

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


2025 йил - “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.

Мустақилликдан бери қўйилган барча йил номлари:
• 1991 - "Алишер Навоий йили".
• 1992 - "Ҳамширалар йили".
• 1993 - "Аҳмад Яссавий йили".
• 1994 - "Мирзо Улуғбек йили".
• 1995 - "Ибн Сино йили".
• 1996 - "Амир Темур йили".
• 1997 - "Инсон манфаатлари йили".
• 1998 - "Оила йили".
• 1999 - "Аёллар йили".
• 2000 - "Соғлом авлод йили".
• 2001 - "Оналар ва болалар йили".
• 2002 - "Қарияларни қадрлаш йили".
• 2003 - "Обод маҳалла йили".
• 2004 - "Меҳр-мурувват йили".
• 2005 - "Сиҳат-саломатлик йили".
• 2006 - "Ҳомийлар ва шифокорлар йили".
• 2007 - "Ижтимоий ҳимоя йили".
• 2008 - "Ёшлар йили".
• 2009 - "Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили".
• 2010 - "Баркамол авлод йили".
• 2011 - "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили".
• 2012 - "Мустаҳкам оила йили".
• 2013 - "Обод турмуш йили".
• 2014 - "Соғлом бола йили".
• 2015 - "Кексаларни эъзозлаш йили".
• 2016 - "Соғлом она ва бола йили".
• 2017 - "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили".
• 2018 - “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили".
• 2019 - "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили".
• 2020 - "Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили".
• 2021- "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили".
• 2022 - "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили".
• 2023 - "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили".
• 2024 йил - "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили".

Бу номларни ўқиб ўтган йиллар ва ўтган даврлар ёдга тушиб кетяптими? :)

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Иш_ҳақи_табелини_ходимлар_билан_ишлаш_бўлими_ходими_киритиши.pdf
297.9Kb
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бошқарув органларида (тизимдаги мактабгача ва мактаб таълими бўлинмалари) ходимлар билан ишлаш мутахассиси ёки унинг вазифаси юклатилган ходимлар томонидан “UzASBO-2” дастурий мажмуасига иш куни табелларини киритилиши бўйича кўрсатма хати.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


ҚЎШМА_ХАТ_Иш_ҳақи_табелини_ходимлар_билан_ишлаш_бўлими_ходими_киритиши.pdf
730.8Kb
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг таълим муассасаларида ходимлар билан ишлаш мутахассиси ёки унинг вазифаси юклатилган ходимлар томонидан “UzASBO-2” дастурий мажмуасига иш куни табелларини киритилиши бўйича ҚЎШМА ХАТИ.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


5-6 вазирлик.pdf
311.8Kb
ММТВ нинг 2024 йил 19.11 даги 02-28-1612 сонли хати
5-6 синфларда "АҲА! Математика" дарсликларини жорий этиш бўйича

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Бизлар 6 та фермер бирлашиб кооперация қилдик. Етиштирилган пахтани биржасиз тўғридан тўғри кооперацияга сотсак бўладими?

@Yurist_Xizmati 4819-савол:

Ассалому алейкум. Бизлар 6 та фермер бирлашиб кооперация ташкил килдик. Фермер хужалигимизда етиштирган пахтани кооперацияга биржасиз тугридан тугри ички шартнома оркали коперацияга сотсак буладими? Кооператив хисобида биржа оркали сотиб олишга маблаг йук

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Пахта ҳом ашёсини фақат биржа орқали сотиш мумкин.

Ўзбекистон Президентининг "Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони эълон қилинган (2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сон).

Унга мувофиқ Пахта хомашёсини сотиш ва сотиб олиш бўйича янги тизим жорий этилган. Пахта хомашёсини етиштирувчи хўжаликлар ва кластерлар ўртасида пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича фючерс шартномалари тупроқ ҳосилдорлиги нормативлари доирасида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг “пахта хомашёси секцияси”да ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказиладиган биржа савдолар натижаларига кўра тузилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Абдулла Нигматович Ариповни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Омбудсман фаолиятининг ҳуқуқий асослари белгиланди

Президент «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Қонунни (15.11.2024 й. ЎРҚ-1002-сон) имзолади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) – давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, корхоналар, муассасалар ва мансабдор шахслар томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан парламент назоратини амалга оширувчи мансабдор шахс.
 
Қонун билан қуйидагилар белгиланган:
▪️Омбудсман фаолиятининг асосий тамойиллари;
▪️Омбудсман лавозимига номзодга қўйиладиган талаблар;
▪️сайлаш тартиби;
▪️Омбудсманнинг асосий вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва фаолият кафолатлари;
▪️Омбудсман томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби.

 
Омбудсманнинг асосий вазифалари:
▪️инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш;
▪️ташкилотлар ва мансабдор шахслар томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан парламент назоратини амалга ошириш;
▪️жисмоний ва юридик шахсларнинг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш;
▪️инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг амалиётда татбиқ этилишини ўрганиш ва уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;     
▪️махсус муассасаларда қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолатларининг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўриш;
▪️аҳоли ўртасида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги халқаро ва миллий қонун ҳужжатлари нормаларини тарғиб қилиш;
▪️инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

 
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.11.2024 йилдан кучга кирди.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈



20 last posts shown.