Гиёҳвандлик умр заволи
Бутун дунёни ташвишга соладиган жиноятлардан бири бу - гиёҳвандликдир. У нафақат бирон бир шахсга, балки бутун бир жамиятга ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Гиёҳванд моддалар шахсни жиноят сари етаклайди.
Ноқонуний савдо ва тарқатиш, молиявий муаммолар ва ўғирлик, зўравонлик ва хавфли жиноятлар айнан ушбу модда таъсирида юзага келади. Унга қарши курашишнинг асосий усулларидан бири эса тарғибот ва тушунтириш ишлари ҳисобланади.
Бугун “Урганч-аэропорти” чегара божхона постида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази вакиллари билан ҳамкорликда тарғибот ишлари олиб борилди. Гиёҳвандлик жинояти, унинг асоратлари ва жазо турлари бўйича маърузалар қилиниб, фуқаролар огоҳликка чорланди ва мавзуга оид буклетлар тарқатилди.
@xorazmfaxrim✅