Forward from: Uzdiplomat | Расмий канал
❗️️ Ўзбекистонлик аёл дунёнинг "100 нафар аёли" рўйхатига кирди
BBC 2024 йил учун дунёнинг 100 нафар илҳомлантирувчи ва таъсирли аёллар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Надя Мурад, актриса Шэрон Стоунлар қаторида ўзбекистонлик тадбиркор Дилором Йўлдошева ҳам ўрин олди.
Икки йил аввал Дилором Йўлдошева бахтсиз ҳодиса оқибатида иккала оёғини йўқотган. Фалокатга қарамай, у умидсизликка тушмади ва ўзининг тикувчилик бизнесини очди. У ишчилар ва мактаб ўқувчилари учун кийим тикиш бўйича шартномалар тузиб, ўзи ва ўнлаб бошқа аёлларни даромад билан таъминлаган.
BBC'нинг "100 нафар аёл" лойиҳаси шуни кўрсатмоқдаки, дунёнинг турли бурчакларидаги аёллар дуч келаётган барча қийинчиликларга қарамасдан, уларнинг кўпчилиги ўз зиммасига етакчилик вазифасини олиб, жамиятдаги ўзгаришлар учун курашишни давом эттирмоқда.
Аввалроқ Адлия вазирлиги томонидан аёл тақдири ҳақида филм суратга олинганди.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X