#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф:Гулбаҳор Рахматуллаева
(Хазонрезги)
3-қисм
-Хуллас гап бундай ,- деди Ғулом ака бетакаллуфлик билан ,- эҳтимол мени танийган чиқарсан. Камина шу қишлоқдан жой солиб яшаётганимга салкам олти йилдан ошиқ вақт бўлиб қолди. Тўғри бу ерда муқим яшамайман-у , аммо мажбурият юзасидан тез-тез келиб тураман. "Ғулом-бизнес" дейишса нафақат бу ерда, балки бутун Тошкент танийди мени,- Жаҳонгир "Ҳа сизни танийман" дегандек енгил бош ирғади,- буларни билганинг яхши. Гапнинг индаллоси кеча сен каналдан чўкаётган қизни қутқарган экансан. Ўша қиз менинг ягона фарзандим - Шаҳноза эди. Бу ерга сенга миннатдорчилик билдириш мақсадида келганимни энди фаҳмлаган бўлсанг керак.
Ғулом ака шундай деб кўча эшик томонга қарата баланд овоз берди:
- Қаҳрамон , обке!
Худди шуни кутиб тургандек эшикдан ихчамгина қора кейс кўтарган бир йигит кириб келди. Жаҳонгир кириб келганидан биргина салом беришга арзимаган кечаги такаббургина йигитни таниди.
- Бу ерда ўн минг кўкига эквивалент ўзимизни сўм ! - кейсга ишора қилди Ғулом ака,- сен тағин бу киши ўз қизини шунақа арзон баҳолабди деб ўйлама. Бу шунчаки , суюнчилик. Қизим эса мен учун бебаҳо,- у шундай деб Қаҳрамон аталмиш йигитга ишора қилди ,- оч !
Қаҳрамон эпчиллик билан кейсни тиззасига тираб тугмаларини босиб очган эди , ичидан бели букилмаган даста- даста пул ўрамлари кўзга чалинди.
Жаҳонгир Онасининг аста томоқ қирганини эшитиб у тарафга бир ўгирилди-ю, кўз қарашларидан унинг нима демоқчилигини дарҳол фаҳмлади.
- Кечирасиз , амаки ,- деди у Ғулом акага юзланиб,- мен бу пулларингизни ола олмайман.
- Нима камми ? - Ғулом аканинг зумда ранги ўчди ,- кам десанг кўнглингдаги суммани айт.
- Қанча десам шунча берасизми ? - зумда қувлиги тутди Жаҳонгирнинг, аммо тезда ўзини йиғиштириб олди,- узр амаки , дунёда пулга сотилмайдиган нарсалар ҳам бор. Жуда кўнглингиз бўлмаса дилдан дуо қилиб қўярсиз.
Ғулом ака қаршида турган бу йигитдан бу таҳлит жавобни кутмагани учун шошилиб қолди.
- Менга қара йигит , мен умрим давомида қарз бўлиб юришни ёмон кўрган одамман. Қизимни жонини асраб қолибсан , демакки мен сендан бир жон қарздорман. Сен шунчаки дуо қилиб қўйинг деяпсан. Хўп дуо қилсам , шу билан ора очиқми ? Ўзингга қара лекин ?
- Амаки , аввалам "Сендан жон қарзман" деган гапингиз нотўғри,- ўзини оғир- вазмин тутиб жавоб қайтаришга уринди Жаҳонгир,- жонни бергувчи Аллоҳ. Эгаси ҳам ёлғиз ўзи. Мудомики ҳисоб- китобли инсон экансиз ҳотиржам бўлинг, ҳа орамиз очиқ. Мен қизингизни қутқариб қолганим учун ҳеч қандай даъво қилмайман.
- Яша йигит ,- деди кафтларини бир- бирига урганча ўрнидан турар экан Ғулом ака,- чинакам "мужик" экансан. Бўпти бўлмаса, бизга руҳсат.
Ғулом ака Қаҳрамонни эргаштириб кўчага чиқар экан , машинаси ёнига етганда тишлари орасидан ижирғаниб йўл четига чирт этиб тупурди-да , эшитилар- эшитилмас висирлади :
- Олифталигингга ўйнаб қўяй сени. Пулни кўрдингми қирчанғи қичиғингни қилмай , битта жойингни шартта бир жуфт ғунча қил-да ол-қўй. Билиниб турибди- ку ўзинг тугул ота- онанг ҳам шунча пулни ҳатто суратини ҳам кўрмаганини. Ҳей , тирмизак.
У машинага ўтиргач жаҳл билан эшикни қарсиллатиб ёпди-ю, Қаҳрамонга қарамай буюрди :
- Ҳайда!
▪️▪️▪️
Жаҳонгир ўзига келиб қўшимча машғулотларга қатнай бошлаганига бир хафта бўлди. У азбаройи ўқишга шўнғиб кетганидан Шаҳноза исмли қизни бир ўлимдан қутқариб қолгани ҳақида ҳам деярли унутаёзган эди.
Бугун ҳам Комил иккаласи қўшимча машғулотга йўл олган эди, мактабга кираверишда уни исмини чақирган қўнғироқдек овоз ортга ўгирилишга мажбур қилди:
- Жаҳонгир ака!
Жаҳонгир ўгирилиб ўзи томонга бир-бир қадам босиб келаёган икки қизга кўзи тушди. Йигит дастлаб қишлоқдоши ва мактабдоши бўлмиш Ойдинни таниди. Кўп ўтмай иккинчи қизни .
@Xazon_Rezgi / 6