⚡️Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади
“Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-41-сон, 03.02.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида, 2025 йил 1 октябргача республиканинг қолган ҳудудларида 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади.
Бунда ногиронлиги бўлган болалар кундузги парвариш хизматига уларнинг ота-оналари билан “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ўртасида тузилган ижтимоий шартнома асосида ҳамда Психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан белгиланган тартибда берилган хулосага мувофиқ қабул қилинади.
2025 йил 1 мартдан кундузги парвариш хизматига оид фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш тартиби жорий этилади.
📩 Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈