#ҚАСД
.
Зоир Тоировга Райҳонанинг ҳақиқатдан ҳам мазаси йўқлигига ишонтириш учун икковларини шундоқ ҳам тонг сахардан қизиётган ҳавода машинанинг эшик- ойналарини ёпиб, печкасини ёқиб ярим соатча бўғриқиб ҳайдаганини , шўрлик Райҳона қанчалик қийналмасин бир оғиз лом- лим демаганини эслаб Алининг юраги ачишди.
"Насиб қилса барчаси ортда қолди ,- ўйлади Али ,- бу ёғига бизга фақат бахтлар ярашади, фақат бахтлар ..."
Али машинасини тўғри уйига ҳайдади. Уни дарвозалари ёнига келиб тўхтатганда ҳам Райҳона уйқудан кўзини очмади.
Али тезда уйга кириб ўзи ва Райҳонанинг кийим - кечагидан қўлига илинганларидан битта сумкага солди-ю, дарров ортига қайтди.
У машинага қайтиб ўтиргач , Райҳонанинг ўриндиғини ухлаши учун қулай қилиб тушириб қўйди-да, тўғри Сўқоққа қараб йўл олди...
Али мўъжалдаги манзилга қоқ пешинда етиб борди.
Йўл бўйи Райҳона уйқудан кўзини очмади. Али сотиб олганига анча бўлган , аммо ортиқча минишга эҳтиёж топмаган сўнгги русумдаги нексиясини шу бугун ҳайдагани учун ўзидан рози бўлиб кетди . Ташқарида кун ёндираётган бўлса-да машина салонидаги ҳаво кондиционер ишлаб турганлиги учун мўътадил эди. Шу сабаб Райҳонанинг ҳам уйқуси йўл давомида сира бузилмади.
Машина манзилга бориб етгачгина Райҳона кўзини очди . У қаерда эканликларига қараб ўтирмай Алига эрка назар ташлади :
- Қорним очди...
Али унга жавобан жилмайди . Кўзлари билан ойнага ишора қилди. Шундагина Райҳона шаҳар ташқарисида эканликларини англади :
- Қаердамиз, Али ака?! Бу жой қаер ?
- Сўқоқдамиз, Райҳона,- деди Али мақтанганнамо ,- Эсингдами , ҳув бирда айтиб бергандим- у Ҳанифа холанинг боғи шу ер.
- Вууй , бунча зўр ,- юзлари яшнаб кетди Райҳонанинг,- кўзимни очсам Сўқоқдамиз . Худди эртакдагидек .
- Юрақол, холанинг боғига борамиз,- йўл бошлади Али ,- Бугун душанба , шунинг учун бу ерда деярли ҳеч ким йўқ .
Али айтган боғга зиналар орқали пастлаб кирилар экан. Салкам икки терак бўйи пастликда жойлашган боғ таърифига тил ожиз даражада хушманзара бўлиб , танаси қучоққа сиғмайдиган баланд чинор дарахтлари ерга тангадек офтоб нурини туширмас эди. Боғ тош йўлакчалар орқали иккига ажратилган , чап тарафида ошхона, ўчоқхона , тандирхоналар жойлашган бўлиб ,асосий ўнг тарафида дам олувчилар учун йигирмага яқин кенг ва кўркам , ўймакор ёғочдан ишланиб лакланган каравотларга жой солиб қўйилган эди. Энг мақтовга молик жойи ушбу каравотда дам олувчилар атрофи турли чирмашиб ўстирилган ўсимликлар туфайли бир- бирларига кўринмас ва ҳалақит беришмас эдилар. Боғнинг ҳар ер , ҳар еридан майда тош ётқизилган ариқчалар орқали жилдираганча муздек тоғ жилғалари эркаланиб оқиб ётар эди.
Райҳона атрофга кўзларини тўлдириб суқланиб назар ташлар , ора- сира Алига завқланганча "раҳмат" дегандек табассум ҳадя қилишни унутмас эди.
Али Райҳонани боғнинг этагига бошлаб борди. Бу ердаги манзара кираверишдагидан хам сўлим эди. Сал нарида тоғдан тошга урилиб икки қулоч кенглигида оқаётган сув кишига янада ором бахш этар , тўғрида бирин- кетин ястанган тоғлар савлат билан қўр тўкиб ҳаловат ҳиссини янада оширар эди.
Али энг чеккадаги жойни танлади.
- Марҳамат қилсинлар ,- деди у Райҳонага йўл берар экан , - қалай ёқдими ?
- Дид масаласида сизнинг ёнингизга тушадигани йўқ ,- деди Райҳона хонтахта ёнидаги қалин қилиб тўшалган кўрпачага чўкар экан , айниқса ...
Райҳона шундай деб кроватнинг ёнига ишора қилди.
Боғнинг ичкариси соялиги сабаб ҳеч қандай гул экилмаган бўлса , бу жой унинг адоғи бўлганлигидан офтоб олашувоқ тушиб турар , шу сабаб қатор- қатор қора-ю, яшил райҳонлар тантилик билан экиб ташланган эди.
Алининг ўзи ҳам райҳонларга энди эътибор билан назар ташлади. Райҳонанинг мақтовидан эса ёйилиб илжайди.
Изма - из етиб келган боғ ходими уларга салом бериб "Кўнглингиз нима тусайди?" деган саволни берганда Али ҳозирги кайфияти таъсирида кулимсираб жавоб қайтарди :
- Тўғрисини айтсам бўридек очман. Қандай таомингиз бўлса ҳам тезда олиб келинг. Бўлмасам ўн дақиқаларда очликдан ҳушимдан кетишим мумкин. Ўзингиз чамалангда
@Xazon_Rezgi /60