Forward from: Bosh prokuratura
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси Наманган вилоятида ўрганилмоқда.
Жумладан, ишчи гуруҳ томонидан Поп туманидаги “Сохибкор” МФЙ еттилиги фаолияти танқидий муҳокама қилиниб, еттилик аъзоларига ўз соҳалари бўйича маҳаллаларда ушбу Қарор ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳаққонийлигини ўрганиш ва кунлик назоратни қатъий таъминлаб бориш юзасидан топшириқлар берилди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур қарор ижроси доирасида бугунги кунда вилоят бўйича 2 298 та видеокузатув камералари, кўп қаватли уйларнинг эшикларига 499 та замонавий домофон комплекслари ўрнатилган.
Шунингдек, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати томонидан 2 811 та кўп қаватли ва якка тартибдаги хонадонлар, 365 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари техник қўриқловга олинган, 183 та кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари олдига ташвиш тугмалари ўрнатилиши таъминланган.
Поп туманида мазкур Қарор ижроси юзасидан прокуратура, ички ишлар, миллий гвардия, маҳалла, нуроний, хотин-қизлар, бандлик, ёшлар ва бошқа мутасадди идоралар масъулларининг ҳисоботлари эшитилиб, қарорда белгиланган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликни олдини олишга қаратилган вазифалар яна бир бор таъкидланиб, фаолиятни янада жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt