#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
38-қисм
Умид истеҳзо билан мийиғида кулимсиради:
- Онасининг ёнида бўлгандан кейин соғинмайди-да, ойи!? Ҳалиям тушунмадингизми? Бу қиз Мафтунанинг ўз қизи-ку!? Ҳайрият-ки, бошқалардан эмас, никоҳли биринчи турмушидан бўлган экан.
- Вой шўриим, вооой ўлмасаам...-юзини тимдалади Сурайё опа,-нега? Нега қизи борлигини айтмабди бизга?
- Сиз совчиликка борганингизда ундан ёки онасидан "Мафтунанинг боласи борми?" деб сўраганмидинглар? Сўрамаганинглардан кейин айтишмаган-да?! Сиз сўраган саволларга жавоб беришган улар...
- Ахир... Ахир Мафтунани дараклаган Салимахон ҳам унинг болалик жувон эканлигини аймаганди? Атиги уч ой турмуш қурган деб...
- Ойи. Биринчидан Мафтунани боласи борлигини кўпчилик билмас экан. Мунисани ҳақиқатдан ҳам акасини қизи деб овоза қилишган экан халққа. Ким билсин бу қиз келажакда онасининг бахтига тушов бўлмасин дейишгандир-да. Иккинчидан, гапингиз қизиқ, ойи. Уч ой турмуш қурган одам фарзандли бўлолмайдими? Ҳамма мен эмас, тўрт йилда ҳам битта тирноққа зор бўлган,- сўнгги сўзларни айтар экан Умиднинг чеҳрасига изтироб ифодаси қалқиб чиқди, бироқ тез орада ўзини қўлга олди,-хуллас, ойи, мана сизга тайёргина ўзингиз орзу қилган набира. Ўз оёғи билан бувижон деб ҳаётингизга кириб келганини хатто сезмай ҳам қолдингиз. Дуо қилиб турсангиз шу қизнинг ортидан қўшалоқлашиб ўғил набиралик ҳам бўларсиз.
Умид ортиқ гапирмай ташқарига йўл олди. У Мафтунанинг телефонда аллақайси дугонасига "Фууу, ҳали бери фарзанд кўрмоқчи эмасман, ёшликда ҳаётдан завқланиб яшаб қолиш керак. Авваламбор бунинг чорасини кўриб қўйганман, қолаверса эрим биринчи турмушидан боласи бўлмагани учун ажрашган. Ким билсин айб балки унинг ўзидадир, йўқса хотини ҳиёнат қилиб қўлга тушмагунча унинг жавобини берган бўлмасмиди? Тили қисиқ жойи бордир-ки, ўзи ҳам шунча йил қисиб юрган. Собиқ кундошим ҳам бекорга ҳиёнат қилмагандир?" деган сўзларини эшитиб қолиб адо-и тамом бўлган, бироқ тили ўн беш қарич Мафтунанинг олдида ўзини оқлашга ҳафсала ҳам қилмаган эди. Сабаби Умид оқлаган тақдирда Мафтунанинг олдида қадри янада паст тушишини, ўзини гуноҳкор деб тан олгудек бўлишини ҳис қилар эди. Шу тариқа уч ойга қолмай Умид билан Мафтунанинг омонатгина қурилган турмушлари ич-ичидан дарз кета бошлаганди.
Сурайё опа Умиднинг ортидан жавоб қайтара олмай изтироб билан сўзсиз тикилиб қолди. У вазият бутунлай ўз измидан чиқиб кетганлигини, тақдир Сурайё опанинг ҳисларини ҳам унинг ўзи каби ўйин қила бошлаганини англаб ичи куяр эди.
"Тағин ҳам Умид Осиёнинг фарзанд кўрганидан хабари йўқ,- ўртаниб ўйланди Сурайё опа,- билганда борми?
Айтишларича, фарзанд онасини елкасида опичлаб Ҳажнинг барча амалларини бажартирса онасининг бир кеча оқ сут бериб қараган ҳаққини адо этар эмиш... Мен эса фарзандида ҳеч қандай ҳаққи қолмаган нобакорман.
Тунов куни Санобар опам "Чўчқанинг гўшти нимага ҳаром биласанми?" деб сўрадилар. Мен қайдан билай деб елка қисдим. Уларнинг айтишларича чўчқа қорни очса ўйлаб ўтирмай нафси кўйида ўз боласини паққос тушурар эмиш. Улар яна айтдилар-ки, қуён янги болалаганда болаларини шунчалар яхши кўрар экан-ки, муҳаббати ичига сиғмаганидан жўшиб уларни еб қўяр экан. Мен-чи мен? Булардан қайси бирига ўхшайман? Шу даражада ўзимни ўйлайдиган ҳудбинман-ми ёки боласини қаттиқ яхши кўрганидан абгор қилишгача олиб борадиган ноинсофми? Эээ, нима фарқи бор? Ҳар икки ҳолатда ҳам фарзанд қисмати фожиа билан тугаганидан кейин...
Ёшлигимизда маҳалламизда Ҳуррият опа деган қўшнимиз бўлгувчи эди. Ўша аёл ёш болаларни шунчалик яхши кўрар эди-ки, йўлида учраган ширинтойларни маҳкам мижиб қучоқлар, юз-бўйнилари кўкариб қолгунча қаттиқ ўпар эди. Кейинчалик билсам ўша аёлнинг уч ўғли бебахт бўлибди.
Айтишларича ҳамма нарсанинг ортиқчаси бўлар эмиш-у, аммо меҳрнинг ортиқчаси бўлмасмиш. Мен эса бугун меҳрнинг ҳам ортиқчаси ортиқча экан деган тўҳтамга келдим. Ҳудди-ки ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган тузнинг, шакарнинг, уннинг ортиқчаси ортиқча бўлгани каби...
@xazon_rezgi /88