Ўқитувчига хурматсизлик қиладиган ота-оналарга қандай чора кўриш мумкин?
@Yurist_Xizmati 5003-савол:
Ассалому алейкум! Ман мактабда укитувчи булиб ишлайман. Бугун уз хизмат вазифамни бажараётган вактимда бир укувчимнинг отаси кизининг айбини айтганим учун мани телефонда сансираб, бакириб, ман билан уйнашяпсанми деб тахдид килиб, сан узи педагогмисан ёки бозордаги шаллаки сотувчимисан деб бир неча маротаба мани хакорат килди. Бу вазиятда мани кандай хукукларим бор
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсни ҳақорат қилиш, унга туҳмат қилиш тақиқланган. Бу ҳуқуқ ҳеч кимга берилмаган. Аксинча мазкур қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.
🔹 Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 41-моддасига мувофиқ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш:
👉 базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
🔹 Шунингдек, ушбу кодекс 40-моддасида туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш:
👉 базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 60 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мустаҳкамлаб қўйилган.
Энди қаранг! агар юқоридаги қилмишлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин 1 йил давомида қайта содир этилса унда бу қилмишларга нисбатан жиноий жавобгарлик чораси қўлланади. (Жиноят кодекси 139-моддаси туҳмат, 140-моддаси ҳақорат)
✅ Бу ҳолатда сиз туман ИИБга ва прокуратурага мурожаат қилишингиз лозим.

📩 Юристга савол юбориш
☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈