Ўзингиз ҳурмат қилган блогернинг саҳифасида реклама кўрсангиз — хурсанд бўлинг. Чунки келгусида унинг фаолияти янада такомиллашиши мумкин.
Бизда эса афсуски, блогерларнинг реклама нархларини эшитиб, оғизларидан кўпиклаб чиқиб, бўралатиб сўкиш ҳолатлари кўп учрайди. Билмадим, нимагадир баъзи одамларимиз ўзгаларнинг чўнтагидаги пулни санашни яхши кўради.
Ижодкорга келадиган ҳар қандай қўшимча даромад унинг фаолиятини ривожлантиради. Акс ҳолда, давомли ижод қила олмайди. Шунинг учун жамиятга фойдаси тегаётган блогерлар саҳифасида реклама кўрсангиз, жиғибийрон бўлмасдан хурсанд бўлинг. Чунки бу лойиҳа ҳали-бери тўхтаб қолмайди.
Даромадсиз ижод қилаётганларнинг эса бора-бора қадриятларга зид ҳаракат қилиш эҳтимоли ошади. Тўғри, ижоддан кўзланган асосий мақсад пул бўлмаслиги мумкин, лекин уйингда боланг оч турса, қалбингга ижод кирмайди!
@VafoMumin — холис фикр минбари✅
Telegram | 🌐
Instagram | 📹
Youtube