#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
1949 йил 5 август
- Фотима! Фотима-ююю! Қаердасан, қизим?! Яна сув ўйнаяпсанми? Зуҳра икковинг бир жойда ўйнасаларинг бўлмайдими?
Куним сени қидириш билан ўтади-я?! Овқат сузгунимча бир зумда йўқ бўлиб қолганиничи бунинг?
Зуҳрани бағрига босганча гапира-гапира ишком оралаб дарвозахона олдига чиқиб келган Матлуба ерга тиззалаганча Фотимани бағрига босиб тинмай ўпиб йиғлаётган Абдужабборни кўриб таққа тўхтади. У ҳам эрига тикилганча сўзсиз йиғлай бошлади...
Абдужаббор Фотимани даст кўтариб ўрнидан турди-ю бир қўлини Зуҳрага узатди. Зуҳра ҳам отасидан ётсирамай уни бўйнидан қучди.
- Абдужаббор акааа...- тили базўр айланди Матлубанинг.
- Ҳа қайтдим,- Матлубага меҳр билан тикилди Абдужаббор,- бутунлай қайтдим. Мени оқлашди
Абдужаббор шундай деб ичкарига аланглади:
- Ойим...Ойим қанилар?!
- Ойижон айвондалар. Ҳозир овқат сузиб Фотимани излаб чиққандим. Юрақолинг, улар бизни кутяптилар...
Шу куни Фаровон турмушда тўй бўлиб кетди. Колхоз раиси Норпошша Ғуломова Абдужабборни қишлоққа қайтгани суюнчисига Раҳима холанинг "Қўявер, қизим, ўзимиз қиламиз" деган хай-ҳайига қарамай катта дошқозон ўрнатиб ош дамлатди.
- Раҳима ойи, ана ўзингиз айтиб турибсиз-ку, қизим деб?! Абдужаббор акам ўзимни акам. Акам келганларига бир ҳурсандчилик қилайлик. Ойимларга ҳам тайинладим. Ҳализамон ўғлимни ҳам олиб келиб қоладилар. Кичкинтойлар ҳам бир яйрашсин.
Норпошша икки ярим йил аввал фронтдан дудуқланиб қайтиб келган қўшни йигит Муроджонга турмушга чиққан, ҳозирда бир ярим яшар дўмбоққина ўғли бор эди.
Абдужаббор ўзи қамоқхонада эканлигида қишлоқда шунча ўзгариш бўлиб кетганлини билиб ҳайрон қолди, зеро қамоқхонага оила аъзоларидан фақат ҳол-аҳвол сўралган хатлар киритилар, ортиқча воқеа-тафсилотлар ҳақида хабар ёзиш манъ қилинган эди.
Шермат раиснинг ўлимидан сўнг қишлоқ аҳли бир овоздан Норпошшани раис қилиб сайлашибди. Шундан буён Норпошша қишлоқ аҳлининг оғизида "Опа" деган номни олган экан. Бир икки хазилкаш тенгқурлари эса уни ўзига "Норпошша ака" дея мурожаат қилар эмиш.
Абдужаббор янада ўктам, мард ва забардаст кўринган бу аёлга қараб завқи келди, кўнгли кўтарилди. Юрак-юракдан у билан фахрданди.
Шермат раиснинг тақдири ҳақида эшитиб эса тақдирнинг адолати олдида лол қолди.
Уни ўз пуштикамаридан бўлган ўғли Ҳаким кайфда пичоқлаб қўйибди. Қўшнилар ўша куни Шермат раисникида бўлган тўполонда раиснинг "Иккинчи оёғингни ҳам синдириб майиб қиламан" деган дағдағасини эшитишган экан. Ҳаким ҳозир Тошкентдаги руҳий ҳасталар шифохонасида эмиш. Орқаваротдан етиб келган гап-сўзларга қараганда Ҳаким тиббий комиссия томонидан кишилик жамияти учун хавфли деб топилганмиш. Энди у шифохонада бир умр шифокорлар назоратида бўлар эмиш. Қумрихон билан Ҳайдаралини қишлоқ аҳли ўз ҳолига ташлаб қўйишмабди. Қумрихон Норпошшанинг ўрнига унинг звеносида звеновой бўлиб ишлаётган экан. Бир ойча аввал Ҳайдарали ўзининг суйган қизи- шу қишлоқлик Салим устанинг қизига уйланибди.
📌@xazon_rezgi /161