Posts filter


Рақобат қўмитаси йўқ жойдан яратилган янги монополия борасида яна ғурур билан сукут сақлаб берадими?

Ахборот тизими ҳам, пулли автотураргоҳларни ташкил этиш ҳуқуқи ҳам бир қўлли бўлди демоқда иқтисодчи Отабек Бакиров.

Бунақаси фақат янги Ўзбекистонда бўлиши мумкин. Тошкентда 50дан ортиқ кўчаларидаги 86та участкада пуллик парковка қилиш ҳуқуқини ғалати тарзда қайта ташкил этилган аукцион орқали эгаллаган Streetpark Systems энди ягона паркинг ахборот тизими (платформаси)ни яратиш ва техник қўллаб-қувватлаш ҳуқуқиниям қўлга киритган.

Бу энди ҳам вертикал, ҳам горизонтал кесимда монополия пайдо бўлишига йўл очади. Мазкур қадам пулли парковка ташкил этиш тизимига бошқа бегона рақобатчи кирмаслигини таъминлайди, янги ўйинчилар кирган тақдирда ҳам ахборот тизими ва йирик оператор билан келишишига тўғри келади.

Наҳотки парковкалар ахборот тизими оператори парковкачиларга боғланмаган, мустақил бўлиши лозимлиги ҳақида ўйлашмаган? Ё бу онгли ва мақсадли хатоми?

Эркин рақобат, манфаатлар тўқнашуви ва бошқа бозор тушунчалардан узоқ бўлган ҳокимиятнинг пулли чўнтаги Тошкент инвест компаниясини қўя турайлик, майли. Буларнинг бўлиши шу.


Манави бечора МИБнинн Нурота туман бўлимини қаранглар!

Ўтган йили ноябр ойидан бери “Агробанк”дан фуқарога ундириб бериш мумкин бўлган 12 млн. сўм маблағ топа олмаганмиш. Роса қидирган, лекин топа олмаган. Бўлиши мумкинку шунақаси?!

Охири банкнинг мол-мулкларини қидиришга тушган. Узоқ қидирувлар натижасида банкнинг битта машинаси топилган ва хатланиб, бечора банк бошқарувчисини ўзига топширилган.
Ахир у пиёда юрмайдику?!

@manifestcanal


Шуни ўрнига онамга битта иссиқ жимпир совға қилинг, хола, дадам ўлганидан бери бировларнинг эскисини кияди...

Манқаси оқиб, калтароқ шимидан кўриниб қолган оёғи жунжикиб, кўкариб қолган ўн ёшлар чамасидаги йигитча ерда олма сотиб ўтирарди.

Изғирин.
Чимчилаб ўлдираётган шамол ва бозорни босган одамзотнинг шовқини сабаб, хириллаб қолган овози аранг чиқди:
-Олма...олмалар борррр...

Унинг деярли титилиб кетган ёзгм кроссовкасига кўзим тушиб, томоғимга нимадир қадалди:
-Қишки патинканг йўқми? Шимингни тагида нима кийгансан, болам?

Олмага таъллуқли бўлмаган саволни кутмаган бола бурнини тортиб, айбдорона бош эгди.

- Олмадан олинг, хола. Беш кило қилиб бераман. Дори емаган. Ҳовлида қолган ягона олмамиздан. Дарахтини дадам билан бобом экишган экан. Қолганини ўтин учун кесворганмиз. "Семиренко" бу. Ўзи тўрт килосини 10.000 сўм деяётгандим.. Олишмаяпти.

Бозордаги нарх навони суриштирганим учун ажабланмадим. Зўр-зўр олмалар 4000, 5000 сўм. Шаҳардаги заводлар тўхтагач, халқ янаям камбағаллашган. Кам даромадли одамлар қиммат нархларни кўтармайди.

- Ҳамма олмангни торт, болам.

У қулоқларига ишонмай кўзимга жавдиради. Кейин аёз тараша қилиб қўйган лабини базўр тортиб илжайди.
- Котта-кичик аралаш-да, тортаверайми?
- Албатта.
- Бир-иккита қуртлагани бор-да, майлими?
- Майли.
- Ҳаммасини-я?
- Ҳа.

Йигитча қорайиб кетган қўллари билан ҳамма олмани торта бошлади.
- Олтмиш минг бўлди, хола. Сиз 50.000 сўм бероринг.
- Нимага?
- Оптом олдиз-ку. Ўн мингга беш кило деб лафз қилдим. Уйга тезроқ қайтяпман.

Унга олтмиш минг узатиб, яна ёзги кроссовкаси ва юпқа шимига назар ташладим.

Қутидаги бор олмасининг нархи битта қишки патинкага етмаса ҳам, бозор қоидаларига хос ҳотамтойлик қилаётган йигитчани четга бошлаб, ғурурига тегмайдиган тарзда койий бошладим:

- Буйрагингни қуритасанку, болам. Ревматизм ҳам бўлишинг мумкин. Бошингдаги қалпоғинг, куртканг ҳам юпқа. Сендан бошқа олма сотадиган йўқми?

У бир пас жим қолди. Кейин юрагимни эзиб чуқур хўрсинди:
-Ухх.......йўқда, хола.

- Қўлингдаги пулга қўшаман. Фақат, бирга бориб оёғингга битта патинка оламиз, майлими?

У бир қадам орқага тисарилди. Гўё кафтида ғижимлаб турган пулни тортиб олаётгандай кескин бош чайқади.

- Йўўўқ, хола. Бу пулни бир қисмига рўзгорлик қиламан. Қолганини уйга оборишим керак. Уйимиз совуқ. Жума куни газимиз ўчган. Қарз бўлиб қолибмиз.
- Қанча?
- 1.200 сўм холос.
- Шунга ўчиришибдими?
- Ҳа. Ҳозир автоматку. Дарров ўчиряпти.
- Жума кунидан буён газсиз ўтирибсизларми? Кўмир бордир?

- Йўўқ-, деди у бурнини тортиб, - Тугади. Светимиз ҳам ўчган, хола. Ман уйга борақолай. Картошка-пиёз, нон оламан ҳали
- Қанча пулинг бор қўлингда?

У дир-дир титраганча ғижим пулларни санаб жавоб берди:
- Сиз берган олтмиш ва ўн саккиз минг сўм. Етмиш саккиз минг экан.

Унга қараб дадамни болалик хотираларини эсладим: "Етимлик қурсин болам. Рўзгорлик қиламан деб, совуқда кўкариб кетардим. Кўрмаган куним қолмаган..."

Йигитчани шундоқ қўйиб юбора олмасдим.

Уни дўконларнинг бирига судрадим. Ғурури баланд йигитча музлаб қолгани учунгина янги, иссиқ патинкани кийиб синиқ жилмайди:
- Биринчи марта эҳсон олдим, хола. Ғалати бўлар экан одам.
- Бу эҳсон эмас, ҳадя, болам.

У сотувчи узатган иссиқ ички кийимни қайтариб, кўзимга мўлтиради:
- Шуни ўрнига онамга битта иссиқ жимпир совға қилинг, хола, дадам ўлганидан бери бировларнинг эскисини кияди. Жимпири титилиб кетган.

- Хўп. Размерини биласанми?
- Йўқ. Сиздан уч баравар озғин-да...

У дўконга кириб қолган ўн етти ёшлар чамасидаги нозик қизга ишора қилди:
- Аши опадака. Озғинлар аям. Дадам ўлганидан кейин касал бўлиб қолган...

Сотувчининг ҳам кўзларига ёш қалқди. Иккаламиз йигитчага иссиқ ички кийимни аранг кийдирдик.Онасига аталган жемпирни халтага солиб қўлига тутсам, бояқиш йиғлаб юборди.

Рўзғорликни бирга қилиб. уйига жўнатдим-у, ўйланиб қолдим; бу болалар ҳам Янги Ўзбекистонда яшашяптими ёки...?!

@ Муаззам Иброҳимова

https://www.facebook.com/share/p/15HdTjgueN/

3.8k 0 49 13 65

Қимматбаҳо дастур фойда бердими?

Ўтган йили бир бир вазирликка янги тайинланган раҳбар ушбу идорадаги бизнинг инсайдеримизни аниқлашга қаттиқ киришди. Шу мақсадда давлатни фалон миллион сўмига махсус дастур сотиб олди. Бу дастур ходимларнинг компьютери мониторида кўринган ҳар бир маълумотни яширин тарзда скрин қилиб, махсус базага жамлайди. Шу йўл билан ходимларнинг телеграм орқали (агар ишхонанинг компьютерида очилган бўлса) амалга оширган барча ёзишмаларини назорат қилса бўлади.

Натижа қандай бўлди дейсизми? Қисқа вақт ўтиб, вазирлик раҳбарияти қайси ходимлар билан дон олишиб юришию, улардан қайси бири бу ҳаром ишни кабинетида қилишигача бўлган маълумотлар бутун Тошкентга тарқаб кетди. Ҳаттоки, бу кўнгилхўшликлар натижасида раҳбарлардан қайси бири нима касал юқтириб олганигача ҳаммага маълуму машҳур бўлди. Яна қанча сир-асрорлар ошкор бўлмади дейсиз.

Лекин бизнинг инсайдеримиз ким эканлиги ҳалигача номаълум экан.

2k 0 30 2 24

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Венецияга боришни орзу қилганлар кўп узоққа бориши шарт эмас

Навоий вилояти Хатирчи тумани Дамариқ маҳалласи

2k 0 23 12 11

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Амалдаги сиёсат мазмуни - ҳамма нарса халқ манфаати учун бўлиши керак.

Лекин, сўнгги вақтларда қарийб барча соҳада халқ манфаатига зид ишлар амалга оширилаётганини кўриш мумкин.

Албатта, интернет жуда ривожланган айни вақтда дунёнинг нариги чеккасида рўй берган ҳолат 5 минут ўтар ўтмас бу чеккасига етиб келади. Худди шундай, Ўзбекистонда рўй бераётган ҳолат ҳақида 5 минутда бутун дунё хабардор бўлади, шу жумладан, салбий ҳолатлар ҳақида ҳам.

Мисол учун, илова қилинган видеодаги ҳолатни олайлик. Ҳақли савол берилган: нима учун бошқа давлатда сотиб олган мулки учун бу ерда яна қўшимча тўлов қилиши керак?

Афсус билан айтиш мумкинки, охирги вақтларда қарийб барча соҳада Президент сиёсати ва халқ манфаатига зид ишлар қилинаётгани ҳеч кимга сир бўлмай қолди.

Нимаям дердик, Худо хоҳласа барчаси яхши бўлиб кетишига умид қилиб қоламиз.




33 йил давомида шу ерда исталган инсон тўхтайверарди.
Охирги 8 йил давомида олиб борилган чуқур ислоҳотлар натижасида тўхташ тақиқланишига эришилди.
Ҳукуматимизга меҳрибончилиги учун ташаккур!


Дунёни сув босса ўрдакка не ғам

Жаҳонгир Отажоновнинг "Тўхтатинг шу замонни, бугун туғилган куним", деган ҳайқириқ билан бошланган қўшиғи тармоқларни ларзага соляпти. Ўрдаклар образида чиқаргилган янги клип менга ҳам ёқди. Ўрдак бефарқлик, лоқайдлик рамзини ташувчи жонзот... Клипда гўёки лоқайд жамият тасвирлангандай. Унда энг юқори поғонадан тортиб, кичик идораларда ҳам ўрдаклар ўтиргани акс этган... Аммо клипда кўрсатилишича, ўрдак бўлмаганларга бу жамиятда, бу даврада жой йўқ! Ўрдак ниқобини киймаган одамни идоралардан судраб олиб чиқиб ташлашмоқда. Клипда ўрдакларнинг оғзи ва лабига кўп урғу берилганини кўриш мумкин, қўл ҳаркатлари билан ҳам ўрдакларнинг оғзи алоҳида кўрсатилади ва уларнинг ҳажми одатий ўрдак оғзидан кўра катта тасирланган. Бу очофатлик, очкўзлик ҳукм сураётган даврани акс эттиргандай. Жамиятда очкўзлик кучайгани, маънавий жиҳатлар қадрини йўқотгани, ўрдак бўлишни истамаганлар қувғин қилингани.
Эҳтимол шу учун қўшиқчи бу алғов-далғов замонни тўхтатинг, дея фиғон қилади. Клипда плюрализмга эҳтиёж, бир кун бўлса-да, ҳеч бўлмаса туғилган кунида ниқоб киймай яшашга уринётган инсоннинг дарди акс этади. Аммо йўқ! Клип сўнгида У туғилган кунида ҳам ниқоб кийишга мажбур бўлди. Туғилган кун бу шахсий ҳаёт белгиси. Бу жамият шу қадар сохтаки, ҳатто ўзинг билан ўзинг ёлғиз қолганингда ҳам ўзинг бўлолмайсан, бунга йўл қўйилмайди, дейилади клипда.

Тармоқларда ҳам клип маъноси турлича шархланмоқда. Ундан санъат, фалсафа сиёсат излашмоқда.
Ҳақиқий санъат балки шудир: ҳар ким ундан ўзи учун нимадир кашф қилишга уринади. Бирор нарсани тушунолмай
қийналяпсанми, аммо у сени ўйлашга ва ўзида яширинган жумбоқни топишга мажбур қиляптими, унда тамом – бу санъат. Менимча шундай. Гарчи унинг моҳиятини тўлиқ англаб ета олмасанг-да, сени қалбингда чақмоқ уйғотган бўлса бас. Клип шунингдек донғи кетган санъат асарлари билан ҳам томошанбинни таништиришга уринган, ўша машҳур "Зирак таққан маъсума" асари клипдан қойилмоақом жой эгаллаган. Бу ерда қандай маъно борлигини топа олмадим. Лекин бу эпизоддан завлқандим. Аслиятини йўқотган, мудраётган жамият кўрсатилган, лоқайдлик ва очкўзлик кескин қораланган шедевр асарни кўринг ва баҳо беринг!

Мафтуна Турон


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Алишер Навоий Хитойда туғилган экан-у, биз билмас эканмиз...

Мудиралардан илтимос!
Боғча опаларни боксга қатнаштиравермай, китоб ҳам ўқитиб туринглар...

3.9k 0 102 13 25

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Нима деб ўйлайсиз, орадан ўтган мана шу вақт давомида судларда ўзгариш бўлдими?

Шавкат Мирзиёев Президентликнинг илк йилларида судлар ҳақида жон куйдириб гапирган эди.

2.6k 0 18 13 27

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
4 сотих ерда 6-8 та хона мавжуд бўлиб, камида 3-4 та оила яшайди

Тошкент шаҳар ҳокимияти ва қурувчилар арзимаган пул бериб, мулкдорларнинг уйларини фуқаролик судлари орқали буздиришмоқчи экан.

Фукаролик судлари эса, катта эҳтимол билан, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва қурувчиларга ён босиши ҳам мумкин.


Замҳоким эрталаб 7:30 ва кечқурун 20:00 да мажлис қилаётгани айтилмоқда

Андижон вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Раҳимов ҳар куни икки маҳалдан – эрталаб 7:30 ва кечқурун 20:00 да мажлис уюштириб, фермерлар ва ташкилот раҳбарларини қийнаб келаётгани, ҳатто йиғилишга келмаган фермерларни милиция билан олиб келиш, келмаса ерини олиб қўйиш билан қўрқитиб, ҳақорат ва босим қилинаётгани ҳақида хабар тарқалмоқда.

Расмий муносабат кутиб қоламиз.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўша "Чегара билмас мухбирлар"-у, фикр билдирганлар бекорларни бештасини айтибди...

Ўзбекистон сўз ва фикр эркинлиги бўйича ҳам, инсон ҳуқуқлари бўйича ҳам энг юқори ўринларда.

Фақатгина ғаламис, кўролмас ва ичиқора бўлганларгина буни тан олгиси келмайди))

Нима эмиш, "Чегара билмас мухбирлар" ташкилотининг 2024 йилги ҳисоботига кўра,
Ўзбекистон сўз ва фикр эркинлиги бўйича 180 давлат ичидан 148-ўринни эгаллабди.

Human Right Watch ташкилотининг 2024 йилги ҳисоботида ҳам Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари тўлиқ таъминланмаганлиги айтилибди.

Барчасига ўша юқоридаги гап, ким бўлсаям бекорларни бештасини айтибди))


Баъзи бойлар ибрат олса яхши бўларди...

Миришкорлик фуқаро Умра сафари учун йиққан пулларини бошқа савобли ишга сарфлади.

Миришкор тумани “Янги ариқ” маҳалласида яшовчи фуқаро Тохир Хужамуродов Умра сафари учун йиғиб қўйган пулларига 10 бош бузоқ олиб, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган 10 та оилага берибди.

9.9k 3 80 24 119

Ким қизамиқдан болаларнинг ўлишини хоҳлайди?

Суд ҳукмига кўра, Наманган вилояти ҳудудида аҳоли орасида қизамиқ касаллиги кенг тарқалиб, эпидемиологик вазият кескинлашиб, бунинг натижасида 2023 йилда 1912 нафар, 2024 йил январь-февраль ойлари давомида 875 нафар фуқароларга қизамиқ касаллиги тарқалган, 25 нафар бемор қизамиқ касаллиги асоратида вафот этган.

Илгари сурилган айбловларнинг моҳиятига кўра, қизамиқ касаллиги аслида, айблов илгари сурилаётган, масъул шахсларнинг эҳтиётсизлиги оқибатида тарқалиб кетган.

Бироқ, суд ҳукмининг қарор қисми мазмунан бошқачароқ тўхтамни ифодалаб қўйган. Яъни, гўё-ки, судланувчилар эпидемиологик суриштирув ўтказиш, касаллик занжирини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини қасддан кўрмаган, деб ёндашиб қўйилган.

Суднинг айнан шундай ёндашуви уларни, шу жумладан, икки нафар 60 ёшдан ошган врачларни суд залидан қамоққа олишга, алалоқибат эса, жазо сифатида озодликдан маҳрум қилишни танлашига хизмат қилган. Эҳтиётсизлик орқасида содир этилган деб баҳоланганида эди, қонун талаби (ЖК 50-м 10-қ) дан келиб чиққанда, балки озодликдан маҳрум қилиш жазосини танлашга ҳам асос қолмаган бўлар эди.

Биз суд ҳукмини таҳлилий кўриб чиққанимизда унда судланувчилар айнан ЖКнинг 257-1-моддаси 3-қисми билан малакаланган қилмишларини қасддан содир этган эканликларининг асосларини кўрмадик.

Шуни эътиборга олиниши керак-ки, ҳисоботларда касаллик фактларини қасддан яширганликка доир айбловдаги қасд масаласи бошқа мавзу ва бундаги қасдни ЖКнинг 257-1-моддасининг таркибини берувчи зарурий белгиларга ҳам қўшиб, талқин қилиниши хато.

Адвокат Абдумалик Абдуллаев

Тўрт йилгина олдин биз учун ҳаётини гаровга қўйган тиббиётчилар қасддан бу ишни қилмаслиги аниқ. Ёки бу ерда биз билмаган бошқа гап борми?


❗️Ижтимоий тармоқларда тарқалга видео, автобусда ёш болага жинсий тегажонлик қилинганлиги ҳолати назоратга олинди.

Ушбу ҳолат бўйича фуқаро Х.Ғ га нисбатан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси («Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уясиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш») билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумон қилинувчи Х.Ғ процессуал тартибда ушланган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Маълумот учун: Жиноят Кодексининг 129-моддаси. Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш:

1-қисми бўйича - 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш;

2-қисми бўйича - 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Барча банклар ўз карталарини банкоматлар орқали нақд қилиш ёки тўлдиришни бепул қилиши шарт!


Ҳукумат ҳузуридаги «Ислом цивилизация маркази» раҳбарияти пиар (ёки танқид қилмаслик) учун «Рост24»га 150 млн, уздипломатга 200 млн сўм пул ўтказиб берибди

©️ Mufasa


“Фейсбук”да ўткир фикрлари билан машҳур бўлган блогер Abror Zohidov қаерда?

Ўта фаоллиги билан ажралиб турадиган бу йигит охирги марта 17 январ куни пост қўйган экан

20 last posts shown.