Forward from: platforma.uz
Жамиятнинг "бепошна" тили...
Шукрки бугун авомнинг ҳам, зиёлининг ҳам тили "чиқди". Тўғрироғи, ҳамма маълум маънода эркинроқ гапира бошлади. Энди қайта тилга кирган ўша мазлум "ТИЛ" жамиятнинг ахлоқи, маънавий қиёфасини белгилашга даъвогарлик қилаётир. Соцреализм назарияси таъсирида яратилган чўпчаклар беланчагида "камол"га етган жамиятнинг бугунги посткоммунистик вориси ўз аждодларига нафақат беписанд, балки мазохомуз қарайди.
Бир замонлар "сайқалланган", социологик идеалогия қозонида стирилланган ва бугун ўз яшовчанлигини йўқотган тил ёнидан бошқа бир модерн лисон –нафрат тили ўсиб чиқаётир. Табиий равишда "пошнасиз" шаклланаётган бу забон ўзида саводсизлик, юзсизлик ва орсизликнинг барча категорияларини жамлаб улгурган. У гуллаб яшнаётган жаҳолат иншооти – ижтимоий тармоқлар жамиятнинг ҳам, элитанинг ҳам қайсидир маънода хавотирига сабаб бўлаётир.
Шу маънода, мен сиёсий партия етакчиси Алишер Қодировнинг мана бу фикрларига қўшиламан. Ижтимоий тармоқларга "чиқиб" таниса-танимаса, кўрилаётган масалага ақли етса-етмаса бировнинг шахсига тегиш, очиқчасига уни ҳақорат қилиш, албатта, жазоланиши керак. Алишер Қодир айтгандек, баҳс маданиятли бўлиши керак. Эҳтимол ҳақорат, камситиш ва билвосита туҳмат, инсоннинг қадрини таҳқирловчи "чиқиш"лар ҳамда бундай "фаросат"сиз фойдаланувчиларга қонуний жазо қўлланилса, балки бу майдон бироз "маданийлашармиди"?!.
Хуллас, биз шахсиятларни эмас, балки унинг фикри, ғоялари билан мунозарага киришсак тўғри бўлади, назаримизда. Зотан, айнан шу жиҳат жамиятдаги сиёсий маданият кўрсаткичини белгилайди!
@platformauzb