Сув счётчиксиз улангани учун 267 млн сўм жарима солиниши тўғрими?
@Yurist_Xizmati 4937-савол:
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Агар 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида шундай ноқонуний уланган ҳолда бўлса, демак тўғри жарима қўлланган. Бу вазиятда жаримани тўлашдан бошқа чора йўқ.
"Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида"ги қонуннинг 50-моддасига биноан Ичимлик суви таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олинган тақдирда, истеъмол қилинган ичимлик сувининг ва (ёки) чиқариб юборилган оқова сувларнинг миқдори юридик шахслар учун ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларининг (ичимлик ва (ёки) оқова сув қувурининг) ўтказиш қобилиятидан келиб чиққан ҳолда, жисмоний шахслар учун эса ичимлик сувини истеъмол қилиш нормаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.
Бунда ичимлик суви қувурида сув мавжуд бўлганлиги, истеъмолчининг ҳисоб-китоб қилинган ичимлик суви миқдоридан фойдаланиш ва уни оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғига оқизиб юбориш мумкинлиги факти инобатга олинади.
@Yurist_Xizmati 4937-савол:
Ассалому алайкум. Хурматли Юрист хизмати телеграм гурухи муттахасисслари. Бир муаммоли масалада саволим бор эди. Ман 2016 йил октябдан мактабгача таьлим ташкилоти рахбариман, 2010 йил мактабгача таьлим ташкилотида кателный курилган. Кателный богчани иссиклигини таьминлаб беради. Уша курилка йили кателный суви счётчика уланмасдан бошка левый точкага улаб куйилган экан. Ман 2016 йил директор булиб иш бошлаганман. Аммо кателный суви левый точкадан уланганини билмаганман. Якинда вилоят сувокова ходимлари текшириб келиб левый точками аниклаб акт тузиб кетди. Орадан бир хафта утиб вилоят сувоковадан 267000000 млн штраф билан манга хат келди. Кандай йул тутишим керак. Бундай холда нима килиш кк. Шу тугри штраф кеганми.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Агар 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида шундай ноқонуний уланган ҳолда бўлса, демак тўғри жарима қўлланган. Бу вазиятда жаримани тўлашдан бошқа чора йўқ.
"Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида"ги қонуннинг 50-моддасига биноан Ичимлик суви таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олинган тақдирда, истеъмол қилинган ичимлик сувининг ва (ёки) чиқариб юборилган оқова сувларнинг миқдори юридик шахслар учун ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларининг (ичимлик ва (ёки) оқова сув қувурининг) ўтказиш қобилиятидан келиб чиққан ҳолда, жисмоний шахслар учун эса ичимлик сувини истеъмол қилиш нормаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.
Бунда ичимлик суви қувурида сув мавжуд бўлганлиги, истеъмолчининг ҳисоб-китоб қилинган ичимлик суви миқдоридан фойдаланиш ва уни оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғига оқизиб юбориш мумкинлиги факти инобатга олинади.
📩 Юристга савол юбориш
☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈