Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бахтли кунлар қуёш билан ҳушҳол юрдим,
Қош қорайса юлдуз билан суҳбат қурдим.
Бошимга иш тушганида зир қидирдим,
Ёғ яласанг ёт яхши,
қон ичганда қариндош.
Демайсиз-а ? Энди керак бўлдикми деб,
Талпинасиз сўзларга кўп бермайин зеб,
Куйибгина оғринасиз ғамимни еб,
Ош еганда ёт яхши,
тош чайнасанг қариндош.
Беркитсам хам шўриш бошим текканида ёстиққа,
Ситамлардан қўлни ювиб, урганимда қўлтиққа,
Юрагингиз сезиб дарров чопасиз мен интиққа,
Соғ бўлганда ёт яхши,
бемор бўлсанг қариндош
Ҳамён тўла пулим бўлса , шўрвам тайёр чангалда.
Пулдор одам гапирар гапни дангал, дангалда.
Сизлар учун фарқи йўқ, қайси аҳвол , қай галда,
Пул топганда ёт яхши,
абгор бўлсанг қариндош
Сизга айтар сўзим бисъёр, изҳорларим қатма -қат,
Аллоҳимнинг берганлари, доим бўлинг саломат,
Меҳр ҳеч ҳам тугамасин, йўқолмасин оқибат,
Сизлар билан тўрт фаслим-
баҳор бўлсин қариндош...
Хазонрезги
@xazon_rezgi