#ҚАСД
Бино ичкарисида Зоиржон Тоировни учинчи хушхабар кутиб турар эди. Бахтига қабулида бирорта ҳам бемор кўринмас эди.
Тоиров тезда хонасига кириб Райҳонага "атаб қўйган" флаконидаги дорини яна бир бор кўздан кечирди. Унинг хонасида мазкур доридан еттита флакон бўлиб , улардан биттаси айнан бугунги кун учун махсус "ишлов" берилган эди. Саноқда ўнгдан биринчи турган бу дорининг қопқоғига адашиб кетмаслик учун маркерда билинар - билинмас нуқта қўйиб қўйилган эди.
Тоиров Али ва Райҳонани кута бошлади. Ишига ҳалақит бермаслик учун қўл остидаги ҳамширани қабулхонага - назоратидаги бир беморни медицина картасини топиб келиш учун юборди. У маъсулиятсизликда айблаб қаттиқ - қаттиқ дашном бергани ўша хамшира ўзи сўраган картани яқин соатларда олиб келмаслигини яхши билар эди, сабаби саралган ҳужжат куни кеча эҳтиёт чораси сифатида машинасининг ғаладонига яшириб қўйган эди.
Зоиржон Тоиров шу топда танаси бўйлаб енгил титроқ турганини ҳис қилди. У тезда сирини фош қилиб қўйиши мумкин бўлган қўлларига қаради. Танасидаги титроқ қўлларига ҳам кўчганлиги сабабли улар ҳам сезилар - сезилмас қалтирай бошлаганди.
"Ўзингни қўлга ол , Зоир , ўзингни қўлга ол ,- ўзига далда бера бошлади у,- тез соатларда бари тугайди , ана ундан кейин ..."
Тоиров хона бурчагида турган музлаткичдан муздек газланмаган сувни олди. Ҳаяжон зўрлигидан баклажка тиқинини очиб , стаканга қуйишга ҳам сабри етмай шундоққина кўтариб ича бошлади.
Шу вақт хона эшиги тақиллади . Тоиров бир сапчиб тушди :
- Киринг , - деди у ташриф буюрувчининг кимлигини қалбан ҳис қилиб ҳирилдоқ овозда ,- марҳамат...
Эшик очилиб остонада Райҳонани суяб олган Али кўринди. У кириши билан тилар- тиламас салом берганча қизни қаерга ўтказиш мумкинлигини кўзлари билан қидира бошлади.
- Бу ёққа ,- Тоиров хона бурчагидаги ширма билан тўсилган тарафдаги кушеткани кўрсатиб.
Али Райҳонани оҳиста кушеткага ўтқизди. У йиқилиб кетмаслиги учун ўзи ҳам ёнига ўтириб елкасидан авайлаб қучди.
- Доктор, тезроқ,- деди ялинч оҳангда ёлбориб сўради Али ,- у жуда қийналиб кетди.
Дарҳақиқат Райҳонанинг ҳақиқатдан тоби йўқлиги кўриниб турар , у оғзини каппа- каппа очганча зўрға нафас олар эди. Аъзои бадани дард исканжасида қовирилганлиги учун пешонасидан дувиллаб тер қуйилар , юзи ҳам терлагани туфайли сочлари қизариб кетган чеҳрасига тўзғиганча сувланиб бетартиб ёпишиб ётар эди.
Тоиров ўзини қўлга олиши шартлигини ҳис қилди. У тезлик билан Райҳонанинг юрак уришини текширди. Гарчи ҳаяжон қилаётган ишига тўсқинлик қилаётган бўлса-да , ўзини вазиятни меъёрда назорат қилаётган кишидек кўрсатишга уриниб лабини қимтиганча бошини сарак- сарак қилиб қўйишни унутмади.
- Вазият жиддий ,- деди у ҳирқи овозда , -ҳозир ... Доно , Доно ! Қаерда қолди-я бу ҳамшира ?!
Тоиров тезда хона бурчагидаги муолажа столида турган томчи доридан пипеткада ярмидан кўпроқ олиб Райҳонага яқинлашди :
- Қани аааа денг-чи ?
- Аааа дегин , аааа деворақол энди ? !
Али Райҳонага шундай деб уни бошини елкасига ола туриб унинг лабларини йириб оғзини очди :
- Мана ҳозииир Райҳонамиз опоқ бўлиб қолади.
Тоиров томчилатиб санаб ўтирмай пипеткадаги дорини ҳаммасини қизнинг оғзига тез- тез томизди:
- Оғизларини юминг . Дорини шимиб ютсинлар . Ҳозир енгиллашадилар . Энди битта укол қиламиз шу билан ҳеч нарса кўрмагандек бўлиб кетадилар . Сиз қизимизни бошларини шундай ушлаб ўтиринг , мен зумда шприцга дорини тортиб тайёрлайман.
Тоиров яна ортига ўгирилиб тумба томонга йўл олди.
Али вақтдан фойдаланиб Райҳонанинг пешонасини артаётган рўмолчасини қизнинг лабига яқинлаштирди. Райҳона оғзидаги суюқликни рўмолчага овоз чиқармай туфлади.
Тоиров чаққонлик билан тезда шприцга дорини тортди. У ишни бажарар экан , ўзи мўъжалидаги флаконини адаштириб қўймаслик учун қайта - қайта текшириб кўришни унутмади.
Ваниҳоят у шприц билан Райҳонага яқинлашди.
- Қани асал қизим , энди енгимизни шимарамиз . Шу уколни олсак бўлдииии ...
Райҳона беҳол бош чайқади :
- Йўўўқ... керакмассс ...- аранг шивирлади у
@Xazon_Rezgi /57