#ҚАСД
Фазилат опа билан бирга келган ёшгина аёл йигирма беш ёшлар атрофидаги дилбаргина жувон эди .ь У Райҳонага қимтиниб боқиб қўнғироқдек овозда астагина салом берди:
- Ассалому алайкум, яхшимисиз ?
Райҳона ўзидан ёши катта аёлнинг саломига алик олишга ўнғайсизланиб сўрашган бўлди :
- Яхшимисиз , опажон? Уй ичилар яхшими ? Қани уйга марҳамат ! - у келганларнинг ҳар иккисини ичкарига - меҳмонхонага таклиф қиларкан.
- Райҳонахон , бизга шу ер дуруст . Очиқ ҳавода ўтиришга нима етсин , - Фазилат опа шундай деб атрофига қалин қилиб сувлар сепилиб жой қилинган каравотни кўрсатди , - мумкин бўлса шу ерда ўтирайлик .
Райҳона уларни Фазилат опа кўрсатган ерга бошлади. Опа дуои фотиҳа қилгач , Райҳона унинг ҳай - ҳайлашига қарамай ошхонага йўл олди ва зум ўтмай икки қўллаб патнис тутганча яна меҳмонлар қаршисида пайдо бўлди:
- Фазилат опа , бирам зерикиб ўтирувдим-ки , чиққанингиздан роса қувондим,- Райҳона патнисдаги чой , нон , ширинликларни олиб хонтахта устига қўяр экан, ҳар икки аёлга чой қуйиб беришга тутинди.
- Райҳонахон, бу синглимизнинг исмлари Лолахон бўладилар ,- Фазилат опа ўзи билан келган келинчакни таништириб,- ёдингиздами, улар ҳақида гапирганим. Бир яхши чевар керак дегандингиз-ку. Бугун уйда бўлганим учун Лолахонни чақиртиргандим. Ўзимга бир- икки кўйлак тиктиришга буюртма бердим. Кейин сиз ёдимга тушиб бошлаб чиқақолдим.
Райҳона севиниб кетди :
- Авваллари ўзимга-ўзим кийим тикиб олардим. Либос тикишни, тикишдан ҳам кўра уни турли безаклар билан безатишни яхши кўраман. Аммо ҳозирги ҳолатимда ...- Райҳона ийманиб ерга қаради, сўнг яна Лолахонга юзланди ,- мен ҳомиладорлар учун, яъни ўзимга бир ,икки либос эскизни чизгандим . Шуни тикиб берадиган аёл йўқми дея Фазилат опамдан сўрагандим.
Тўғри шунақа кийимларни тайёрини сотиб олсам ҳам бўлади, аммо тикдиришга бир дил кетди- да.
- Тайёр билан , тиктириб кийганингизгни фарқи бор барибир. Иккинчисида кийим айнан ўзингиз учун мўъжаллаб тикилгани сабаб эгнингизга қолипдек тушади. Ўзингизни , айниқса мана бунақа ҳомиладорлик даврида қулай ҳис қиласиз. Бу нарса ҳатто ҳомила ривожланишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади,- Лолахон шундай деб сумкасидан ўлчов метри, чарм муқовали блакнот ва ручка чиқарди,- чизган эскизингиз ва тиктиришга мўъжалланган матоларингизни кўрсам бўладими ?
Райҳона ичкаридан Лолахоннинг сўраган нарсаларини олиб чиқди. Лолахон Райҳона тақдим этган эскизга қараганча маҳлиё бўлиб қолди :
- Мен етти йилдан буён чеварчилик қиламан,- деди у эскизларни бирма- бир варақлар экан,- аммо бундай нафис , содда ва дилбар либослар эскизини ... Айтганча , касбингиз нима , Райҳонахон?
- Мен дизайнерман , аммо либослар бўйича эмас ... - деди Райҳона касби ҳақида бироз тушунча берган бўлиб .
- Дизайнерман деганингизнинг ўзи барча саволларга жавоб бериб қўяқолди , гарчи бошқа соҳада фаолият юритсангиз-да нозик дидингиз чизган суратингизда "манаман" дея бўй кўрсатиб турибди. Дизайнер дегани ижодкор деганида аслида. Очиғи ишингизни кўриб тикканларим сизга ёқармикан деган мулоҳазага ҳам бориб қолдим.
Райҳона унга жилмайиб қаради :
- Агар кийиб олган кўйлагингизни ўзингиз тиккан бўлсангиз , менга аллақачон ёқиб бўлди.
- Ўзим тикканман ,- дея жавоб берди кўнгли ўрнига тушган Лолахон,- бир гап сўрасам майлими ?
- Албатта ,- деди Райҳона унинг саволи нима эканлигига қизиқиб
- Мен бундан кейинги кўчада яшайман. Бир вақтингиз бўлса бориб тиккан тикишларимни , чизган эскизларимни кўриб бера оласизми ? Тўғриси бир неча йиллардан буён келин сарпо тикаман. Шунга коллекциямда бир янгиланиш қилсам дегандим. Бир , иккита шогирдларим ҳам бор.
Уйимиз бу ердан унча узоқ эмас,- деди Лолахон ийманиш билан.
Лолахон Райҳонанинг ўз уйига боришини жуда истаётган эди. Шу сабаб бундан буёнги ўй-хаёли шунда бўлиб қолгандек бўлди.
@Xazon_Rezgi /74