👆👆👆👆аввалги қисмлар
#ҚАСД
20-ҚИСМ
ўзингиз учун оқловчи танлаш ҳуқуқига эгасиз.
Огоҳлантириб қўяйлик. Ҳозирда оғзингиздан чиқаётган ҳар бир сўз сизнинг зарарингизга ишлаши мумкин.
Шу пайт очиқ эшикдан "Соғлом ҳаёт" ҳусусий клиникаси раҳбари Дониёр Ҳасанов кириб келди . У йиғилганлар билан аввалдан кўришган экан шекилли ҳеч бири билан саломлашмади. Тўғри Зоир Тоировнинг қаршига борди.
- Эссиз умр ,- деди у овозида нафрат аралаш пушаймонлик билан Тоировга тикилиб ,- эссиз одамгарчилик...
Мен Гиппократ қасами ҳақида гапирмоқчимасман. Энг оддий ҳаёт ҳақиқатини айтмоқчиман.
Ҳар бир тирик жоннинг эгаси Аллоҳ. Унга даҳл қилишга бандасининг ҳаққи йўқ.
Ҳаққи йўқ !
Шунча ёшга кириб мана шу оддийгина ҳақиқатни англамаган инсонга бошқа гап гапириш ҳайф ...
Тоиров лом- лим демади. У ўзи учун барчаси тугаганлигини англаганди.
Айни дамларда унинг кўнглидан бир савол ўтаётганди . Бу саволни ўзига-ўзи ҳали ўн, юз , минг , миллион марта бериши ва ҳар берганда аламдан қовжираши аниқ эди :
- Менга нима етишмаётганди ўзи ?
Ҳасанов оғир қадамлар билан ортига бурилди :
- Эссиз умр ... Эссиз ... - дея такрорлади у тушкун бир кайфиятда надомат ила.
Зоиржон Тоировга нисбатан айбловни эълон қилган мутасадди уни тутиб турганларга:
- Гумонланувчини олиб чиқинг ! - дея қатъият билан буйруқ берди.
Тоировни олиб чиқишар экан у беихтиёр Райҳона билан юзма - юз келди.
Райҳона Алининг елкага суяниб турар, лабларини маҳкам тишлаганча туйғуларини жиловлашга ҳаракат қилар эди.
Тоиров кўзларини Райҳонанинг кўзларидан олиб қочди.
Райҳонанинг мижжаларига беихтиёр ёш қалқди. Унинг жуда хўрлиги келиб кетган эди.
Аёлининг елкалари силкина бошлаганини сезган Али шу елкаларни янада маҳкамроқ қучди.
Тоировни олиб чиқиб кетишди. Хонада Асад Акбаров, Қораев , Али ва Райҳона қолишди.
- Барчаси тугади, қизим. Бари ортда қолди . Энди ҳеч қандай хавф сенга даҳл қила олмайди . Бу ёғига қўшганинг билан қўша қариб бахтли яшайсан , ин ша Аллоҳ ...
Қораевнинг меҳрга қоришиқ сўзлари гўёки дарё ўзанини бузиб юборгандек бўлди .
Райҳона ўксиб- ўксиб йиғлай бошлади.
Асад Акбаров унинг қаршисига келиб жилмайди :
- Оҳ болам- а, - деди у Райҳона ва Алига қараб ,- оҳ болаларим-а ... Энди ҳақиқатдан ҳам тоғ ён бағрига чиқиб бир ҳаво алиштириб келсангиз яхши бўларди.
Ушбу таклифни ўзим учун ҳам ёқлайман.
Асад ака дўстига ўгирилди :
- Нима дейсан , Сардор ?! Мен Севарани, сен Ҳабибани олиб, Али , Райҳона - ҳаммамиз биргаликда Сўқоқга бир чиқмаймизми ? Одам кенгликларни бирам соғинди- ей ?!
Менимча ёмон таклиф бўлмади.
- Мен ҳамиша сен тараф, дўстим ?! - деди Қораев,- Қани кетдик , ҳозирча шу хонадан чиқиб кетсам ўзим учун шу бугунга энг яхши совға шу бўлади !
Улар бирин - кетин хонани тарк этишди.
Тоиров қўлга олинган дақиқаларда "Илмга сармоя " корхонасида унга қўйилган айбловлар билан Ёрқиной Мардонбекова ҳам қўлга олинди. Кўп ўтмай деярли бир вақтнинг ўзида Козим Иззатович ва Данил Гиниятулин ҳам ҳибс қилиндилар.
* * *
- Али акааа , - деди Райҳона ташқарига чиқиб машиналарига ўтиришгач,- мени ҳеч ким йўқ жойларга олиб кетинг... Ҳудди Робинзон Крузо яшаган кимсасиз оролга ўхшаш ер бўлсин ...
Али машинасини ўт олдирар экан жилмайди.
- Хўпда , Жамбилхон . Талабинг бош устига. Бугун сен нима десанг ўша бўлади.
Райҳона жилмайди. Али машинани жойидан оҳиста жилдирди. У катта йўлга чиққанида ўриндиққа суянганча пинакка кетган Райҳонага қараб энтикиб қўйди.
Сал аввал тоғаси ўзини четга тортиб "Али , бугун Райҳона бироз кўпроқ ухлаши мумкин. Барига боя Тоиров оғзига томизган дори сабаб бўлади. Гарчи уни туфлаб юборган бўлса-да , маълум қисми барибир танага шимилиб қолди. Аммо хавотир олма . Бу организм учун зарарли эмас . Қайтага кейинги кунларда олган стрессларни енгишда фойдали ҳамдир" деган эди.
Али Райҳонанинг шу бугун эрта сахардан анча қийналгани эслаб юраги эзилди.
@Xazon_Rezgi / 59