#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
-Қизалоқларим, , менинг...-Абдужаббор тиззалаб қизларига қучоқ очди.
- Ассалому алайкум...-Матлуба тирсакларига таяниб ўрнидан қўзғалмоқчи бўлди.
- Қўзғалма, Матлуба! Ваалейкум ассалом...
Абдужаббор катта қизалоқларини аста ерга туширди. Матлубанинг ёнига келиб кичик эгизакларига кўзини тўлдириб қаради:
- Бунча ширин бўлмаса булар? Жажжилигини-чи?
Матлуба ўнг тарафида ётган қизалоқни олиб эрига узатди.
-Бу кичик Фотимангиз, - сўнгра чап тарақдаги иккинчи гўдакка ишора қилди:
- Буниси эса Бузуҳрангиз.
Абдужаббор қизалоқларига меҳр билан тикилди.
1956 йил апрель
-Абдужаббор ака, мана бир неча йил аввал орзу қилган тиббиёт мажмуаси очилишга тахт қилинди.
Абдужаббор ёнида мажмуага кўнгли тўлиб қувонч билан назар ташлаб турган Норпошшанинг сўзларини қўллаб-қувватлади:
- Ҳа синглим.Эртадан бошлаб бу ерда қишлоғимиз аҳолисига малакали тиббий ёрдам кўрсатамиз. Энди инсонлар шифо истаб чақирим-чақирим йўл босмайдилар. Ҳар қандай касалликларнинг олди олинади. Даволашдан аввало профилактика ишларини қизғин олиб борамиз. Мажмуа ўз номи "Соғлом авлод" га муносиб бўлади.
- Эртанги мажмуани очилиш тадбиридан сўнг унинг янги боғида ёзиладиган дастурхон учун барча бозорликлар тахт қилиб қўйилди
Раҳима холамни ўзингиз билан олиб келинг. Уруш йилларида фронт ортида жонбозлик кўрсатган, чин дилдан меҳнат қилган асл инсонлар учун раҳматномаларимиз бор.
-Албатта олиб келаман, синглим. Ойимнинг қувончлари-менинг қувончим. Улар ҳам бу ёруғ кунларни неча йиллардан буён кутяптилар.
-Матлуба ҳам бир йилдан буён мажмуа қурувчиларига ошпазлик қилди. Эртадан бошлаб эса мажмуанинг ўзига ошпаз сифатида ишга ўтади.
Эртага қизалоқларнингизни ва кичкинтой Тоҳиржонни ҳам кутамиз. Бу байрам барчамизники.
- Хўп бўлади, синглим...
- Мен энди борай,-жилмайди Норпошша, -эртагача.
-Яхши бор...
Абдужаббор Норпошша кетгандан сўнг "Соғлом авлод" мажмуасининг ёнгинасидаги ўриндиққа чўкди.
Хаёл уни яқин ўтмишга олиб кетди.
Ўша уруш бошланган илк вақтларга. Ўшандан буён қанча сувлар оқиб кетибди-я?
📌@xazon_rezgi /165