Urgut tuman adliya bo'limi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law



Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Forward from: Samarqand IIB | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
O‘zini bank xodimi yoki huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimi deb tanishtirayotgan firibgarlardan ehtiyot bo‘ling!

Website |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Forward from: Huquqiy axborot
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

🔰 Қонунчиликка кўра, Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳалари ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган иқтидорли хотин-қизларга берилиши белгиланган.

🔍 Мукофот ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан талабгорларга берилади.

🗓 Мукофотни олиш учун талабгор сўнгги 3 йил мобайнидаги ибратли фаолияти, ўз соҳасидаги ва жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқларига оид ҳужжатларни тақдим этиши лозим.

📁 Мукофот совриндорлари агар умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларининг ўқувчилари бўлса, бакалавриатга, бакалавриат талабалари бўлса, магистратурага тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.

💰 Шунингдек, Мукофот совриндорларига БҲМнинг 50 баравари (18 млн 750 минг сўм) миқдорида пул маблағлари берилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади


Манба: ПҚ-60-сон, 14.02.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик белгиланди


Қонун (ЎРҚ-1042-сон, 03.03.2025 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.

🔰 Қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.

🔘 Бунда:

🔹Ўлчами беш юз квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонида, унга туташ бўлган ҳудудда ҳамда ундан чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талабларни бузиш ёхуд ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлардан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш:

➖мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари (3 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

🔹Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:

➖мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 баравари (18 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашувчи “Келажакка қадам” дастури амалга оширилади


Манба: ПҚ-61-сон, 14.02.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: SAMARQAND VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси тасдиқланди


“Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1037-сон, 25.02.2025 й.) қабул қилинди.

⚡️Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси тасдиқланди.

✅ Концепция виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқни ва Ўзбекистон Республикаси дунёвий давлат эканлигига оид конституциявий қоидаларни рўёбга чиқариш ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади, вазифалари, принципларини ва устувор йўналишларини белгилайди.

✔️ Концепция давлатчилигимиз ривожининг бой миллий-тарихий тажрибасига ва умуминсоний қадриятларга таянган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, кўпмиллатли ва кўпконфессияли Ўзбекистонда умумжамият манфаатларини рўёбга чиқариш, демократия, дунёвийлик, эркинлик, тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик асосида ўзаро тотувликда яшаш ҳамда изчил тараққий этиш учун зарур барқарор муҳитни таъминлашга қаратилган.

☑️ Ўзбекистонда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади фуқароларнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун тенг шарт-шароитлар яратишдан, турли динларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашишдан, конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлашдан, жамиятда диний бағрикенгликни ва дунёвийликни таъминлашдан иборат.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7404923

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: SAMARQAND VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси тасдиқланди


“Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1037-сон, 25.02.2025 й.) қабул қилинди.

⚡️Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси тасдиқланди.

✅ Концепция виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқни ва Ўзбекистон Республикаси дунёвий давлат эканлигига оид конституциявий қоидаларни рўёбга чиқариш ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади, вазифалари, принципларини ва устувор йўналишларини белгилайди.

✔️ Концепция давлатчилигимиз ривожининг бой миллий-тарихий тажрибасига ва умуминсоний қадриятларга таянган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, кўпмиллатли ва кўпконфессияли Ўзбекистонда умумжамият манфаатларини рўёбга чиқариш, демократия, дунёвийлик, эркинлик, тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик асосида ўзаро тотувликда яшаш ҳамда изчил тараққий этиш учун зарур барқарор муҳитни таъминлашга қаратилган.

☑️ Ўзбекистонда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади фуқароларнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун тенг шарт-шароитлар яратишдан, турли динларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашишдан, конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлашдан, жамиятда диний бағрикенгликни ва дунёвийликни таъминлашдан иборат.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7404923

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Донорларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди


Қонун (ЎРҚ-1041-сон, 28.02.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

🔰 Қонун билан “Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги ҳамда “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига тегишинча “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар учун бир йўла бериладиган пул мукофоти миқдори оширилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

✅ Бунда мазкур кўкрак нишони билан тақдирланадиганлар БҲМнинг 15 баравари (5 млн 625 мин сўм) миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофотини олиши белгиланди.

Илгари БҲМнинг 5 баравари эди.

✔️ Шунингдек, уларга шаҳар йўловчилар транспортидан (бундан йўналишли ва йўналишсиз таксилар мустасно) бепул фойдаланиш, ўзлари учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳамда санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқи берилмоқда.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизими такомиллаштирилади


Вазирлар Маҳкамасининг қарори (130-сон, 28.02.2025 й.) билан Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

⚡️Қарорга кўра, 2025 йил 1 сентябргача:

1️⃣ Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаган, шунингдек, аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва амалдаги малака тоифаси сақланиб қолган қуйидаги педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди ҳамда уларга амалдаги малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади:

▪️олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган;
▪️педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;
▪️ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган;
▪️педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагоглар;

2️⃣ Қуйидаги талаблардан бирига жавоб берадиган педагогларга тўғридан-тўғри малака тоифаси (лавозими) берилади:

▪️педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
▪️ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
▪️олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагогларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

✅ Шунингдек, қуйидагилар назарда тутилмоқда:

🔹таълим ташкилотларида фаолият юритаётган мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани педагоглари, пенсия ёшидаги педагоглар ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган педагогларни аттестациядан ўтказиш;
🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида фаолият юритаётган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларни рағбатлантириш;
🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Бир қатор хўжалик юритувчи субъектларнинг эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади


🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 апрелдан қуйидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият йўналишлари бўйича эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади:

“Ўзбекэкспертиза” АЖ ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификат бериш бўйича;

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича;

“Миллий PR-маркази” ДУКнинг Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилишга йўналтирилган хорижий компанияларнинг продюсерлик ва реклама хизматларини, хорижий телерадиокомпаниялар ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг рекламалари, репортажлари ва бошқа роликларини тайёрлаш ва трансляция қилиш бўйича;

“Sag agro МТП” МЧЖнинг ёнғоқ ишлаб чиқарувчиларга агротехник тадбирларни амалга ошириш бўйича механизация хизматларини кўрсатиш бўйича;

“Ўзбекистон стандартлар институти” давлат муассасасининг миллий стандартларни шартнома асосида бошқа тилларга таржима қилиш бўйича.

🗓 “Туризм хизматларини сертификатлаш маркази” ДУКнинг туроператор, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжлар хизматларини сертификатлаштириш, уларга тоифа бериш, шунингдек, сертификатлаштирилган хизматларининг стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги устидан инспекция назоратини ўтказиш вазифаси Туризм қўмитасига ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Иқтисодиётда хусусий секторнинг роли янада оширилади


“Иқтисодиётда рақобатни ривожлантириш ва хусусий секторнинг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-35-сон, 28.02.2025 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, мулкчилик шаклидан қатъи назар бир ёки бир нечта хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат ташкилотларига муайян товарларни ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш) ёки сотиш ёхуд сотиб олиш, шунингдек, ягона операторлик хизматларини кўрсатиш учун қуйидагилар асосида тақдим этилган мутлақ ҳуқуқ эксклюзив ҳуқуқ сифатида эътироф этилади:

🔹қонунчилик ҳужжатлари билан истисно тариқасида берилган рухсат (ҳуқуқ);

🔹умумий тартибдан ташқари равишда берилган якка тартибдаги лицензия (рухсатнома).

❕Бунда танлов (тендер) асосида тақдим этилган лицензиялар (рухсатномалар) эксклюзив ҳуқуқ сифатида эътироф этилмайди.

🗓 2025 йил 1 апрелдан эксклюзив ҳуқуқ хўжалик юритувчи субъектларга қонунлар ва Президент фармон ва қарорлари билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга фақат қуйидаги мақсадлар учун берилади:

▪️ конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, Ўзбекистон мудофаа қобилиятини, давлат ва жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш;

▪️ табиий офатлар, ҳалокатлар ва эпидемияларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

❗️"Хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак" акцияси ўтказилади


🔰 Акция доирасида қуйидагилар режалаштирилган:

▪️Бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш;

▪️ Ҳуқуқий муаммоларни бартараф қилиш;

▪️ "Адлия куни", "Ҳуқуқий тарғибот куни" лойиҳалари;

▪️ Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича маълумотларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш;

▪️ kurslar.huquqiyportal.uz электрон тизимида аёллар ҳуқуқига оид бепул онлайн ўқув курсларини ташкил этиш;

▪️ “Ҳуқуқий ахборот минбари” рукни остида аудио подкастлар ташкил қилиш;

▪️ Сайёр қабуллар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#2025_йил_1_мартдан

🗓1 мартдан қонунчиликда нималар ўзгаради?


🔹Айрим боғчаларнинг педагог кадрлари учун мобиль малака ошириш хизматлари йўлга қўйилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Янги тажриба жорий этилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Ер қаъридан фойдаланиш мониторинги “Геомониторинг” АТ орқали амалга оширилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг малакаси янгича тизим орқали оширилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Айрим ота-оналарга фарзанди учун моддий ёрдам берилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Судда иш юритиш тарафлар келишуви сабабли тугатилганда давлат божи қайтариб берилади БАТАФСИЛ;

🔹Айрим трактор ва комбайнларга GPS қурилмаси ўрнатилмаса давлат рўйхатидан ўтказилмайди ➖БАТАФСИЛ.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Сув ресурсларини бошқариш ривожлантирилади

“Осиё тараққиёт банки иштирокида “Иқлим технологиялари орқали сув ресурсларини бошқаришни ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-81-сон, 28.02.2025 й.) қабул қилинди


⚡️ Қарорга кўра, Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Иқлим технологиялари орқали сув ресурсларини бошқаришни ривожлантириш” лойиҳасининг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

💧йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга 4,8 мингта ҳисоблагичларни ҳамда 2,8 мингта телеметрия тизимларини ўрнатиш ҳисобига ишлаб чиқарилган ичимлик сувининг аниқ ҳисобини юритиш;

💧12,7 мингта сув иншоотлари ҳамда 80 минг километр ичимлик ва оқова сув тармоқларининг рақамли харитасини (GIS) жорий этиш орқали инфратузилмани янгилаш ишлари самарадорлигини ошириш;

💧 5,1 миллион истеъмолчини қамраб олган биллинг тизимини такомиллаштириш, сув таъминоти корхоналари молиявий ҳисоботининг халқаро стандартларига ўтиш ва консолидациялашган ҳисоб-китобини юритиш;

💧республика ва 14 та ҳудудий сув таъминоти корхоналарида ягона ситуацион марказ ташкил этиш орқали аварияларни тезкор бартараф қилиш тизимини жорий этиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Миллий статистика тизимини трансформация қилиш офиси ташкил этилади


“Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-75-сон, 24.02.2025 й.) қабул қилинди


🔰Қарорга кўра, Миллий статистика қўмитаси тузилмасида “Миллий статистика тизимини трансформация қилиш” офиси ташкил этилади.

✅ Трансформация офиси қуйидаги устувор йўналишларда янги механизмларни жорий қилишга масъул этиб белгиланди, жумладан:

🔹 ички ва ташқи фойдаланувчилар учун зарур бўлган статистик маълумотларни, шу жумладан, аҳоли даромадлари ва уларнинг манбаларини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш;

🔹 микро даражада кузатувларни амалга ошириш ва статистик кўрсаткичларни шакллантириш услубиётини ишлаб чиқиш;

🔹 статистика маълумотларидан фойдаланувчилар билан самарали қайта алоқани (мижозга йўналтирилганликни) жорий этиш.

📝 Шунингдек, Миллий статистика қўмитаси тўғрисидаги низом ҳамда Республика статистика кенгаши тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда статистик маълумотлардан фойдаланиш самарадорлиги оширилади


🌐 Фармонга кўра, Статистика органларида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда 2026 йил 1 январдан қуйидаги интерактив хизмат турлари жорий этилади:

▪️ҳисоботларни топширишда корхона ва ташкилотларга маслаҳат берувчи “Маслаҳатчи” сунъий интеллектга асосланган интерактив хизмати;

▪️ фойдаланувчиларга статистик маълумотларни тез излаб топишга кўмаклашувчи “Таҳлилчи” сунъий интеллектга асосланган консультатив хизмати;

▪️статистик кузатувларни телефон ёрдамида ўтказиш имконини берувчи “Call-марказ” фаолияти.

🗓 2025/2026 ўқув йилидан Миллий статистика қўмитасида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Иқтисодий статистика кафедраси филиали ташкил этилади.

2025 йил 1 июлдан ЯТТларни давлат рўйхатидан ўтказишни улар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари ҳамда иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи асосида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Миллий статистика қўмитаси ташкил этилади


“Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-27-сон, 24.02.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Фармонга кўра, Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги Миллий статистика қўмитаси сифатида қайта ташкил этилади.

✔️ Статистика ишлари самарадорлигини янада оширишнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланди, жумладан:

🔹макроиқтисодиёт ва тармоқлар даражасида статистик кузатув ўтказиш тизимини ҳамда уларнинг методологиясини халқаро стандарт ва тавсияларга мувофиқ такомиллаштириб бориш;

🔹 интеграция жараёнларини кенгайтириш орқали статистик ҳисоботларни қисқартириш ва бизнесга ҳисобот топшириш юкини камайтириб бориш;

🔹“маҳалладан – республикагача” тамойили бўйича статистик кўрсаткичларни шакллантириш тизимини яратиш орқали маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш.

🖥 2025 йил якунигача “Ҳудудлар статистикаси” ахборот тизими ишга туширилади.

📁 2025 йил якуни бўйича ҳисобот давридан бошлаб ходимлар сони йиллик ўртача 5 кишидан кам бўлган ва йиллик тушуми БҲМнинг 2 000 баробаригача бўлган микрофирма ва кичик корхоналар учун йиллик статистика ҳисоботини топшириш мажбуриятини бекор қилиб, ҳар уч йилда бир маротаба статистик ҳисобот топширилиши белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қатар Давлати билан стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилади


⚡️Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1040-сон, 28.02.2025 й.) билан Ўзбекистон ва Қатар Давлати Ҳукуматлари ўртасида икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги Битим (Тошкент, 2024 йил 15 апрель) ратификация қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Умумжаҳон почта иттифоқининг баённомалари ратификация қилинди


🔰Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1039-сон, 28.02.2025 й.) билан Умумжаҳон почта иттифоқининг Уставига Ўнинчи қўшимча баённома (Аддис-Абеба 2018 йил 7 сентябрь) ва Ўн биринчи қўшимча баённома (Абиджан, 2021 йил 26 август) ратификация қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#2025_йил_1_мартдан

🚫 Қонунчиликка кўра, имтиёзлардан фойдаланган ҳолда харид қилинган, шу жумладан, республикада ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган янги тракторлар ва комбайнларни уларга GPS қурилмасини ўрнатмаган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

20 last posts shown.