👆👆👆👆аввалги қисмлар
#ҚАСД
27-ҚИСМ
хадемай унга дахл қилишмоқчи. Англаб турганингиздек бунинг учун мендан фойдаланишяпти.
- Сизга бу либос ёқдими , Райҳонахон ?
Лолахон лаблари титраб эскизга ишора қилди .
Райҳона ўзини қўлга олиш кераклигини ҳис қилди . Кўзини эскиздан олмаган ҳолда Лолахоннинг саволига жавоб бериш ҳаракатига тушди:
- Ажжооойиб ! Мутлақо қойил ! Очиғи сизнинг қўлингиздан шунақа сурат чизиш келади деб мутлақо ўйламаган эканман.
- Сўзларингизни мақтов ўрнида қабул қиламан ,- овози титради Лолахоннинг,- менинг ўзим ҳам шунақа истеъдодим борлигини яқинда билиб қолдим. Бунга нима дейсиз ?
- Нима ҳам дердим , опа? Лолман дейман-да . Айтингчи , бу ҳаракатларингиз жиддийми ? Эскиз яратишга бўлган қизиқишингизни назарда тутаяпман-да?!
Лолахон унинг шаъмасини тушунди . Райҳона "Ҳақиқатдан ҳам ҳаётим хавф остидами?" деб сўраяпти .
- Албатта . Бўлмаса сизнинг қимматли вақтингизни олиб ўтирармидим,- деди Лолахон вазият ҳақида хабар берган бўлиб . Сўнг сўзларига қўшимча қилди ,-Келинг , кейинги эскизни кўринг , буниси аввалгисини тўлдиради.
Райҳона альбомнинг кейинги вароғида ёзувнинг давоми борлигини тушунди. Лабига сохта табассум қўндирганча оҳиста кейинги саҳифага ўтди.
- Ўўў ростдан буниси аввалидан-да чиройли ,- у шундай деб либос эскизи атрофига тўлдириб ёзиб ташланган хатни ўқишга тутинди ,- томоша қилиб кўз тўймайди-я ?
"Сизни ўғирлашмоқчи . Шунинг учун менинг уйимда тузоқ қўйишмоқда. Менинг бунга қаршилик билдиришимни хисобга олиб юрагимга ҳанжар қадашди. Ҳозир ўғлим Мухторжоним улар қўлида. Мен ҳам сиз каби қопқондаман"
Райҳонанинг кўз олдига сал аввал даҳлизда суратини кўрган бола келди . Бола ўзини деб гаров сифатида тутиб турилганидан хабардор бўлгач , ўзини ушлаб тура олмай қолди :
- Ким ? - деди Райҳона овози титраганча , сўнг ўзига илтижоли тикилиб турган муштипар онанинг кўзларига кўзи тушиб шаҳди пасайди ,- ким бу эскизларнинг илҳом манбаи ? Мен ҳам ўша илҳом париси билан танишсам дегандим .
Мезбон "коса тагидаги ним коса"ни дарровда тушинди
- Ўзим , - деди у жилмайишга ҳаракат қилиб , - барчаси ўз ижодим маҳсули. Мана бу кийимнинг этагини қаранг , бироз қўшимча элемент қўшса яна ҳам очилса керак.
Лолахон қўлига қалам олиб альбомга энгашди.
- Бирон баҳона топиб , мени уйингизга таклиф қилинг. Барчасини батафсил тушунтириб бераман,- дея ёзди у сўзлар орасига гулчалар расмини чизиб .
- Лолахон опа, бўлди ортиқ чидолмайман. Ҳозироқ мен билан бизникига кетасиз. Мен уч кун ичида корхонамизнинг янги маҳсулотига ёрлиқ тайёрлаб топширишим керак эди. Менга битта болакай ва қизалоқнинг биргаликда ишланган логотипи керак эди. Баъзи нарсаларни чизгандим , аммо ҳозир янги ғоялар келиб қолди . Илтимос , жон опажон , йўқ демай мен билан бирга боринг. Ҳизмат ҳаққидан ҳавотир олманг. Рози қиламан.
- Ҳамма гап пулда эмас-ку , - деди Лолахон ўйчан кўринишда ,- орада одамгарчилик , инсонийлик деган тушунчалар ҳам бор . Таклифингизга эса жон дейман, чунки бу таҳлит ишлар ўзимга ҳам жуда ёқади.
- Кетдик бўлмаса , - деди Райҳона Лолахонга ,- бу альбомингизни ҳам олиб оламиз майлими ? Руҳсатингиз билан бир , икки жойидаги андозалардан кўчирма олардим.
- Вой бемалол ,- деди Лолахон шошилганча , -айтганча тушлик вақти бўлиб қолди-ю , сизга дастурҳон...
- Юраверинг , кўчамиз бошида янги очилган цехда роса зўр булочкалар пиширишяпти , яна бир - биридан мазали сомсалари ҳам бор. Тушлик учун ўшалардан олиб оламиз.
- Унда мен тезда тайёр бўламан.
Улар гап - сўзларсиз Райҳоналарникига кириб келишганларида қоқ пешин вақти бўлиб қолган эди.
- Опажон, - деди Райҳона Лолахонга қараб , - рангингизда ранг йўқ , чеҳрангизга қараб бўлмайдиган бўлиб қолибди. Мен ҳозир чой қўйиб юбораман, бир пиёла чой устида барчасини гаплашиб оламиз .
Лолахон унга эътироз билдирмади. У ўзи куни кеча ўтирган ёғоч кроватга бемажол чўкди.
Райҳона тезда хонтахта устидаги дастурхонни тузади.
Барчаси тахт бўлгач , Лолахонга бир пиёла иссиқ чой узатар экан:
@Xazon_Rezgi /80