XORAZM VILOYAT PROKURATURASI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Xorazm viloyati prokuraturasining rasmiy Telegram kanali
Телефон: 62-22-777-28
Манзил: 220100, Urganch shahri, Xonqa köchasi, 24-uy

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💰 489 нафар фуқарога кечиктирилган 3,8 млрд. сўм иш ҳақлари ундириб берилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура Ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.

🟢 Прокурорлар секторларидаги “Темир дафтар”га киритилган 7 000дан зиёд оилага ҳар томонлама кўмак берилди, уларнинг 3750 нафар ишсиз аъзосининг ишга жойлаштирилиши, 154 та оилага янги уй - жойлар қуриб берилиши, 740 дан ортиғининг турар - жойлари таъмирланиши таъминланди.

🟢 4 176 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 2 173 нафарининг тадбиркорликка жалб этилишида, 5 815 нафарига ўзини - ўзи банд қилишида,
5 270 нафарининг касб - ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиш курсларида ўқитилишида кўмаклашилди.

🟢 Экологик муҳитни сақлаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ерларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилди.

🟢Ўрганишлар давомида 116 нафар шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди, 15 та жиноят ишлари қўзғатилди ҳамда 30 239 гектар ноқонуний эгалланган ерлар ўрмон фонди ҳисобига қайтарилди.

🟢Янги ёндошувлар асосида камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда.

🟢Хусусан, 1 млн. 946 мингта оилага ҳар томонлама кўмак берилиши, уларнинг 365 минг аъзолари ишга жойлаштирилиши натижасида 986 мингта муҳтож оилаларнинг турмуш шароитлари яхшиланиб, камбағалликдан чиқарилишига эришилди.

🟢Ўрганишларда ижтимоий аҳволи оғир бўлган ҳолда реестрга киритилмаган 5 минг 274 та оила реестрга киритилиб, давлат ижтимоий ҳимоясига олиниши таъминланди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Forward from: Bosh prokuratura
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилоятида хорижий инвестициялар ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари асосида ўзлаштирилиши белгиланган лойиҳаларнинг жорий ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва уларни амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммоли масалаларни бартараф этиш тадбирлари давом эттирилмоқда.

Жумладан, вилоят ҳокимлиги, солиқ, марказий банк, кадастр, қурилиш бошқармалари, коммунал соҳа ва тижорат банклари раҳбарлари иштирокида Андижон туманида ташкил этилган “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонасида хорижий инвесторлар иштирокида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда, эркин иқтисодий зонада қиймати 302,4 млн. долларлик 9 та лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қурилиш ишлари бошланганлиги таъкидланди.

Хусусан, “TIAN JIAO HONGAN AGRICULTURE HIGHTECH” МЧЖ ҚК томонидан қиймати 8,4 млн. долларлик қалампир маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш саноат парки лойиҳаси, “LONGPING-BEREKE" MCHJ QK томонидан гибрид уруғлар етиштириш лойиҳалари тармоқ жадвалларида белгиланган муддатларда амалга оширилмоқда.

Шунингдек, ўрганиш жараёнида ушбу эркин иқтисодий зонани коммуникация тармоқлари билан таъминлашда айрим муаммолар мавжудлиги аниқланиб, уларни қонуний ҳал этилиши юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳ томонидан лойиҳаларни жойига чиққан ҳолда ўрганишлар давомида:

- Избоскан туманидаги “Nanyang red cotton angen textil” МЧЖнинг қиймати 27,1 млн. долларлик “Аёллар, эркаклар ва болалар кийимлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш” лойиҳаси бўйича “Асакабанк” АЖ Андижон филиалидан 1 млн. доллар кредит ажратилишида;

- Пахтаобод туманидаги “2U” МЧЖ томонидан қиймати 30,2 млн. долларлик “Агросаноат кластерини кенгайтириш” лойиҳасини кенгайтириб, амалга ошириш учун корхона эҳтиёжлари учун 7 км.лик электр тармоқлари ва 2 дона 1000 кв.ли подстанция ўрнатишдаги муаммоли масалалари аниқланиб, уларни тез фурсатларда қонуний ҳал этиш чора тадбирлари белгиланди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ. ✳️ Тадбирда, ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни спортга жалб қилиш мақсадида, "Беш ташаббус" спорт мусобақалари, кураш бўйича "Прокурор кубоги" беллашувлари, стол тенниси, мини-футбол, шашка ва шахмат мусобақалари ҳам ўтказилди. ❇️ Ўтказилган спорт мусобақалари совриндорларига эсталик совға ва дипломлар топширилди.


"УЧ АВЛОД" УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ. 💢 Шу билан бирга, комплекс тадбирлар доирасида маҳалла нуронийлари, ёшлар иштирокида "Уч авлод" учрашувлари ҳам ташкил қилиниб, ҳозирги дориломон кунлар, амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар, яратиб берилаётган шарт - шароит ва имкониятлар юзасидан фикрлар алмашилди.



6 last posts shown.