❗️Мактабларда ички тартиб деб, ўқитувчиларни навбатчиликка қўйиш тўғрими?
@Yurist_Xizmati 4886-савол:
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ички тартиб бу ички тартиб қоидалари деб аталган локал норматив ҳужжат бўлиб, ҳар бир ташкилотда мавжуд бўлади.
Қаранг! Меҳнат кодексининг 296-моддасига кўра Ички меҳнат тартиби қоидалари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ишга қабул қилиш ва ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби, меҳнат шартномаси тарафларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, иш режими, дам олиш вақти, ходимларга нисбатан қўлланиладиган имтиёзлар ва жазо чоралари, шунингдек ушбу иш берувчида меҳнат муносабатларини тартибга солишга оид бошқа масалаларни тартибга солувчи ички ҳужжатдир.
‼️Бироқ сиздаги ҳолатда навбатчилик ўташ ички тартиб қоидаларига киритилган бўлса ҳам у Меҳнат кодексининг 115-моддасига кўра ҳақиқий саналмайди. Мазкур вазиятда туман прокуратурасига шикоят қилиш мумкин.
@Yurist_Xizmati 4886-савол:
Ассалому алайкум! Мактаб укитувчиларига навбатчилик мажбуриятини юклашнинг узи нотугри эканлигини ва бунга маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодексга асос жарима солинишини 4626 саволда жавоб тарикасида ёзган эдингиз. Бу борада мактабимиз директори уринбосарига укитувчиларни навбатчиликка куйиш ноконуний эканлигини айтганимда, у "ички тартибдан келиб чикиб навбатчиликка куямиз" деди. Мен тушунмадим. "Ички тартиб" дегани нима узи? Юридик жихатдан ички тартиб юкоридан келадиган тартибдан кучлими ёки устунми? Шу жойда ким хак. Укитувчими ёки директор уринбосарими? Шу масалани аник, батафсил, конуний жихатдан асослаб берсангиз.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ички тартиб бу ички тартиб қоидалари деб аталган локал норматив ҳужжат бўлиб, ҳар бир ташкилотда мавжуд бўлади.
Қаранг! Меҳнат кодексининг 296-моддасига кўра Ички меҳнат тартиби қоидалари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ишга қабул қилиш ва ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби, меҳнат шартномаси тарафларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, иш режими, дам олиш вақти, ходимларга нисбатан қўлланиладиган имтиёзлар ва жазо чоралари, шунингдек ушбу иш берувчида меҳнат муносабатларини тартибга солишга оид бошқа масалаларни тартибга солувчи ички ҳужжатдир.
‼️Бироқ сиздаги ҳолатда навбатчилик ўташ ички тартиб қоидаларига киритилган бўлса ҳам у Меҳнат кодексининг 115-моддасига кўра ҳақиқий саналмайди. Мазкур вазиятда туман прокуратурасига шикоят қилиш мумкин.
📩 Юристга савол юбориш
☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈