"Маслаҳат"
Халқ деган кўкармас, "Хўп" деган унар,
Аслида, қўйлик ҳам яхши бир ҳунар.
Сен ҳам бошингни эг, оёқларни ўп,
Бошлиғинг не деса, маҳкам дегин "Хўп!"
Шунда ишларингда бўлади ривож,
Бахтинг ҳам учади мисли қалдирғоч.
Халқни-чи! Халқни сен ўйлама зинҳор,
Кунин кўрар неки пешонада бор!
Сўзсиз итоаткор бўлгин мулойим,
Раҳбарни кўрган он тек тургин қойим.
Сенга лавозимни халқ бермайди, бил,
Шунинг-чун, раҳбаринг неки деса, қил!
Ҳар кунда уйига қилгин бозорлик,
Етказма дилига зарра озорлик.
"Сиз зўрсиз, Сиз кучли, даҳосиз!" - дегин,
"Сизнинг ҳурматингиз баҳосиз!" - дегин.
Баъзида мушукдек тургил суйкалиб,
Уқала қўлию оёғин кулиб.
Айтганларим қилсанг, аниқ ўсарсан.
Бир йилда раҳбарга ўринбосарсан.
Халқ деган кўкармас, "Хўп" деган унар,
Аслида, қўйлик ҳам яхши бир ҳунар.
Сен ҳам бошингни эг, оёқларни ўп,
Бошлиғинг не деса, маҳкам дегин "Хўп!"
© Вафо Мўмин
✅ Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Халқ деган кўкармас, "Хўп" деган унар,
Аслида, қўйлик ҳам яхши бир ҳунар.
Сен ҳам бошингни эг, оёқларни ўп,
Бошлиғинг не деса, маҳкам дегин "Хўп!"
Шунда ишларингда бўлади ривож,
Бахтинг ҳам учади мисли қалдирғоч.
Халқни-чи! Халқни сен ўйлама зинҳор,
Кунин кўрар неки пешонада бор!
Сўзсиз итоаткор бўлгин мулойим,
Раҳбарни кўрган он тек тургин қойим.
Сенга лавозимни халқ бермайди, бил,
Шунинг-чун, раҳбаринг неки деса, қил!
Ҳар кунда уйига қилгин бозорлик,
Етказма дилига зарра озорлик.
"Сиз зўрсиз, Сиз кучли, даҳосиз!" - дегин,
"Сизнинг ҳурматингиз баҳосиз!" - дегин.
Баъзида мушукдек тургил суйкалиб,
Уқала қўлию оёғин кулиб.
Айтганларим қилсанг, аниқ ўсарсан.
Бир йилда раҳбарга ўринбосарсан.
Халқ деган кўкармас, "Хўп" деган унар,
Аслида, қўйлик ҳам яхши бир ҳунар.
Сен ҳам бошингни эг, оёқларни ўп,
Бошлиғинг не деса, маҳкам дегин "Хўп!"
© Вафо Мўмин
✅ Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube