SAMARQAND VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Samarqand viloyat adliya boshqarmasining telegram kanali.
Бизни кузатинг:
http://youtube.com/channel/UCfrxZAwBsy74sDdZG2OcMMQ
https://www.facebook.com/groups/1845889768777670

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Oltin Humo" milliy mukofoti taqdimoti tafsilotlari

"Matonat" hujjatli filmi.


#2025_йил_1_январдан

🔖Қонунчиликка кўра:

▪️жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласи жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судьялар – тергов судьялари томонидан кўриб чиқилиши тартиби жорий этилади;

▪️жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими киритилади;

▪️жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида тергов судьяси томонидан процессуал қарорларга берилган санкциялар фақатгина апелляция инстанциясида Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди томонидан якка тартибда қайта кўриб чиқилиши тартиби белгиланди;

▪️тергов судьяларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилади;

▪️тергов судьялари томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юқори инстанцияларда қайта кўриб чиқишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Adliya_xabari

Mukammal kompaniya nomini
Milliynom.uz platformasi orqali tanlang

Savdo, ishlab chiqarish va xizmat ko‘rsatish obyektlariga nom berishni takomillashtirish maqsadida “Milliynom.uz” platformasi yaratilgan. Mazkur platforma fuqarolar ayniqsa, yoshlar orasida yozma savodxonlik madaniyatini keng targ‘ib qilish, o‘zbek tiliga bo‘lgan hurmat va qiziqishni yanada oshirish, uning ijtimoiy mavqeyini mustahkamlash maqsadida ishlab chiqilgan.

✅ Mazkur platformada foydalanish yoshi chegaralanmagan bo‘lib, unda o‘zbek tilida yozishni biladigan barcha xohlovchilar diktant yozish yo‘li orqali imlo savodxonligi bo‘yicha o‘z bilimlarini tekshirib ko‘rish imkoniyatiga ega.

✅ Bundan tashqari firma, xizmat ko‘rsatish obyektlarini nomlashda mazkur platformadan foydalanishingiz mumkin.

Platformaga ulanish:👇
https://www.milliynom.uz

Surxondaryo viloyat adliya boshqarmasi

Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.me/qonun_va_huquq


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Ягона интеграциялашган экотизим” ахборот тизими ишга туширилади


“Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-224-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди

⚡️ Фармонга кўра, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (Қўмита) раиси ва унинг ўринбосарлари зиммасига 2025 йилда қуйидаги устувор вазифалар юкланди, жумладан:

🔹саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланишдаги хавфсизлик талабларини қайта кўриб чиқиш;

🔹саноат хавфсизлигини таъминлашда масофадан назорат қилиш механизмини жорий этиш;

🔹саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш.

🏢 Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг металлургия тармоғида хавфсизликни назорат қилиш функцияси Қўмитага ўтказилади.

✅ Инспекция тузилмасидаги Бекобод кон-техника инспекцияси тугатилади.

📁 Қўмита тузилмасида қуйидагилар ташкил этилади:

🔹Навоий саноат хавфсизлиги инспекцияси;
🔹Олмалиқ саноат хавфсизлиги инспекцияси;
🔹Бекобод саноат хавфсизлиги инспекцияси;
🔹Темир йўл саноат хавфсизлиги инспекцияси.

🖥 2025 йил якунигача “Ягона интеграциялашган экотизим” ахборот тизими ишга туширилади.

📚 2025 йил 1 июлдан саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги белгиланган ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга жарима қўллаш тартиби жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
DIYOR YANGILIKLARI | MUROJAAT IJOBIY YECHIM TOPDI



26.12.2024-YIL

#samarqandmtrk

Telegram | Facebook | Youtube |Admin


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️ai.lex.uz - сунъий интеллект жавоб беради


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Адлия_аралашгач

Тадбиркорнинг қарийб 400 миллион сўмлик меҳнат ҳақи ундирилди


“Муҳаммаджон Порлоқ қурилиш” МЧЖ раҳбари Жаҳонгир Бердиқуловни бузилган ҳуқуқлари адлия томон етаклади. Қурилиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркор қарийб 400 миллион сўмлик бажарган ишлари учун иш ҳақини ололмай сарсон бўлган.

⚡️Пайариқ туман адлия бўлими тадбиркор мурожаати асосида олиб борилган ўрганишларда Оқдарё туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими 300 миллион сўм ҳамда Қўшработ туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими 171 миллион сўмлик 2022 йилда ва жорий йилда амалга оширган ишлари учун тадбиркорни ҳақини тўламай келгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан тадбиркор манфаатларида туман адлия бўлими Пайариқ туманлараро Иқтисодий суди ҳамда Иштихон туманлараро Иқтисодий судига даъво аризаси киритди. Суд ишни кўриб чиқиб, тадбиркор манфаатига қарор қабул қилди. Тўловлар тадбиркорга тўланиши таъминланди.

🌎Kanalga ulanish:👉https://t.me/qonun_va_huquq


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️ai.lex.uz - сунъий интеллект жавоб беради


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Zarnews.uz
Бир қатор давлат хизматлари кўрсатишда ортиқча талаблардан воз кечилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 5 турдаги давлат хизматларини проактив тарзда ҳамда 6 турдаги давлат хизматларини композит тарзда кўрсатиш йўлга қўйилмоқда.

——-

Bir qator dаvlat xizmatlari koʻrsatishda ortiqcha talablardan voz kechilmoqda

Vazirlar Mahkamasining tegishli qarori bilan 5 turdagi davlat xizmatlarini proaktiv tarzda hamda 6 turdagi davlat xizmatlarini kompozit tarzda koʻrsatish yoʻlga qoʻyilmoqda.

👉 https://zarnews.uz/clv

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Men_bilgan_adliya

Alisher Poʻlatov, “Karavan” vokal instrumental ansambli solisti:
— Soʻnggi paytlarda intellektual mulk masalalari bilan yaqinroq tanishishga toʻgʻri kelmoqda. Men tayyorlagan bir ijodiy ishga nisbatan mualliflik huquqlarim buzilgani haqida Adliya vazirligi huzuridagi Intellektual mulk markaziga murojaat qildim. Soha mutaxassislari nafaqat mualliflik huquqimni tiklab berdilar, balki menga bu borada ijodkorlar bilishi kerak boʻlgan muhim maʼlumotlarga ham ega boʻlishimga yordam berdilar.


#OAV_biz_haqimizda

Davlat xizmatlari sohasidagi soʻnggi yangiliklar va yengilliklar maʼlum qilindi


Oʻzbekistonda davlat xizmatlarini koʻrsatishda byurokratizm, sansalorlik va boshqa maʼmuriy toʻsiqlarni bartaraf etish, eskirgan va zamon talablariga mos kelmaydigan tartib-taomillarni tubdan qisqartirishga qaratilgan tizimli ishlar amalga oshirilmoqda.

👉Batafsil

📌 Kanalga ulanish


Эҳтиёт бўлинг! Ўрмонда қароқчи

Ўрмондаги каламуш электр энергиясини ўғирлаб, ундан ноқонуний фойдаланаётган эди. Бундан эса бутун ўрмон аҳли азият чекарди. Санъаткор маймундан тортиб, қассоб айиққача ҳамманинг ҳолига вой бўлди. Лекин кунларнинг бирида бир воқеа содир бўлди, шундан сўнг ўрмонда…

Видеони кўриш
👉 https://youtu.be/_pGnuG-F0qc

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt


Forward from: SamTVR | MTRK
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Qonun ustuvorligi yo'lida" ko'rsatuvi


https://t.me/SamTvr


⚡️Adliya vazirligi respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining axborot jihatdan "Ochiqlik indeksi"da birinchi oʻrinni egalladi

Oliy Majlis huzuridagi Axborot sohasini va ommaviy kommunikatsiyalarni rivojlantirish masalalari boʻyicha Jamoatchilik kengashi 2024-yil uchun ham Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining OAVda hozir boʻlishlari darajasini (axborot jihatdan ochiqlik indeksi) oʻrgandi.

Indeks doirasida Oʻzbekistonda faoliyat yuritib kelgan 21 ta respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining milliy va xalqaro elektron OAVlardagi chiqishlari monitoring qilindi va yakuniy reytingi tuzildi.

2024-yil uchun respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining OAVda hozir boʻlishlari darajasi (axborot jihatdan ochiqlik indeksi) monitoringi yakunlariga koʻra Adliya vazirligi 4,09 koʻrsatkich bilan birinchi oʻrinni egalladi.


#Адлия_хабари #Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Янги йил байрамида дам олиш кунлари белгиланди


⚡️“Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги Президент қарори (452-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди

✅ Қарорга кўра, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди ҳамда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

📌 Янги йил байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:


🔹28 декабрь (шанба)5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни);

🔹29 декабрь (якшанба) — умумий дам олиш куни;

🔹30 декабрь (душанба) — қўшимча дам олиш куни;

🔹31 декабрь (сешанба) — қўшимча дам олиш куни;

🔹1 январь (чоршанба) — Янги йил байрами;

🔹2 январь (пайшанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда унга ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгилаш тўғрисидаги йўриқнома” Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3586, 19.12.2024 й.)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Адвокатлар томонидан статистик маълумотларни тақдим қилиш тартиби белгиланди


“Адвокатлик тузилмалари томонидан статистик маълумотларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги” низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3588, 23.12.2024 й.)

⚡️ Унга кўра, фаолият юритаётган адвокатлик тузилмалари томонидан статистик маълумотлар ҳар бир ҳисобот даври учун тақдим этилади.

🖥 Адвокатлик тузилмаси раҳбари томонидан статистик маълумотлар “Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали адвокатлик тузилмаси жойлашган жойдаги Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармасига биринчи ҳисобот даври учун 10 июлгача, иккинчи ҳисобот даври учун келгуси йилнинг 10 январгача тақдим этилади.

📜 Адвокат адвокатлик тузилмасидан чиққан тақдирда, унинг адвокатлик тузилмасидан чиққунига қадар амалга оширилган фаолиятига оид статистик маълумотлар тақдим этилиши керак.

📢 Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан cтатистик маълумотлар Тизим орқали автоматик равишда умумлаштирилади ва ҳар бир ҳисобот даври якунлангандан сўнг келгуси ойнинг 15 санасидан кечиктирмай Адвокатлар палатасига юборилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Adliya yangiliklari/Новости юстиции
❗️ Davlat xizmatlarida muhim yangilik! 💥


🆕 Suv, gaz va elektr energiyasi hisoblagichini qiyoslashdan o'tkazish uchun qayg‘urmang!📍

⚡️ Endilikda, ushbu hisoblagichlar vakolatli organlar tomonidan tashabbus asosida qiyoslashdan o'tkaziladi.

✅ Yangi tartib qanday bo'ladi?
Davriy qiyoslashdan o'tkazish muddatidan 3 oy oldin vakolatli organ xodimlari tomonidan hisoblagichlar olib ketiladi va qiyoslashdan o‘tkazilib, qayta o‘rnatib beriladi.

📌 Ma'lumot uchun, proaktiv davlat xizmati – jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarisiz, vakolatli organlar tashabbusi bilan ko'rsatiladigan xizmatlar.

Asos: Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 18-dekabrdagi 847-son qarori

📌 Kanalga ulanish


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Elektr energiyasini tejab ishlatish - bugungi davr talabi!

https://t.me/SamTvr


#Qonunchilikdagi_yangiliklar

❗️Hafta davomida qabul qilingan qonunchilikdagi yangiliklar bilan tanishing:


🔹Ichki audit xizmati xodimlarining faoliyati samaradorligini baholash tartibi belgilandi ➖ Manba: (ro'yxat raqami 3583, 12.12.2024 y.);

🔹Surxondaryoda zamonaviy turistik markazlar tashkil etiladi ➖ Manba: (PQ-439-son, 16.12.2024 y.);

🔹“Xalqaro shartnomani tasdiqlash to'g'risida”gi Prezident qarori qabul qilindi ➖ Manba: (PQ-442-son, 17.12.2024 y.);

🔹Inson a'zolari va (yoki) to'qimalari donorligiga qarshi ko'rsatma bo'ladigan kasalliklar ro'yxati tasdiqlandi ➖ Manba: (ro'yxat raqami 3585, 17.12.2024 y.);

🔹Kripto-aktivlar faoliyatini litsenziyalash narxlari belgilandi ➖ Manba: (ro'yxat raqami 3584, 17.12.2024 y.);

🔹Haftaning har payshanba kuni jismoniy tarbiya va sport kuni sifatida belgilandi ➖ Manba: (PQ-443-son, 18.12.2024 y.);

🔹Yakuniy davlat attestatsiyasini ish beruvchi korxona va tashkilotlarda tashkil etish amaliyoti joriy qilinadi ➖ Manba: (836-son, 13.12.2024 y.);

🔹“Xalqaro shartnomani tasdiqlash to'g'risida”gi Prezident qarori qabul qilindi ➖ Manba: (PQ-448-son, 18.12.2024 y.);

🔹X.Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertiza markazining Toshkent viloyati hududiy bo'limi tashkil etiladi ➖ Manba: (849-son, 18.12.2024 y.);

🔹Temir yo'lda yo'lovchilarga yo'l davomida choy, ichimlik suvi, shakar bepul beriladi ➖ Manba: (851-son, 18.12.2024 y.);

🔹Chet el valyutasidagi operatsiyalarni buxgalteriya hisobida aks ettirish tartibi belgilandi ➖ Manba: (ro'yxat raqami 3587, 19.12.2024 y.);

🔹Kurashni rivojlantirish va ommalashtirish yangi bosqichga olib chiqiladi ➖ Manba: (PQ-450-son, 20.12.2024 y.).

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot_lotin

20 last posts shown.