Хоразм фахрим | Расмий канал|🇺🇿


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Каналимизга хуш келибсиз!
Юртимиз ва вилоятимизда бўлаётган,
энг сўнгги янгиликлар, сиёсий, маданий, ижтимоий, иқтисодий, маърифий, спорт, туризм янгиликлари сиз учун✅
📲+998941111500
Ҳар куни кичкина яхшилик қилиш, виждонимиз мажбуриятига айлансин!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дадажон, ким сўкади хато қилсам?
Дадажон, ким туради тўйлар қилсам?
Дадажон, дуоларсиз қандоқ чидай?
Дадажон ким кутади уйга борсам
?

@xorazmfaxrim


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳаммаси яхшиликка...

@xorazmfaxrim


Urganch va Tuproqqalʼa tumanlarining ayrimhududlarida elektr energiyasi ta’minotida uzilishlar boʻlishi mumkin.
 
Hurmatli elektr energiyasi isteʼmolchilari
Oʻzbekiston Respublikasi elektr stansiyalari va tarmoqlarini texnikaviy ekspluatatsiya qilish qoidalariga asosan jamiyat tomonidan viloyatimizning:
 
Urganch tumanining: Shodlik, Arboblar
(soat 10:00 dan 14:00 gacha) Tandirchi mahallalarida (soat 15:00 dan 18:00 gacha);
 
Tuproqqalʼa tumanining: Yoshlik, Navbahor, Muhabbat, Saxovat, Sharlauk, mahallalarida (soat 10:00 dan 18:00 gacha);
                                             
Joriy yilning 8-fevral kuni joriy profilaktika ishlari sababli elektr energiyasi taʼminotida vaqtinchalik uzilishlar boʻlishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun Sizdan uzr soʻraymiz.
 
“Hududiy elektr tarmoqlari” AJ
Xorazm hududiy filiali
Matbuot xizmati


Xiva tumanidagi 4-son DMTTning 1-Katta guruh tarbiyalanuvchilari ishtirokida, Buyuk mutafakkir, hazrat Nizomiddin Mir Alisher Navoiy tavalludining 584 yilligiga hamda shox va shoir Zahiriddin Muhammad Bobur bobomizning 542 yilligiga bag'ishlab "Ajdodlar ruhi mangu barhayot" shiori ostida o'tkazilgan tadbirdan fotolavhalar.

@xorazmfaxrim


Ижтимоий тармоқларда Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлиши ҳақида расман тасдиқланмаган маълумотлар тарқатилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, шу жумладан Президент Администрациясидан тортиб қуйи ташкилотларгача бўлган барча идораларда штат бирликларини мақбуллаштириб бориш ишлари бу - доимий жараён ҳисобланади.

Бундан кўзланган асосий мақсад – бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, барча идораларда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш.

Бу жараённинг ҳажми ва кўлами қай даражада бўлиши, мазкур йўналишда тегишли ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилганидан кейингина маълум бўлади.

Шу сабабли, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу мавзуга доир хабарларни тарқатишда фақат расмий манбаларга таянишни сўраймиз.

В социальных сетях распространяется официально не подтвержденная информация о том, что численность штатных единиц Администрации Президента будет сокращена как минимум на 50 процентов, а также будут сокращения и в других государственных организациях.

Следует отметить, что оптимизация штата является постоянно идущим процессом в органах государственной власти и управления всех уровней, от Администрации Президента до нижестоящих ведомств.

Главная цель – сокращение дублирующих функций, повышение эффективности системы государственного управления и деятельности госслужащих, а также обеспечение рационального и экономного использования бюджетных средств во всех ведомствах.

Объем и масштаб данного процесса станут ясны лишь после проведения соответствующих исследований и анализов.

В связи с этим, просим средства массовой информации, блогеров и пользователей социальных сетей при распространении информации по данной теме опираться только на официальные источники.

Facebook|Instagram|X


🔹Вилоят прокуратураси ва Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда кўп қаватли уйларнинг мавжуд дебитор қарздорликларини қисқартириш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш борасида Бошқарув сервис компаниялари томонидан амалга оширилаётган ишлар вилоят штаби йиғилишида кўриб чиқиб, танқидий муҳокама қилинди.

🔹Муҳокама давомида Бошқарув сервис компанияларининг фаолияти давомида юзага келаётган муаммолар эшитилди ва уларнинг қонуний ечимини топган холда бартараф этиш бўйича Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги бошқармаси ҳамда ҳудудий назорат инспекцияси рахбарларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб,  ижроси назоратга олинди.

🔸Шунингдек,Ҳазорасп ва Гурлан туманидаги Бошқарув сервис компанияларининг мансабдор шахслари томонидан йўл қўйилган қонунбузилиш холатлари мисолида бошқа БСКлари рахбарлари келгусида қонунбузилишига йўл қўймаслик хусусида огохлантирилиб ва профилактика қилинди. 

🔸Бундан ташқари, штаб йиғилишида Қурилиш ва уй жой коммунал бошқармаси ҳамда ҳудудий назорат инспекцияси рахбар масъул ходимлари,  шаҳар ва туман ҳокимларининг қурилиш, коммунал хўжалик бўйича сохавий ўринбосарларига келгусида мавжуд дебитор қарздорликни қисқартириш борасида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ўзаро келишиб олинди. 

🔹Кўп қаватли уйларнинг дебитор қарздорлигини қисқартириш ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлашга масъул бўлган ташкилотлар фаолияти устидан назорат янада кучайтирилади.

@xorazmfaxrim


Гиёҳвандлик умр заволи

Бутун дунёни ташвишга соладиган жиноятлардан бири бу - гиёҳвандликдир. У нафақат бирон бир шахсга, балки бутун бир жамиятга ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Гиёҳванд моддалар шахсни жиноят сари етаклайди.

Ноқонуний савдо ва тарқатиш, молиявий муаммолар ва ўғирлик, зўравонлик ва хавфли жиноятлар айнан ушбу модда таъсирида юзага келади. Унга қарши курашишнинг асосий усулларидан бири эса тарғибот ва тушунтириш ишлари ҳисобланади.

Бугун “Урганч-аэропорти” чегара божхона постида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази вакиллари билан ҳамкорликда тарғибот ишлари олиб борилди. Гиёҳвандлик жинояти, унинг асоратлари ва жазо турлари бўйича маърузалар қилиниб, фуқаролар огоҳликка чорланди ва мавзуга оид буклетлар тарқатилди.

@xorazmfaxrim


Креатив соҳалар – IT, туризм, лойиҳа, дизайн, инжиниринг каби хизматларни ривожлантириш бўйича аниқ иш ва натижа кераклиги қайд этилди.

Янги фармонга кўра, 1 мартдан 6 ой давомида сотилмаган 10 минг квадратгача бўлган давлат объектлари тадбиркорларга 10 йилга тўғридан-тўғри ижарага берилади.

Тўрт йил давомида ижара вақтида тўланса, бу жой тадбиркорга хусусийлаштириб берилади.

Ёшларни IT ва чет тилига ўқитиб, халқаро тан олинган сертификат берадиган тадбиркорлар биринчи йил ижара тўламаслиги белгиланди.

Бунинг ҳисобига бу йил ҳар бир вилоятда 5 тадан давлат объектини тадбиркорларга ижарага бериб, камида 100 минг ёшларни IT ва чет тилига ўқитиш зарурлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
@xorazmfaxrim


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари мамлакатимиз миқёсида “Қорадори” кенг кўламли тадбирларининг дастлабки босқичи олиб борилди.

@xorazmfaxrim


Сервисни ривожлантириш бўйича вазир ва ҳокимларда ёндашув ҳар хиллиги, биргаликда ишлаш йўлга қўйилмагани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, Хоразмга 6 миллион маҳаллий ва хорижий сайёҳ олиб келиш режа қилинган бўлсада, Хоразмга ҳафтасига 52 та авиарейс ва 23 та поезд қатновида ташилаётган йўловчилар йилига 800 мингдан ошмаяпти. Бухоро ва Самарқандга келган туристларнинг кўпчилиги Хивага авиарейс бўлмагани учун қайтиб кетаяпти.

Яна бир мисол, етти йилда хусусий клиникалар сони 3 карра ошди. Кўп клиникалар олиб келинган бренд тиббий ускуналарни рўйхатдан ўтказиш 6 ойгача чўзилаётганидан норози бўлиб, четдан келадиган ускуналарни соддалашган тартибда рўйхатдан ўтказиш таклифини беряпти.

Жойларда тиббий лаборатория очиш учун тадбиркорлар аккредитациядан ўтишга ойлаб вақт сарфлаяпти. Тўсиқлар жуда кўп. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳар бир вилоятда 10 нафардан шундай тадбиркорлар бор. Улар 1 миллион доллардан пул тикиб, лаборатория очишга тайёр.

Facebook|Instagram|X
@xorazmfaxrim


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Уч йил олдин қабул қилинган хизматлар секторини ривожлантириш бўйича катта дастур бугун натижасини бераётгани таъкидланди.

Қўшимча 1,5 миллион аҳоли сервис соҳасида доимий даромадга эга бўлди. Хизматлар 2018 йилдаги 19 миллиарддан 65 миллиард долларга ошди (ўсиш – 3,5 баробар).

Айниқса, IT, молиявий хизматлар, туризм, авиация, таълим ва тиббиёт соҳаларида “катта сакраш” бўлди.

Сўнгги етти йилда аҳоли даромади ва тўлов қобилияти 2 карра ўсгани натижасида аҳолида янгича хизмат ва сервис турларига талаб ортмоқда.

Шунга яраша вазирлар ва ҳокимлар талабга мос равишда хизматларни ривожлантириши кераклиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
@xorazmfaxrim



12 last posts shown.