#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Абдужаббор ака, - деди уч кундан сўнг уни ўз кабинетига чақирган Норпошша,- сизни бу ерга бежизга чақирмадим. Мен сизни шунча йиллардан буён асраб келган, юрагимни тинимсиз поралаган бир сирдан огоҳ этмоқчиман.
- Қулоғим сенда, - деди Абдужабборнинг диққати жам бўлиб, -гапиравер.
Норпошша қўлини костюмининг чўнтагига тиқиб алланима тугилган рўмолчани олиб Абдужаббор томонга сурди.
- Бу сизга тегишли.
Абдужаббор рўмолчани очиб бир вақтлар Барнога совға қилган онасининг зиракларини кўрди.
- Абдужаббор ака. Бўлиб ўтган ишларда Барно мутлоқо айбсиз эди. Унга Ҳакимга турмушга чиқишдан бошқа илож қолдиришмаган эди. Сизнинг тириклигингизни эшитгач эса қишлоққа сиғмади. Шаҳарга кетди. Кейинчалик Барнонинг изидан оила аъзолари ҳам кўчиб кетишди. Барно менга бу зиракларни топширган вақт "Вақти келганда Абдужаббор акамга ҳатто хаёлларимда ҳам ҳеч қачон у кишига ҳиёнат қилмаганимни айтиб қўйсанг" деганди.
Ака...-маҳзун ҳўрсинди Норпошша, -бу гапларни фронтдан қайтган вақтингиз айтмаганим учун кечиринг. Ўша вақтда Ҳакимни бир нима қилиб қўйишингиздан жуда қўрққандим. Ишонинг, бу сирни шунча йиллар ичимда сақлаш менга ҳам осон бўлгани йўқ...
- Мен юрак-юракдан Барнонинг айби йўқлигини ҳис қилиб яшаганман,- чуқур тин олди Абдужаббор,- негалигини айтайми? Ойим "Палаги тоза инсонлар ҳеч қачон инсонийлик чегарасидан чиқмайди" дердилар. Азиз муаллим ҳам, у кишининг рафиқаси ҳам ҳамиша чин инсон бўлишган. Палаклари тоза эди уларнинг. Бундай инсонлар энг сўнгги нафасларигача инсонийлик туйғуларига зинҳор ҳиёнат қилишмайди.
📌@xazon_rezgi /162