Ошхона зинасинининг қирраларидан куч билан юмалаб тушган аёл шўрлик бетон йўлакка зарб ила урилиб ҳушини йўқотди.
- Манга шайтон қилиғингни қилма, ўзингча кўзимни юмиб олсам раҳми келади деяпсанми ,- Шоди Назирани бир тепди- ю , Онасининг хонасига кириб кетди.
Онаси билан обдон гурунглашиб орадан бир соатча вақт ўтиб ташқарига чиққан Шоди Назирани ҳамон ўша аҳволда ётганини кўриб ҳайрон бўлди. Мук тушиб ётган Назирани ўгириб кўриб лабларида қотиб қолган қонга кўзи тушгач , аҳвол жиддийлигини англади ...
Назирани қовурғаси синиб , ички аъзоларини йиртиб юборган экан. Вақтида ёрдам кўрсатилмагани туфайли кўп қон йўқотилганини жувоннинг ўлимига сабаб бўлганди.
Рихси опоқининг синглиси опасининг даргоҳида йигирма беш йил яшаб кўзи кулмаган қизини ортга қайтара олмаслигини ҳис қилар экан , Назиранинг "шундоққина оёғи сирпаниб" ўлим топганига "ишонган" бўлди.
Назиранинг маъракасида ўтирганлар қизнинг Онасини "Худога солдим" деб шивирлаб йиғлаганида унинг айнан нима деётганини тузук - қуруқ англай олмадилар.
Рихси опоқи тўғри айтган экан ... Билиб айтган экан:
- Назирасиз ҳаёт тўхтаб қолмас экан. Қуёш чиқаверар , тонг отаверар , кун ботаверар экан.
"Эр зотига хотин қаҳатмас!"
Рихси опоқи Назиранинг ўлимидан икки ой ўтмай Шодини уйлантириб қўйди . Шоди бу сафар ҳам анъанага кўра Онасининг тавсиясига кўра қариндошдан қиз олди . У иккинчи бор тоғасининг ўн йил турмуш қуриб фарзандсизликдан қайтиб келган қизи Зебига уйланди. Шоди Зебига уйланиб хафта ўтмай битта нарсага қаттиқ ажабланди :
- Ёппирай , Зеби аммаси Рихси опоқининг, яъни Онасининг худди ўзи экан ? Айтишадику "униси из қолдирган , буниси босган!" деб .
Бу сафар Зеби Рихси опадан аввал отни қамчилади. Ўткиргина янги келинчак Шодини ўз йўлига солиб олди.
Орада Рихси опоқи кўрпа- тўшак қилиб ётиб қолди . Кўрган доктор "соппа- соғ" дея ташхис қўйган Рихси опа нима учундир қаддини тик тутиб тура олмайдиган бўлиб қолганди .
Зеби касал қайнона боқишдан тезда зерикди . У аста - секин эри йўқлигида қайнона аммасига тирсиллаб гап қотишни ҳам уддалай бошлади .
- Ойижон , кундошим Назира калтак еб , еб гуноҳлари тутдек тўкилиб ўлиб кетганини эсласам , битта нарсага ажабланаман... Раҳматли қайнотам барвақт ўлиб кетмаганларида сиз ҳам анча- мунча бегуноҳ бўлармидингиз ?!...
Майли , уни- буни қўйинг! Мен ўғлингиз билан оғайнилариникига ўғил тўйига кетяпман. Сизга эса ўнг қўлимни ўйнатиб нон - палов пишириб қўйдим. Мазза қилиб еб оларсиз.
Зеби саллона қадамлар билан хонани тарк этаркан , Рихси опоқи келини бир лаган қилиб қўйиб кетган , картошкасига иссиқ ўтмаган , қотган нонлари такур - тукур бўлиб ётган таомга қараб оҳ тортди:
- Оҳ Нази... Назии... Сен ўлгунча мен ўлсам бўлмасмиди ...
▪️▪️▪️
Мен Назира опани вафотидан кейин кўп бора тушимда кўрдим ... Доим кўзга сокинлик бахш этадиган яшил рангдаги кўйлак ва пушти рўмолда кўринардилар улар. Ва ҳамиша маъюсгина жилмайган...
Аллоҳим жаннати билан сийласин сизни , Назира опа...
Муаллиф : Хазонрезги
@Xazon_Rezgi