Xolis nazar | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Ахборот-таҳлил канали.
Барча мавзуларга холис назар билан боқинг!!!
Бизни кузатинг
👉Youtube
👉Facebook
👉Instagram
Реклама ва мурожаатлар учун: @xolisnazarga

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Камбағаллик чегараси — 568 минг сўм

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси бўлган минимал истеъмол харажатлари эълон қилинди.

Маълум бўлишича, 2023 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари бир ойда бир кишига 568 минг сўмни ташкил қилади. 2022 йил бу кўрсаткич 498 минг сўм, 2021 йилда эса 440 минг сўм бўлган эди.


⚡️Ўзбекистон Президентлигига бўлиб ўтган сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

Унга кўра:

➖ ЎзЛиДеПдан номзод Шавкат Мирзиёев — 87,5 фоиз;

➖ ХДПдан номзод Улуғбек Иноятов — 4,2 фоиз;

➖ «Адолат» СДПдан номзод Робахон Маҳмудова — 4,43 фоиз;

➖ Экопартиядан номзод Абдушукур Ҳамзаев — 3,74 фоиз.

МСК раиси расман Шавкат Мирзиёев Миромоновични Ўзбекистон президенти этиб сайлангани билан табриклади.


Фуқародан 28 миллиондан ортиқ қарз битта қўнғироқ орқали ундирилди

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар орқали қарзни ундириш юзасидан чиқарилган ижро варақаларига асосан барча қарздорлар ҳам тўловлардан бош тортади деб бўлмайди. Ҳуқуқий маданиятли, қарздорликни тўламасликнинг оқибатларини тўғри тушунтирса, хулоса қиладиган фуқароларимиз ҳам кўплаб топилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах туманлараро бўлими томонидан 2023 йилнинг июнь ойи бошидан ижро иши юритишининг соддалаштирилган тартибда 2712 нафар қарздордан 1,1 млрд. сўмлик қарздорликлар ундирилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг 24 май 2023 йилдаги Т.Х.дан Ғаллаорол туман солиқ инспекцияси фойдасига 28,5 миллион солиқлар  ва бошқа мажбурий тўловлар ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Жиззах туманлараро бўлимига келиб тушган.
Бюронинг Жиззах туманлараро бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро хужжати бўйича қарздорликни тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. Натижасида қарздор Т.Х. томонидан мавжуд қарздорлик тўлиқ тўланиб, ижро иши амалда тамомланди.

Дилсўз Расулова
Бюронинг Жиззах вилояти туманлараро
бўлими давлат ижрочиси


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистонда илк маротаба 17-18 июль кунлари "HAJJ UMRAH EXPO 2023" кўргазма савдоси ўтказилади

2023 йил 17-18 июль кунлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида "HAJJ UMRAH EXPO 2023" кўргазмали тадбири бўлиб ўтади.

Кўргазмада Саудия Арабистони ва Араб кўрфазида фаолият олиб бораётган барча йирик сайёҳлик компаниялар, авиакомпаниялар ва меҳмонхоналар вакиллари иштирок этади.

Тадбирда Россия, Марказий Осиё ва бошқа мамлакатлардаги  100 дан ортиқ умра сайёҳлик агентликлари қатнашади.

Кўргазмада сайёҳлик компанияларнинг миллий павилионлари,  жамоавий стендлари иштирок этиши ҳам режалаштирилган.

Умра зиёратлари сайёҳлик агентликлари ассоциацияси Ахборот хизмати


❗️ Бугундан Ўзбекистон президентлиги учун сайлов кампанияси бошланди

Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида бугундан сайлов кампаниясини бошлаш ҳақида эълон қилинди.

Сайлов округларини тузиш 15 майгача, сайлов участкаларини тузиш 25 майгача белгиланмоқда. Бундан ташқари, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати тузилади.

Сиёсий партиялар ўз ваколатли вакилларини рўйхатдан ўтказиш учун сайлов кампанияси эълон қилинганидан кейин 3 кун муддат ичида Марказий сайлов комиссиясига мурожаат қилиши керак бўлади. Сайловда иштирок этиш учун партиялар 15 майгача ҳужжатларни тақдим этишлари зарур. 17 май – 1 июнь оралиғида президентликка номзодлар кўрсатилади.


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги “Чинобод” санаторийсига бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олади ҳамда Ғалаба боғидаги "Матонат мадҳияси" ёдгорлик мажмуасида гул қўяди.


“Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди

✅ Фармонга мувофиқ, Конституциянинг 110 ва 128-моддалари ҳамда Сайлов кодексининг 66-моддасига асосан, 2023 йил 9 июль кунига муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тайинланди.


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
"Бундай қарорга келиш учун қандай объектив зарурат бор, деган савол туғилиши табиий, албатта. Нима учун қолган уч ярим йиллик Президентлик муддатидан ўз ташаббусим билан воз кечаяпман?

Чунки, ўзингиз кўриб турибсиз, Асосий қонунимизга мувофиқ, биринчидан, ҳокимиятнинг барча бўғинлари ислоҳ қилиниб, улар ўртасидаги муносабат ва мувозанат жиддий ўзгармоқда.

Иккинчидан,
янгиланган Конституциямиз Президент, парламент, ҳукумат, вазирлар, ҳокимлар олдига кечиктириб бўлмайдиган янги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни қўймоқда.

Учинчидан, халқимиз биздан барча соҳаларда ғоят муҳим ва долзарб ўзгариш ва ислоҳотларни кутмоқда.

Тўртинчидан, дунёда ва минтақамизда кескин ва мураккаб жараёнлар ҳукм сураётган ҳозирги вазиятда тўғри ва самарали ривожланиш йўлини излаб топиш ва уни амалга ошириш энг ўткир ва долзарб масалага айланмоқда.

Азиз ва муҳтарам ватандошлар, барчангиз кўриб турибсиз, олдимизга бугун янада улкан марралар қўймоқдамиз.

Бундан буён ҳам, давлат ва жамият ҳаёти, бугунги ва келгуси тараққиётига оид ҳар бир масала бўйича фақат ва фақат сизлар, донишманд, бағрикенг халқимиз билан бамаслаҳат иш олиб борамиз.

Асосий қонунимизда халқ – давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи, деб бежиз ёзилмаган.

Шу нуқтаи назардан, янгиланган давлат ҳокимияти тизимида халқимиз, яна бир бор айтаман, фақат халқимиз ўзи ишонган раҳбарга мандат бериши мақсадга мувофиқ.

Ўйлайманки, бугунги мавжуд шароитда бу энг тўғри ва адолатли қарор бўлади", - деди Президент.

Сайловлар қонунга тўла мувофиқ ҳолда, очиқ ва ошкора тарзда ўтказилиши қайд этилди. Бунда сиёсий партиялар, Президентликка номзодлар юртимиз тинчлиги ва унинг равнақига, халқимиз фаровонлигига хизмат қиладиган янги ғоя ва ташаббуслар билан майдонга чиқишига ишонч билдирилди.

Учрашув якунида иштирокчилар кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашди.

Facebook|Instagram|Twitter


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
"Бугун биз тарихнинг янада масъулиятли ва ҳал қилувчи палласида турибмиз. Мамлакатимиз тараққиётида мутлақо янги даврга қадам қўймоқдамиз", - деди Президентимиз.

Янгиланган Конституция қабул қилиниши билан Учинчи Ренессанс учун ҳуқуқий пойдевор яратилгани қайд этилди.

Бугун халқимиз интилаётган ана шу буюк мақсадни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшаман, деган ҳар бир юртдошимиз аввало ушбу пойдеворга таяниб ҳаракат қилиши лозим.

Айниқса, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқаришда, ёшларимиз келажаги учун мустаҳкам замин ҳозирлашда Асосий қонунимиз уларга беқиёс имкониятлар очиб беради.

Шу муносабат билан Президент бугун иккита муҳим фармонни имзолаганини эълон қилди.

Биринчи фармон янгиланган Конституцияни ҳаётга жорий этиш, ижросини таъминлаш учун унинг мазмун-моҳиятини халқимиз ўртасида кенг тарғиб қилиш бўйича аниқ вазифаларни назарда тутади.

Бош қонунимизнинг ҳар бир банди ва моддасини жамиятимиз, айниқса, ёшларимиз учун ҳаёт қоидасига айлантириш, бу борада уларнинг тушунча ва тасаввурларини кенгайтириш; ҳар бир маҳалла, таълим маскани, ташкилот ва корхонада чуқур ўрганиш мақсадида ўқув дастурлари, дарслик ва қўлланмалар яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Янгиланган Конституциянинг 128-моддасида мамлакат Президентига берилган ваколатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари иккинчи муҳим фармонни имзолади.

Унга мувофиқ, юртимизда муддатидан илгари Президент сайлови ўтказилади.

Facebook|Instagram|Twitter


Референдумда 16 673 189 фуқаро овоз берди. 15 040 055 овоз берувчи, 90,21 фоиз “ҳа” деб овоз берган. 9,35 фоиз қарши овоз берган.


Forward from: UzA | Tezkor xabarlar
⚡️Расман: 4 кун кетма-кет дам олиш куни бўлади

Президент фармонига кўра, Рамазон Ҳайити муносабати билан қуйидаги кунлар дам олиш куни бўлади:

➖ 21 апрель, жума — Ҳайит байрами;
➖ 22 апрель, шанба — 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
➖ 23 апрель, якшанба — одатд
аги дам олиш куни;
➖ 24 апрель, душанба — 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун кўчирилган (29 апрель шанбадан) дам олиш куни бўлади.

Каналга уланиш:
@uzauz


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
✅ ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 21 апрель (шаввол ойи 1 куни) жума кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

🌙 Шунга кўра 2023 йил 21 апрель жума куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 06:00 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

🌙 Рамазон ҳайити намозини вилоятларда ўқиладиган вақтлари:

1. Андижон вилояти 05:50
2. Бухоро вилояти 06:20
3. Жиззах вилояти 06:10
4. Навоий вилояти 06:20
5. Наманган вилояти 05:50
6. Самарқанд вилояти 06:20
7. Сирдарё вилояти 06:00
8. Сурхондарё вилояти 06:15
9. Тошкент вилояти 06:00
10. Тошкент шаҳри 06:00
11. Фарғона вилояти 05:50
12. Хоразм вилояти 06:30
13. Қашқадарё вилояти 06:20
14. Қорақалпоғистон Республикаси 06:40

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Янгиланаётган Конституциянинг 43-моддасига мувофиқ, давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек камбағалликни қисқартириш чораларини кўради.

Давлат фуқароларнинг касбий тайёргарлигини ва қайта тайёрланишини ташкил этади ҳамда рағбатлантиради.Янгиланаётган Конституциянинг 43-моддасига мувофиқ, давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек камбағалликни қисқартириш чораларини кўради.

Давлат фуқароларнинг касбий тайёргарлигини ва қайта тайёрланишини ташкил этади ҳамда рағбатлантиради.


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

🔶 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
🔗 Улашинг: @diniysavollar


Тараққиётга йўл салоҳиятли кадрлардан бошланади

Бугун юртимизда давлат фуқаролик хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга катта эътибор қаратилиб, ушбу йўналишда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ягона кадрлар сиёсатини амалга оширувчи ваколатли орган ҳисобланади. Қисқа вақт ичида Агентлик томонидан давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни бошқариш, инсон ресурсларини ривожлантириш борасида бир қатор муҳим ишлар амалга оширилди.

Батафсил👇👇👇
http://xolisnazar.uz/blog/63d7bbabdac7294f2f47a0a4?id=63d7bbabdac7294f2f47a0a4


14 та туманда ҳуқуқий эксперимент тариқасида “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ–458-сон, 26.12.2022 й.) асосан, 2023 йил 1 январдан солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган қуйидаги туманларда “Маҳалла бюджети” тизими ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилади:

Қорақалпоғистон — Беруний тумани;
Андижон — Андижон тумани;
Бухоро — Олот тумани;
Жиззах — Зомин тумани;
Қашқадарё — Қарши тумани;
Навоий — Кармана тумани;
Наманган — Уйчи тумани;
Самарқанд — Ургут тумани;
Сурхондарё — Жарқўрғон тумани;
Сирдарё — Сайхунобод тумани;
Тошкент вилояти — Бўка тумани;
Фарғона — Бағдод тумани;
Хоразм — Боғот тумани;
Тошкент шаҳри — Учтепа тумани.

Мазкур туманларда мол-мулк ва ер солиғи (нотурар жойлар бўйича мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи туман бюджетлари орқали тегишли Жамғармаларга йўналтирилади.

“Маҳалла бюджети” тизими асосида шакллантирилган маблағлар фуқаролар йиғини кенгаши томонидан бошқарилади.


Forward from: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
✔️«Реклама тўғрисида»ги қонун билан энергетик ичимликлар рекламасига доир қўшимча талаблар ўрнатилган бўлиб,
✔️ эндиликда ташқи реклама ва ахборот воситалари орқали жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
АФСУСКИ, БУ БОРАДА ҲАМ КАМЧИЛИКЛАР КАМ ЭМАС.

👉 "MAHALLA" газетасида батафсил

📶 МЫ
В СОЦИАЛЬНЫХ СЕТЯХ ⤵️
Telegram| Сайт | Instag
ram | Facebook|Twitter |OK | YouTube


Forward from: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
Истеъмолчи “Avicenna’s LAB” компаниясидан
💵 3 680 000 сўм пул маблағларига БФҚ сотиб олган.


📺 Мазкур маҳсулотни 3 ой давомида қўллаш натижасида беморларнинг аҳволи яхшиланади деб реклама қилинган.
❌ АММО истеъмолчи 8 ой давомида БФҚ қабул қилиб ижобий таъсирини сезмайди ва компанияга мурожаат қилади.

👉 Батафсил ўқиш

📶 БИЗ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДA⤵️
Telegram| Сайт | Instagram | Facebook|Tw
tter |OK | YouTube


2023 йил — "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" деб эълон қилинди.


Маҳалла ташаббуси билан аҳоли бандлиги таъминланяпти

Бугун маҳалланинг аҳолини иш билан таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ташаббуслари одамларнинг ўз маҳалласидан чиқмаган ҳолда ишлаши, бизнесини юритиши, рўзғорини бутлашига ҳисса қўшмоқда

Батафсил👇http://xolisnazar.uz/blog/6385b6831768b1ae2067f05c?id=6385b6831768b1ae2067f05c

Xolisnazar.uz

20 last posts shown.

467

subscribers
Channel statistics