Forward from: MANIFEST
Яшанглар! "Хавфли террорчи" ни фош қилибсиз
Бу видеотасвирни бошланишиданоқ яна кимдир бировни ўлдириб қўйибди, деб ўйлабман.
Аввало, мантиясиз судья Тулкин Абдираимов ўзига оид Қонун талабини кенг омма кўз ўнгида менсимагани ҳолда ишни кўриб чиққанлигига-ку, аҳамият бермаймиз. Бу "арзимас" нарса-да, ўзи.
Муҳими, у ўша аёлга, диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузганлиги учун 15 сутка маъмурий қамоқ тайинлагани жамият учун "ўта хавфли ҳуқуқбузар" ни бу "жирканч" қилмиши учун "тавбасига таянтириб" қўйганлигининг ифодаси бўлибди.
Қойил! Браво! Яшасин "одил" судимиз"!
Аввалроқ 3-1914-2402/885-сонли иш бўйича шу судья жаноблари бир эркакка худди шундай ҳуқуқбузарлиги учун жарима жазоси тайинлаган эди.
Аёл эса, 15 суткага лойиқ кўрилибди. Чунки, улар (аёллар) бизлардан кўра кучлироқ, хавфлироқ, шундайми?
Биласизми, аёлнинг қўлига кишан солингани ҳаммасидан ҳам ўтиб тушибди. Танам жимирлади, ачиндим. Биласизми, мен судьяга ачиндим. Уни ўрнида эмаслигимга шукрлар айтдим. Бу даражадаги "одиллик" ни, масалан, мен таъминлай олмаган бўлардим.
Бу ерда гендер тенглик масаласи-ку, алоҳида мавзу бўлақолсин. Аммо, ўз Қонуни (ўзига оид Қонун) га "тупуриб қўйган" судья жаноблари аслида 15 суткадан кўра ҳам кўпроғига лойиқ эканликлари бир бизнинг эмас, жамоатчиликнинг ҳам баҳоси эканига шубҳамиз йўқ.
Йўғ-е, нималар деяпман. Ахир қонун оддий халқ учун-ку! Судья, бу халқ дегани эмас-ку. У адолат пешвоси-да.
Бизни энди маъзур тутингиз. Энди бу иборани бундан буён фақат қўштирноқ ичида тилга олишга одатланиб қолаётганимиздан минг афсусдамиз.
Яна бир гап: Мана бу акамиз лекин "ваҳима" ни дўндирибди, рака топсин. Диний таълимга ғиж-ғиж нафратини ҳеч ҳам яшириб ўтирмабди.
Яхши гумон қилишга астойдил чираниб кўрдик. Қизиқ, у ҳар қандай қонунбузилишларга ва қонунбузарларга нисбатан ҳам худди шу даражадаги нафрат кўзи билан қарармикин, ёки ... ?
Хуллас, "ака"миз динга ва диний таълимга нисбатан шахсий нафратини борича тўкиб-солибди.
Бу борадаги Қонун белгилаган тартиботни бузилишини-ку, биз ҳам ёқламаймиз, аммо бунақа тарздаги "ваҳима" лар асл хавфларга нисбатан кўтарилиши ўринли бўлармиди?
Шу ўринда, "одил" судьяларимизга нидойимиз:
"Сизлар нима қилсаларинг ҳам қонунга тўғри келаверади-я!"
@manifestcanal