Forward from: Bosh prokuratura
“Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш” Концепциясига кўра, ҳафтанинг ҳар жума куни прокуратура органларида "маънавият куни" этиб белгиланган.
Навоий вилояти прокуратурасида ташкил қилинган навбатдаги маърифат тадбирида "Yuksalish maktablari va yuksalish liderlari akademiyasi" асосчиси Муҳаммадали Эшонқулов иштирок этиб, ходимларга “Мақсадни белгилаш ва инсоннинг ўзига нисбатан ишончини юксалтириш” мавзусида маъруза қилди.
Хусусан, М.Эшонқулов ўз маърузасида инсон ҳаётида мақсадни белгилаш жараёнида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, бу жараёнда оилавий ва инсоний қадриятларнинг тутган ўрни, касбга, ватанга ва инсониятга хизмат қилишнинг муҳимлиги каби масалалар хусусида тўхталиб ўтди.
Иштирокчилар ўзларига қизиқарли бўлган саволларга жавоб олишиб, меҳмонга эсдалик совғалари берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook