Ноқонуний алкоголь маҳсулотлари савдоси фош этилмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жондор тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ЯТТ “Ж.З.” савдо дўконида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 65,9 млн сўмлик 1 937 дона алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Учкўприк тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирида "A.O." МЧЖга тегишли савдо дўконидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 471 дона алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Каттақўрғон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Н.Г. ва Б.Б.нинг Пастдарғом тумани, “Сазаған” МФЙ ҳудудидаги хонадонидан сотиш мақсадида сақлаб келинган 144 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.
Худди шундай. Департаментининг Хоразм вилояти бошқармаси ва Янгибозор тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “M.-S.” ва “Ш.Ж.” МЧЖларга қарашли савдо дўконларидан жами 2444 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉
@Department_uz@xorazmfaxrim