Мукофот пулларини тўлаб бермаган бухгалтерга қандай чора кўриш мумкин?
@Yurist_Xizmati 5019-савол:
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.11.2020 йилдаги ПФ – 6108 сонли “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг 7-бандига мувофиқ умумтаълим муассасалари битирувчиларининг олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари қуйидаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилади:
.
Шунга кўра директор ва директор ўринбасарлари юқоридаги тартибда директор жамғармасидан рағбатлантириш олишга ҳақли бўлади.
Қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 30-сентябрдаги 823-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган низомда раҳбар ходимларига директор, директорнинг ўқув ишлари ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари киритилган.
Бу ҳолатда бухгалтернинг тизимда маълум “катакча” йўқлиги сабабли бу тўловни тўлашдан бўйин товлаши ноқонуний, мазкур ҳолатда бухгалтернинг ҳаракатлари устидан туман адлия бўлимига шикоят қилишингиз лозим
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
@Yurist_Xizmati 5019-савол:
Ассалому алайкум! Мен фаолият олиб бораётган таълим муассасаси 2023-2024-ўқув йили битирувчиларининг 96 %и ОТМларга ўқишга кирди. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6108 фармони 7-бандига асосан туман адлия бўлими 2025 йил 20 январь куни директор ўринбосарларини мукофотлаш тўғрисидаги буйруқни ижобий тасдиқлаб берди. Муаммо шундаки, муассаса ҳисобчиси УзАСБО2 тизимида “Директор жамғармаси”дан мукофотлаш бўлими очилмаяпти деган важ билан мукофотни тўлаб бермади. Агар Президент фармони ҳозир ҳам амалда бўлса, биз нима қилишимиз ва яна қаерга мурожаат қилишимиз керак? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.11.2020 йилдаги ПФ – 6108 сонли “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг 7-бандига мувофиқ умумтаълим муассасалари битирувчиларининг олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари қуйидаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилади:
ўқувчиларининг 90 фоизи ва ундан ортиқ қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 12 баравар, директори ўринбосарлари — 6 баравардан;
ўқувчиларининг 85 — 89 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 9 баравар, директори ўринбосарлари — 4,5 баравардан;
ўқувчиларининг 80 — 84 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 6 баравар, директори ўринбосарлари — 3 баравардан