Вафо Мўмин


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Шунчаки шахсий қарашларим...
Реклама хизмати: @PR_ADS_Manager

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Охирги пайтларда турмушларда кўп кузатаётганим талоқ масаласи бўляпти. Очиғи, диний масалага аралашмаслик ўзимни қатъий қоидам. Бироқ, бу кундан кун муаммо бўлаётгани учун ёзишга қарор қилдим.

Бу борада ёшларни ёш десак, катталар ҳам талоқдан ҳайиқмасдан хотинига беришганига гувоҳ бўляпман. Яна ҳеч нарса бўлмагандек яшаб юришибди. Домлалардан илтимос қилиб қолган бўлар эдим, шу масалада тарғибот ишларини кучайтиришса. Айни пайтда бир қанча орага талоқ тушса ҳам яшаб келаётган оилаларни кўрдим.

Мен ҳозир ўзимча фиқхий масаладан дарс бермоқчи эмасман. Шунчаки оила раҳбарларига айтмоқчиманки, талоқдан эҳтиёт бўлинг! Бу эркакнинг бўйнидаги масъулият. Уни эрмак учун ишлатманг. Иложи бўлса, шу масалани ҳижжалаб ўқиб, ўрганиб чиқинг!

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бузуқлик тарғиботи бўйича бир қатор чиқишлар қилдик. Бундан ташқари, Олий Мажлисга расмий равишда ариза ҳам йўлладик. Бироқ, ҳалигача Ўзбекистонда бу жирканч тарғиботни тақиқлаш бўйича амалий ишлар қилинмаяпти.

Ҳалиям вақтимиз бор. Буни зудлик билан тақиқлаш керак. Айни пайтда ўзбек медиасида бу тарғибот амалга оширилмоқда. Агар бу зайлда беэътибор қолдирилар экан, вазият бундан оғирлашади. Шунинг учун буни зудлик билан қонуний тартибга солиш керак!

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


Халқаро фан олимпиадаларида ғолиб ва совриндор бўлганлар учун пул мукофоти миқдори 5 карра оширилади

➖ Дунёнинг нуфузли “топ-100” олийгоҳларида илмий даража олган 35 ёшгача бўлган ёш олимларга уй-жой учун 10 йил муддатга 800 миллион сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади.

➖ Ҳарбий олийгоҳларнинг намунали тингловчилари учун “Олий бош қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади.

➖ Ёшларни илмга қизиқтирувчи медиа контентлар, энг яхши интеллектуал шоулар яратишга Ёшлар агентлиги томонидан 100 миллион сўмгача грантлар ажратилади. — Президент

P.S.: Гапирган билан нима ўзгари, дейдиганлар учун! Бир қатор фаоллар билан аҳли илмларга эътиборни кучайтириш ҳақида гапириб келамиз. Шукурки, охирги пайтларда бир мунча эътибор кучайяпти. Шунинг учун доим гапириш керак! Ҳеч қачон ўзгармайди, деманг! Албатта, сабабларини қилсак, натижани Аллоҳ гўзал қилиб беради!

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


Хитой компанияси уйланмаган ходимларни ишдан бўшатиш билан таҳдид қилмоқда

Агар ходимлар жорий йилнинг биринчи чораги охиригача "шахсий муаммосини" ҳал қила олмасалар, ёзма тушунтириш беришлари керак бўлади. Шунингдек, 2025 йил 30 сентябргача никоҳдан ўтмаётганлар ишдан бўшатилиши мумкинлиги таъкидланган.

Бир пайтлари совет даврида бўйдоқлик солиғи бўлган экан. Ўзи умуман уйланишга тезлаш яхшими? Энг яхши уйланиш ёши нечи? Булар ҳақида кейинги постларимизда фикрлашамиз...

Ушбу хабарни ҳалиям уйланмай юрган бўйдоқ ҳамкасбингизга юбориб қўйинг!

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Газ билан светнинг ўхшамаган турмуши ҳақида ўхшамаган масал...

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Маҳалламиз хотинлари айтишига қараганда, қиз ўзидан 40 ёш катта отахонга турмушга чиқаётган экан.

Агар муносабатлари соф муҳаббат устига қурилаётган бўлса, бахтли бўлишсин!

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


Куни-кеча Сирдарёда бир муштумзўр хотин ўқитувчига ташланиб чиққан эди. Бугун эса кечирим сўраб чиқибди. Агар шу воқеа формадагиларга нисбатан содир этилса, ҳеч шубҳасиз жиноий иш қўзғатилган бўлар эди. Айни пайтда муштумзўр хотинга қандай чора қўлланилаётгани номаълум.

Шунинг учун ўқитувчиларга ҳам қаршилик қилганларнинг жавобгарлигини формадагиларники билан тенглаштириб қўйиш керак. Токи Японгиядагидек ўқитувчининг мақоми императорга тенглаштирилмас экан, таълим ҳам, тараққиёт ҳам бўлмайди...

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Агар ўзбек жамияти тўй деган балодан қутилса, ҳеч шубҳасиз ривожланиши анча жадаллар эди. Аввалоси нархлар анча арзонлар эди, одамлар қўлида ортиқча пул йиғилиб, ўзи учун ҳам яшаш бошланар эди.

Афсус, бу тўй дегани бошқа битган бало бўлди. Энг ёмон дуоларимизда ҳам шуни тилашади.

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Унитазни ёпиб юринглар!

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


ДЕВОНАЙИ ҲАҚГЎЙ

Яна сенинг тўнинг елкангда,
Сиғмай қолдинг бу даргоҳга ҳам.
Лабда аччиқ қимтилган ханда,
Ташқарига қўясан қадам.

Туққанингга ёқмас тўғри гап,
Шуни англаб етмаган бўлсанг.
Бу дунёда шунча йил яшаб,
Дипломатлик аталган адаб,
Кўчасидан ўтмаган бўлсанг.

Кўнглингдаги гапингни қачон,
Кимга, қандай сўзламоқ керак.
Ўзингга не фойда, не зиён,
Англамаган бўлсанг гар, демак.

Айб ўзингда. Токи, бу дунё,
Тили бурроларга ёр экан.
Манманликдек тузалмас савдо,
Одамзод бошида бор экан.

Токи, бошлиқ зоти экан ҳақ,
Гапи гап-у, сўзи сўз экан.
Тўрдагилар ҳокими мутлақ,
Пастдагилар юмуқ кўз экан.

Пешонангга битилган аттанг,
Енгилмоқ бор доимо жангда.
Мудом сенинг қўлингда паттанг,
Мудом сенинг тўнинг елкангда.

© Эркин Воҳидов

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
3 нафар божхона ходими ноқонуний диний жамоа тузишда гумонланиб хибсга олинибди.

Ораларидан баъзиларини яқиндан танийман. Билимли ва талабчан ходим эди. Яхши иш бўлмабди. Аттанг!

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Наманганда бир фуқаро қора Жентрада пиёдани уриб воқеа жойидан қочиб кетгани учун барча Жентраларни “тиқиб” қўйишибди.

Очиғи, жуда нопрофессионал эскича услуб. Юзлаган одам тирикчиликдан қолиб кетди. Замонавий дунёда бунақа услубдан фойдаланишнинг ўзи ҳам кулгили, ҳам ачинарли.

Тезкор қидирув фаолиятини ташкил этишнинг замонавий усул ва воситаларини жорий этиш керак. Ундирилаётган жарималардан йўлларни маълум параметрда кузатув камералари билан жиҳозлаш керак.

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


Forward from: Uch nuqta...
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қаҳрамонлар...

@uchnuqta_tg — Биз сизга кўзгу тутамиз, хулоса эса ўзингиздан...

Telegram | 🌐 Instagram | ✅ TikTok | 📹 Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мен ҳинд заминини забт этамен деб кетиб эдим. Ё Раб! Нетай! Хитойлар бизни забт этибдур... Онасини эмсин!

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


ХИРГОЙИ

Ҳаммамиз қуёшда куйган жиззамиз,
қачон тиз чўкувдик, ҳамон иззамиз,
сирқираб оғрийди шишган тиззамиз,
ўриндан озгина турсак майлиму?

Ўтганлар бари бек, қолган жавдирар,
гардинда кўринмас ғуллар шалдирар,
меҳнатдан ёрилган қўллар қалтирар,
ўз беким ерида юрсак майлиму?

Насимлар гулламиш озод тоғларда,
озодлик муждаси сўлу соғларда,
боболар қийналиб тиккан боғларда
ағанаб бир хаёл сурсак майлиму?

Неча минг аллома, жўмардлар ўлган,
тафаккур сасиган, руҳлари сўлган,
уруғлар айниган тап-тақир чўлда
ўз беким давлатин қурсак майлиму?

Юз эллик йилдирки мана шу ҳолат,
ҳануз давом этар маккор тижорат,
билмадим, қаердан ушбу жаҳолат,
нега сиз бўлмайсиз сира хижолат?..

Нега мен сўрайман сиздан ижозат?!


Шавкат РАҲМОН

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бир пайтлари боболаримиз дунёни ақли билан лол қолдирган бўлса, ҳозир чўчқадек бўкиб овқат ейиши билан лол қолдиряпти...

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бизникилар...

✍️ Вафо Мўмин

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


Замонавий инсоннинг энг катта муаммоси — уйқу вақтини йўқотганидир. Уйқунинг ҳам жисмоний, ҳам ижтимоий аҳамияти жуда катта.

Вақтдан барака учаётган вақтда "умрим тез ўтиб кетяпти" деганлар, қачон ётиб, қачон тураётганига эътибор берсин. Уйқу вақтини писанд этмайдиганларнинг умри ва ризқида барака бўлмайди. Буни барча — диндор-у динсиз, мусулмон-у насоро... тан олади.

Бу уйқу тундагисидир, кундузгиси эмас. Қуръонда бу алоҳида таъкидланади:
“У сиз учун кечани либос, уйқуни истироҳот қилган ва кундузни тирилиш (замони) қилган Зотдир”
(Фурқон сураси, 47-оят).

Албатта, кундузги уйқу ҳам таъкидланади, лекин инсон ҳаётида энг муҳими — тундаги уйқу.

Хитойда ишлаётганимда хитойлик профессор эрта туришнинг афзалликлари ҳақида сўзлаб, мени ҳайратда қолдирмоқчи бўлганди. Бенжамин Франклинга нисбат бериладиган машҳур мақолни эслайлик: “Early to bed and early to rise makes a man healthy, wealthy, and wise." (“Эрта ётиш ва эрта туриш инсонни соғлом, бой ва доно қилади.”) дейилади.

Уйқусига эътибор қилмаган одамда касалликларга мойиллик ортиб боради, тушкун, тунд, одамови, жиззаки, сиркаси сув кўтармайдиган, асабий, одам ёқтирмайдиган… бўлади.

Вақтини баракали бўлишини истаган одам уйқуга эътибор бериши лозим. Уйқу вақти қатъий бўлиши керак. Уйқу вақти эса фаслларга қараб ўзгариб боради. Энг идеал уйқу вақтини эса йил давомидаги бомдод ва хуфтон намозлари вақтларига қараб белгиласа бўлади.

Уйқунинг бузилиши ва вақтига амал қилмасликнинг илк белгиларидан — эрталаб турганда бошдаги енгил оғриқ, чарчоқ, гарангсирашдир.

Вақтдан барака кетди, дейишдан аввал тунги уйқу вақтига эътибор бериб қўйинг!

Бахтиёр Абдуғафур

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

17.4k 0 298 13 192

Охирги йилларда ҳақиқатда энергия муаммоси жуда долзарб масалага айланмоқда. Бежиз лимитлар жорий этилмади. Бир тарафдан бу ҳам фуқароларни тежамкорликка чақиради.

Ҳазил-ҳазил, ўзининг йўлига. Лекин Алишер Қодиров бир тарафдан тўғри гапирган эди. Фақат уни хато етказиб қўйди. Ҳақиқатда газ қиммат ресурс. Мисол учун, мусофирдаги танишларимнинг маълум қилишича, Хитой ва Японияда ҳам газ саноатдан ташқари деярли ишлатилмас экан. Шунинг учун ишлаб чиқариш анча арзонга тушар экан.

Энергетик мустақиллик керак. Россия-Украина урушида Европадай қудратли давлатлар ҳам рус газига боғланиб қолгани учун анча муаммоларни бошидан кечирди. Айни пайтда ўзимизда ҳам бир тарафдан Россияга энергетик қарамлик мавжуд. Бундан қутилмас эканмиз, ривожланишимиз ҳам оғир карвон бўлиб одимлайди.

Ҳукумат келажакдаги энергетик тақчилликни жуда яхши ҳис қиляпти. Ҳатто, муқобил энергетикага ўтиш учун бир қатор қарорлар қабул қиляпти. Бироқ, амалга оширилаётган ишлардан, хусусан ушбу топшириққа прокуратура масъул этилишидан, мажбурлашнинг ҳиди келяпти.

Аввало, бунақа ислоҳотлар мажбурлов билан қилинмаслиги керак. Мажбурлов ҳеч қачон фойда олиб келмайди. Кўряпмизми, кўп жойларда мажбурловнинг ортидан хўжакўрсинга ишлар қилиняпти. Натижада миллионлаб пуллар ҳавога совуриляпти. Ўрнатилаётган қуёш панелларидан деярли фойдаланишмаяпти.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, муқобил энергетикага ўтиш замон талаби. Фақат буни мажбурловларсиз ва илм билан қилиш керак. Курсисини йўқотишдан қўрқадиган, соҳадан умуман хабарсиз бўлган мансабдорларга бу ишларнинг берилиши фақат ва фақат зарарга хизмат қилади!

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


Шавкат Раҳмоннинг ушбу шеърини ҳар доим ўзгача энтикиш билан ўқийман!

ТУРКИЙЛАР

Қиличин ташлади беклар ниҳоят,
босилди тулпорлар,
тиғлар сурони,
урҳога ўрганган тилларда оят,
туркийлар таниди комил Худони.

Қиличлар занглади…
фалокат ҳушёр,
туркийлар қувватин берди ерларга.
Ҳийлагар дўстлардай яқинлашди ёв
комиллик қидирган жасур эрларга.

Илварсин йигитлар,
бобур йигитлар,
саждага бош қўйди ёвга терс қараб,
ғулларни кемириб йиғлади итлар,
буюк бошни кесди қилич ярақлаб.

Туркда бош қолмади…
қолмади довлар,
хотин-халаж қолди мотам кўтариб,
«Бизга тик қарама», — буюрди ёвлар,
ёвларга терс қараб яшади бари.

Таланди самовий тулпор уюри,
таланди зарлари,
зеб-у забари,
«Терс қараб ўлинг», — деб ёвлар буюрди,
ёвларга терс қараб жон берди бари.

Лаҳадга кирдилар ўзларин қарғаб,
қолмади арабий,
туркий хатлари.
«Туғингиз, — деди ёв, — тескари қараб»,
ёвларга терс қараб туғилди бари.

Туғилди,
туғилди,
туғилди қуллар,
қирқида қирқилган — имдодга муҳтож,
ёвларга терс қараб итлардай ҳурар,
бир-бирига душман,
бир-биридан кож.

Жўмардлар қирилган Туронзаминда
дўзахий тажриба палласин кўрдим:
эшшак суврати бор қай бир қавмда,
қай бирида тўнғиз калласин кўрдим.

Бу ҳолда буваклар бўғилиб ўлар,
қул Билол эзилиб йиғлар фалакда…
Ўзларин ёндирар борлиқдан тўйган
Бадахшон лаълидай асл малаклар.

Мўминлар беш бора Аллоҳни эслар
саждага бош қўйиб жаллод тошига.
Ўгрилиб сал ортга қарайин деса,
бошига урарлар,
фақат бошига.

Борми эр йигитлар,
борми эр қизлар,
борми гул бағрингда жўмард нолалар,
борми бул туфроқда ўзлигин излаб,
осмон-у фалакка етган болалар.

Бор бўлса,
аларга еткариб қўйинг,
бир бошга бир ўлим демаган эрмас,
шаҳидлар ўлмайди,
бир қараб туйинг:

Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

18.3k 0 172 68 397
20 last posts shown.