❗️Солиқ ҳисобатини кечикиб юборганлик учун жарима тўланадими?
@Yurist_Xizmati 4885-савол:
Ассалому алейкум! Мен бухгалтер булиб ишлайман, октябрь ойи бази бир сабабларга кура солик органига кеч хисобот юбордим, шу сабабли кабенитга жарима келган 10 оклад
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Маълумки, Солиқ ҳисоботи – солиқ тўловчиларнинг ва солиқ агентларининг солиқ мажбуриятларини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлардир.
Бунда Солиқ ҳисоботларига қуйидагилар киради:
❗️Солиқ кодекси 86-моддасига кўра солиқ мажбурияти солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатда бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг Маʼмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддасига мувофиқ, Солиқ солинадиган обектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд белгиланган тартибини бузган ҳолда олиб бориш базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 баравари (375 000 сўмдан 1 125 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан ўн баравари (1 125 000 сўмдан 3 750 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
💁♂ Бу ҳолатда сизга маъмурий судга ушбу жаримани камайтиришни сўраб мурожаат қилишни тавсия қиламиз.
Бунда юқоридаги кодекс 31-моддасига асосан Маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар жумласига қуйидагилар киради:

➖ солиқ тўловчининг ҳар бир солиқ тури ёки тўланган даромадлар бўйича ҳисоб-китоблари
➖ солиқ декларациялари
➖ солиқ ҳисоб-китобларига ҳамда солиқ декларацияларига доир иловалар.
❗️Солиқ кодекси 86-моддасига кўра солиқ мажбурияти солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатда бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг Маʼмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддасига мувофиқ, Солиқ солинадиган обектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд белгиланган тартибини бузган ҳолда олиб бориш базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 баравари (375 000 сўмдан 1 125 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан ўн баравари (1 125 000 сўмдан 3 750 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
💁♂ Бу ҳолатда сизга маъмурий судга ушбу жаримани камайтиришни сўраб мурожаат қилишни тавсия қиламиз.
Бунда юқоридаги кодекс 31-моддасига асосан Маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар жумласига қуйидагилар киради:
1) айбдорнинг ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши;✅ Сиз ҳам аризада юқоридагилардан мосини келтириб, жазони енгилаштиришни сўрашингиз мумкин.
2) айбдорнинг ҳуқуқбузарликнинг зарарли оқибатлари олдини олиши, етказилган зиённи ихтиёрий равишда тўлаши ёки келтирилган зарарни бартараф қилиши;
3) ҳуқуқбузарликнинг кучли руҳий ҳаяжон таъсири остида ёки оғир шахсий, оилавий ёхуд бошқа шароитлар юзага келганлиги оқибатида содир этилиши;
4) ҳуқуқбузарликнинг таҳдид ёки мажбурлов таъсирида ёхуд хизмат юзасидан, моддий ёки бошқа жиҳатдан қарамлиги таъсири остида содир этилиши;
5) ҳуқуқбузарликнинг вояга етмаган шахс томонидан содир этилиши;
6) ҳуқуқбузарликнинг ҳомиладор аёл ёки ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахс томонидан содир этилиши.
📩 Юристга савол юбориш
☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈