Таълим касаба уюшмаси


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Ходим ҳеч қандай рухсатсиз бир ҳафта ишга келмаса, у билан тузилган меҳнат шартномасини бир томонлама бекор қилиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4943-савол:

Ассалому алейкум укитувчи хеч кандай рухсатсиз бир хафта ишга келмаса у билан тузилган мехнат шартномасини бир томонлама бекор килиш мумкинми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандига кўра ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги муносабати билан иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли бўлади.

Бунда Меҳнат кодексининг 162-моддасига асосан ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхати:
ички меҳнат тартиби қоидалари;
ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда ташкилот мулкдори ва раҳбари ўртасида тузилган меҳнат шартномаси, шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси;
ўзига нисбатан интизом тўғрисидаги уставлар ва низомларнинг амал қилиши татбиқ этиладиган айрим тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланиладиган интизом тўғрисидаги уставлар ҳамда низомлар билан белгиланади.

Шунга кўра, ходим содир этган харакат юқоридаги ҳужжатларда бир марта қўпол равишда бузиш сифатида белгиланган бўлсагина, унда ходим билан тузилган шартномани бекор қилиш мумкин.

Демак, ходим содир этган ҳаракат (бир ҳафта ишга келмаслик) ҳам ички меҳнат тартиб қоидаларида меҳнат интизомини бир марта қўпол равишда бузиш сифатида келтирилган бўлса, у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин.

💁‍♂ Ушбу ҳолат бўйича буйруқ ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш хизматимизни таклиф қиламиз. Агар хоҳласангиз, мазкур хизматимиздан фойдаланишингиз мумкин.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


#savolimbor Assalomu alaykum. Ta’tillar jadavalida xodiming har yilgi mehnat ta’tiliga chiqishi aniq sana bilan ko’rsatilishi shartmi? Agar oyni o’zi ko’rsatilsa bu qonunbuzilishi hisoblanadimi?

mehnathuquqi javobi📤:

Yo'q, bu qonunbuzilishi emas!

MK 228-moddasiga ko’ra, ikkinchi va keyingi ish yillari uchun har yilgi mehnat ta’tili ish beruvchi va xodim uchun majburiy bo‘lgan ta’tillar jadvali bilan belgilanadigan har yilgi mehnat ta’tillarini berish navbatiga muvofiq beriladi.

Ta’tillar jadvali kalendar yil boshlanguniga qadar ish beruvchi tomonidan kasaba uyushmasi qo‘mitasi bilan kelishuvga ko‘ra tasdiqlanadi.

Xodim har yilgi mehnat ta’tili beriladigan vaqt to‘g‘risida ta’til boshlanishidan kamida o‘n besh kun oldin xabardor qilinishi kerak.

MK 228-moddasida va boshqa moddalarda ham, bundan tashqari birorta qonunchilik hujjatida ta’tillar jadvalida xodimning har yilgi mehnat ta’tiliga chiqishini aniq sana bilan ko’rsatish majburiyati belgilanmagan.  Amaliyotda asosan kalendar oyni o’zi ko’rsatiladi, konkret sana ko’rsatilmaydi.

Masalan, ta’tillar jadvalida xodimning har yilgi mehnat ta’tiliga chiqishini yanvar oyi deb ko’rsatilsa bo’ladi. Yoki aniq sanani ko’rsatib 30-yanvar deb ham ko’rsatsangiz bo’ladi. Har ikki variant ham to’g’ri. Tashkilot qay birini ma’qul deb bilsa, har ikki variantdan birini tanlashi mumkin.

⚠️ Ta’tillar jadvalida aniq sana ko’rsatilmagan deb mansabdor shaxsni ma’muriy jarimaga tortish g’ayriqonuniy hisoblanadi! Chunki bu holat qonunbuzilishi emas.

Demak, yuqoridagilardan xulosa qilsak, ta’tillar jadvalida aniq sana ko’rsatish shart emas.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g




#savolimbor Ассалому алайкум. Ходим таътилга чиқмаслик ҳуқуқига эгами? Иш берувчи ҳам рози, ходим ҳам тилхат ёзиб берди таътилга чиқмасликка.

/mehnathuquqi javobi 📤:

❌ Бу меҳнат қонунчилигига зид ҳисобланади. МК 230-моддасига кўра, ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак.

Ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг 14  календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт.

Ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларга, ногиронлиги бўлган ходимларга ҳар йилги меҳнат таътилини, шунингдек ушбу Кодекснинг 481 ва 483-моддаларида кўрсатилган ҳар йилги қўшимча таътилларни бермаслик тақиқланади.

МК 225-моддасига кўра, иш йили деганда ходимнинг муайян иш берувчида 12 ойга тенг бўлган ва ҳақиқатда иш бошланган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқариладиган иш даври тушунилади.

⚠️ Масалан, ходим 22.12.2023 дан иш бошлади. Унинг иш йили 22.12.2023 дан 21.12.2024 гача бўлади. Бизнинг мисолда ҳар йилги меҳнат таътили  таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар яъни 21.12.2024 гача ( шу куни ҳам) берилиши керак.  ❗️ Кўпчилик мана шу ўринда календарь йилга чалғиб кетиб, ходимни 31-декабргача таътилга чиқарсам бўлади деб, хато ўйлашади. Яъни ходимни календарь йил тугагунга қадар эмас, ходимнинг иш йили тугагунига қадар таътилга чиқариш шарт экан.

⚠️ Демак, юқоридагилардан хулоса қилсак, ходимга иш йили тугагунга қадар (календарь йил тугагунга қадар эмас) таътил берилиши керак экан. Ходим таътилга чиқмасликка тилхат ёзиб бергани ҳам аҳамиятга эга эмас.

Кўпчилик ҳозир ўйлаётган бўлса керак, фалончижон 5 йилдан бери, фалончихон эса деярли 10 йилдан бери таътилга чиқмаганку деб...  Бу меҳнат қонунчилигини бузилиши ҳисобланади👇

📍 Агар иш берувчи ушбу қоидаларга риоя қилмаса, МЖТК 49-моддасига кўра, мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, бундан била туриб ғайриқонуний ишдан бўшатиш мустасно, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


#savolimbor
Ассалому алайкум саволим бор эди. Мен ўз хоҳишим билан ишдан бўшаш учун ариза ёздим. 03.2025-йил ҳолати билан сентябр ойида отпускага чикганим учун ишдан бўшаш нафақасини тўлаб беролмаймиз дейишди. Қанчалик тўғри?


Javob
Ishdan bo‘shatish nafaqasi xodim bilan mehnat shartnomasi alohida asoslarga ko‘ra bekor qilinganda xodimning ishdan mahrum bo‘lishi oqibatlarini yumshatish maqsadida amalga oshiriladigan, qonunchilikda, mehnat haqidagi boshqa huquqiy hujjatlarda, mehnat shartnomasida nazarda tutilgan bir yo‘la beriladigan pulli to‘lovdir.

Agar Mehnat kodeksining 173-moddasiga e’tibor qaratilsa, mehnat shartnomasini xodimning tashabbusiga ko‘ra bekor qilingan hollarda ishdan bo‘shatish nafaqasi to‘lanmasligi belgilangan. Xulosa sizga ishdan bo‘shatish nafaqasi to‘lanmaydi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Синф раҳбарларга ҳар куни ўқувчиларнинг телефонини йиғиш мажбуриятини юклаш тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4939-савол:

Salom. Men o'rta maktabda tarix o'qituvchisi bo'lib ishlayman. Men ham 11-sinf sinf rahbariman. Yaqinda biz har kuni ertalab sinfimizdagi o'quvchilardan telefon yig'ish majburiyatini olgan hujjatga imzo chekishga majbur bo'ldik. Savolim: Sinf rahbari har kuni o'ziga tayinlangan sinfdan telefon yig'ishi shartmi? Ushbu jarayonni qanday hujjatlar tartibga soladi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасига кўра Синф раҳбарининг мажбуриятлари белгиланган.

Бироқ улар қаторида ўқувчиларнинг телефонларини йиғиб олиш деган мажбурият мавжуд эмас.

Бу масалада Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 21 майдаги 139-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 7-бандида махсус қоида белгиланган.

Унга кўра Таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар:
телефонини ўчириб қўйиши;
телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шарт.

Шундай экан, сиздаги ҳолатда ўқувчиларнинг телефонларини йиғиштириб олиш шарт эмас.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Ҳисобот-сайлов жараёнларида фойдаланиш учун ҳужжатлар тўплами

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Ижроия қўмитасининг 15-6-сонли Қарори
📋 Ўқиб чиқиш
📎 Юклаб олиш

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси ҳудудий, туман (шаҳар) бўлинмалари, ЎзФА бирлашган ташкилоти ҳисобот-сайлов конференцияларига делегатлар сони, уларнинг сайлаб қўйиладиган органлари сон таркиби юзасидан Тавсиялар
📋 Ўқиб чиқиш
📎 Юклаб олиш

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерaцияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом
📋 Ўқиб чиқиш
📎 Юклаб олиш

Сайлов бюллитенлари
📋 Ўқиб чиқиш
📎 Юклаб олиш

📌 Касаба уюшмаси фаолияти ҳақида кўпроқ билмоқчимисиз? Бизни кузатишда давом этинг!

✉️ Telegram | 🌐 Veb-sayt
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


#Кадровик
Қисқаришга тушган ходимларга учинчи ойлик иш ҳақи тўлаб бериладими?

Фуқародан келган мурожаат: Ассалому алейкум, саволим шуки, касб-хунар мактабида кадрлар кискариши бу‌йича Иш берувчи томонидан шартнома бекор килинди, бизга Икки ой олдин огохлантириш Хати берилди Ва уч ой компенсация пули ту‌ланиши, бундан Икки ой касб хунар мактаби учинчи ой бандлик ташкилоти ту‌лаб берилишини айтилди Энди бандлик ташкилоти га учрасак биз малумотнома берамиз учинчи ойни хам ташкилотингиз ту‌лаб беради деяпти кайси бири ту‌гри биз нима килишимиз керак.олдиндан рахмат

📌ЖАВОБ:


Меҳнат кодексининг 100-моддаси (меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда ўртача ойлик иш ҳақини ишга жойлаштириш даврида сақлаб қолиш кафолатлари)га асосан меҳнат шартномаси қуйидаги асослар бўйича бекор қилинган тақдирда, иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақининг ишдан бўшатиш нафақаси ҳисобга олинган ҳолда, бироқ кўпи билан икки ойга сақланиб қолиши ходимлар учун кафолатланади:

👉 ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги;
👉 ходим иш берувчи билан бирга ишлаш учун бошқа жойга кўчишни рад этганлиги;
👉 ходим соғлиғининг ҳолатига кўра тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолати бўйича ўзига қарши кўрсатма мавжуд бўлмаган бошқа ишга ўтишни рад этганлиги ёки иш берувчида тегишли иш мавжуд эмаслиги;
👉 технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши сабабли ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги

(👆🏻шу банди сизларга тегишли);

👉 ташкилотнинг (унинг алоҳида бўлинмасининг) ўз таъсисчилари (иштирокчилари) қарорига кўра тугатилганлиги ёхуд таъсис ҳужжатлари билан шунга ваколатли бўлган юридик шахс органининг қарорига кўра тугатилганлиги;
👉 бажараётган ишига малакаси етарли эмаслиги оқибатида нолойиқ эканлиги;
👉 шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг ишга тикланганлиги;
👉 суднинг ташкилотни тугатиш тўғрисидаги қарори қонуний кучга кирганлиги.

Агар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ўттиз календарь кун ичида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, улар маҳаллий меҳнат органи томонидан берилган маълумотнома бўйича учинчи ой учун ҳам аввалги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақини олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ходимларга уч ойлик давр тугагач мақбул келадиган иш топиб берилмаган тақдирда, улар ишсиз деб эътироф этилади.

Яъни, сизларга 3-ой учун ҳам ойлик тўланиши учун маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтишларингиз лозим. Шу бўйича сизларга маълумотнома берилади. Ушбу маълумотнома асосида 3-ой ҳам тўлаб берилади ойликларингиз. Меҳнат органининг тушунтириши тўғри.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


#Кадровик
ДЕКРЕТ ПУЛИДАН ДАРОМАД СОЛИҒИ УНДИРИЛАДИ(МИ)?!

Солиқ кодекси 365-моддасида солиқ тўловчининг жами даромади жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш обекти эканлиги белгиланган.

Жами даромад нима деган савол туғилиши мумкин. Солиқ кодекси 368-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг резидентларининг (тегишли мақоми ўзига нисбатан белгиланган солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет ўн икки ойлик давр давомида жами бир юз саксон уч календар кундан кўпроқ Ўзбекистонда ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар солиқ резидентларидир.) - Ўзбекистон Республикасидаги ва унинг ташқарисидаги манбалардан олинган даромадлари уларнинг жами даромадлари деб юритилади. 

❗️Бироқ мазкур қоидага истиснолар ҳам мавжудлигини унутмаслик керак. Яъни, давлат пенсиялари, ижтимоий суғурта (ҳомиладорлик ва бола туғилганда бериладиган туғиш нафақалари, қўшимча дам олиш куни, дафн этиш) бўйича нафақалар жисмоний шахснинг жами даромадлари таркибига киритилмаслиги юқоридаги Кодекснинг 369-моддаси биринчи қисми 7-бандида мустаҳкамлаб қўйилган.

Демак, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси жисмоний шахсларнинг жами даромадлари таркибига киритилмаганлиги сабабли олинган нафақадан даромад солиғи ундирилмайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Декрет таътили тугамасдан олдин ишга чиқиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4938-савол:

Саволим: Мактаб хисобчиси тугруқ олди ва кейинги 126 кунлик таътил даврига чиқди. Лекин уйда ишлашга имкони бор . Шу вақтда ишлаши мумкинми, агар мумкин бўлса унинг иш хақи тўланадими ,мн бўлса қандай тўланади.?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Йўқ, декрет таътили тугамасдан олдин ишга чиқиш мумкин эмас.

Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

Қаранг! Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2667, 17.04.2015-й.) 28-бандига кўра ҳомиладорликнинг ўттизинчи ҳафтасидан кейин мурожаат қилинганда туғишга қадар неча кун қолганидан қатъи назар, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси мурожаат қилган кундан тўлиқ бир юз йигирма олти календарь кунига берилади.

Эътибор берган бўлсангиз, қоидада ушбу таътил тўлиқ 126 кунга берилиши назарда тутилган.

Шунга кўра, декрет таътилининг муддати тугашидан олдин ходимнинг ишга чиқиши мумкин эмас.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


#Кадровик
Прокурор тақдимнома киритса, тақдимномага асосан ҳодимга интизомий жазо чораси қўллаш мажбурийми?

Фуқародан келган мурожаат: Прокуратура органлари томонидан ташкилотга ҳодимга нисбатан интизомий жазо қуллаш ҳақида хат ёки тақдимнома киритилса, иш берувчи ўша ходимга интизомий жазо қўллашга мажбурми?

❌Йўқ, мажбур эмас.

Меҳнат кодекси 313-моддаси 1-қисмига кўра, интизомий жазо чоралари ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилади (МК-127-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари).

Меҳнат кодекси 313-модда 3-қисмига кўра, интизомий жазо чорасини танлаш ҳуқуқи иш берувчига тегишлидир. Интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.

📌 Демак, прокурор ёки бошқа орган тақдимнома ёки бошқа турдаги ҳужжат киритса, иш берувчи интизомий жазо қўллашга мажбур эмас. Чунки иш берувчи ножўя хатти-ҳаракатнинг оғирлиги, уни содир қилиш ҳолатлари, ходимнинг хулқ-атворини ҳисобга олиб, интизомий жазони қўллаш ёки қўлламасликни мустақил ҳал қилади.

“Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддасига кўра, прокурор қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимномани қонун бузилишини бартараф этиш ваколатларига эга бўлган органга ёки мансабдор шахсга киритади.

Тақдимнома дарҳол кўриб чиқилиши ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида 1 ойлик муддат ичида прокурорга ёзма равишда маълум қилиниши лозим.

✔️Яъни, прокуратура органининг тақдимномасида иш берувчидан ходимга нисбатан интизомий жазо қўллашни талаб қилиш эмас, уни қўллаш масаласини кўриб чиқишни сўраш ёки тавсия қилиш тўғри бўлади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


#Сиздан_савол

Жамоа шартномаси қачон кучга киради ва қанча муддат амал қилади?



Жамоа шартномаси имзоланган кундан эътиборан ёки жамоа шартномасида белгиланган кундан эътиборан кучга киради ва шартномада назарда тутилган муддат ичида, бироқ кўпи билан уч йил амал қилади.

Мазкур муддат тугагач, жамоа шартномаси тарафлар янги шартнома тузгунига ёки амалдаги жамоа шартномасини ўзгартиргунига, тўлдиргунига қадар амал қилади.

Тарафлар жамоа шартномасининг амал қилиш муддати тугагунига қадар уни узайтириши мумкин.

Каналга аъзо бўлинг 👇
@mehnat_talim_huquqi
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


OTMлар учун 2025 йил.docx
106.4Kb
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ УЧУН ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МАКЕТИ (2025 йил учун)

📌 Касаба уюшмаси фаолияти ҳақида кўпроқ билмоқчимисиз? Бизни кузатишда давом этинг!

✉️ Telegram | 🌐 Veb-sayt
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Ходимларга иш куни давомида дам олиш учун танаффуслар берилиши керак

Қонунчиликка кўра, иш куни давомида ходимга дам олиш ва овқатланиш учун давомийлиги камида 30 дақиқа ва кўпи билан 2 соат бўлган, иш вақтига киритилмайдиган танаффус берилиши керак

Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш вақти ва унинг аниқ давомийлиги ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.

Ходимлар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ўз ихтиёрига кўра фойдаланади. Бу вақтда улар иш жойидан чиқиб кетиши мумкин

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Ўқитувчи 160% гача устама олиши мумкин, биласизми?

@Yurist_Xizmati 4936-савол:

Assalomu alaykum.Yoshim 53da. Ona tili va adabiyot fani oʻqituvchisiman. Toifam oliy. B+ darajadagi MSga ham egaman. Yanvar oyidan 50%lik ustama ham toʻlanar ekan. Savolim shunday: Bahorda boʻladigan 70% ustama uchun muddatdan tashqari attestatsiyada ishtirok etsam, 50%lik MS ustamaga ta'sir qilmaydimi? Mabodo 86 balldan oshirsam, hammasi birgalikda 120% lik ustama olishim mumkinmi? Javob uchun oldindan rahmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 572-сон қарори 6-1-бандига кўра 2025-йил 1-январдан бошлаб педагог кадрларга халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш ҳамда сертификат олган педагог кадрларга базавий тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаш амалиётини жорий этилди.

Бунда синовларда 86 ва ундан юқори балл олган педагоглар қўшимча 70 фоиз устама олади.

Мисол учун, олий тоифали биология ўқитувчиси ўз фани бўйича халқаро сертификати бўлса — 50 фоиз, директор жамғармасидан 40 фоизгача ва янги талабга жавоб берса, яна 70 фоиз устама олади. Шу тариқа унинг умумий ойлик маоши 4 миллион 500 минг сўмдан 12 миллион сўмга етади.

Шунга кўра сиздаги вазиятда устамаларнинг барчасини тўлашнинг алоҳида мезонлари борлиги сабабли уларнинг ҳар бири тўлиқ тўланади.


@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Бюджет ташкилотларида бюджетдан ташқари фонд (жамғарма) очиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4935-савол:

Бюджет ташкилотларида Бюджетдан ташқари (фонд) жамғарма очиш тартиби қандай? но қонуний Радарга чиқирилган қарор устидан судга ариза шикоятини бериш тартиби берилган мурожаат саволларимизга қанчада жавобини берасизлар

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бюджет кодексига мувофиқ агар бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаси бўладиган бўлса, бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ташкил этилади.

Агар оддий бюджетдан ташқари жамғарма бўладиган бўлса  ҳолда уни ташкил этиш тартиби мавжуд эмас.

Бюджет кодексида кўра Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари қуйидагилардир:
Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси;
Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси;
вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари;
бюджет ташкилотларининг ундириладиган тўловлар ҳисобига шакллантириладиган бюджетдан ташқари маблағлари.

Бюджет ташкилотининг ўзи бундай жамғарма ташил эта олмайди.

Фақат жамоат фонди ташкил этиш мумкин.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимига қандай талаблар қўйилган?

@Yurist_Xizmati 4933-савол:

Ассолому алейкум якшимисизлар яна ман саволим куйдагича: 1.Мактабгача тальим тошкилотларига директор лавозимига кай тарибда куйилади, 2.Кораколпакстан Республикаси  богчаларга директор лавозимига куйиш учун Тошк.шахардан келишув олиниши шартми, 3.Агар богча сохасида ишламаган ходимлар директор этиб тайинлашга канчалик тугри келади? Олдиндан рахмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабгача таълим вазирининг 2021 йил 30 декабрдаги 255-сонли “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим тизими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимининг малака тавсифлари қуйидагича:

камида бакалавр даражасидаги мактабгача таълим йўналишидаги олий педагогик маълумот (номутахассис ва нопедагог олий маълумотли кадрлар мактабгача таълим йўналишидаги касбий қайта тайёрлаш курсини тамомлаган бўлиши лозим);

хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши керак;

уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи;

таълим соҳасида ишлаган, замонавий билим ва маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга мустақил фикрлайдиган ҳамда менежерлик қобилиятига эга бўлиши талаб этилади;

Илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган, ҳудудий мактабгача таълим бўлинмаларида икки йилдан ортиқ фаолият кўрсатган, Давлат мукофотлари билан тақдирланганлар, Тошкент шаҳридаги Пучон ҳамда «А.И.Герсен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали битирувчилари, ёки нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 1000 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини (бакалавриат, магистратура) тамомлаган ёки уларда илмий даража (ПҳД ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассислардан педагогик иш стажи талаб этилмайди.

Демак, ММТ раҳбари бўлиши учун талабгор юқоридаги меёрларга мос бўлиши керак.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 августдаги 531-сон қарорига кўра 2025-йил 1-январдан бошлаб, Малака ошириш институтида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги давлат мактабгача таълим ташкилоти (МТТ) директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсида ўқитиш ва уларга махсус портал орқали менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими жорий этилади.

Шундай экан, эндиликда менежерлик сертификати ҳам бўлиши шарт.

Ушбу қарорга 1-иловада тасдиқланган Низом 65-бандига кўра ташкилот директори вакант лавозимига очиқ танлов учун келиб тушган номзодларнинг ҳужжатлари ҳудудий бошқармалар томонидан икки иш куни давомида кўриб чиқилади ва ташкилот директори вакант лавозимига тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини тегишли ташкилотнинг Кузатув кенгашига тақдим этади.

Бунда ҳудудий бошқарма номзоднинг ҳужжатларини ўрганиш натижаси бўйича икки иш куни давомида номзод билан меҳнат шартномасини тузади ҳамда ташкилот директори лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштиради (низом 67-банд).

Хулоса қиладиган бўлсак, бу ҳолатда номзод Тошкент шаҳри билан келишилмайди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Milliy sertifikat imtihoni uchun ruxsatnomalar e’lon qilindi

2025-yil 25–26-yanvar (shanba-yakshanba) kunlari bo‘lib o‘tadigan kimyo va biologiya fanlaridan milliy sertifikat imtihoni uchun ruxsatnomalar e’lon qilindi.

Test sinovida ishtirok etadigan talabgorlar ruxsatnomani my.gov.uz saytining "Mening arizalarim" bo‘limidan olishlari mumkin.

Ruxsatnomada talabgorlar qachon, qayerda test sinovida ishtirok etishi ko‘rsatilgan bo‘lib, talabgorlardan belgilangan vaqtdan kechikmagan holda kelish so‘raladi.

Talabgorlar test sinovi o‘tkaziladigan binolarga shaxsini tasdiqlovchi hujjat (pasport yoki ID-karta) asosida 1-smenada 07:30 dan boshlab (test sinovi 09:00 da), 2-smenada 13:00 dan boshlab (test sinovi 14:
Test sinoviga kechikkan yoki kelmagan talabgorlar uchun qo‘shimcha imtihon o‘tkazilmaydi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


#Кадровик
Жуда кўп ташкилотларда дам олиш куни ходимларни ишга жалб қилиш одатий тусга айланган.

Дам олиш кунини оила даврасида эмас, ишхонада ўтказган ходимларнинг қандай ҳуқуқлари бор?

Умумий қоидага кўра, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш тақиқланади. Бу ҳақида Меҳнат кодексининг 209-моддасида айтилган. Лекин мана шу 209-модданинг ўзида дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ходимларни ишга жалб қилиш мумкинлиги бўйича айрим истисно ҳолатлар ҳам кўрсатиб ўтилган.

Шундан келиб чиқиб, биз дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ишга жалб қилиш амалиётини иккига ажратиб оламиз:

биринчиси, ходимнинг розилиги билан, иккинчиси, ходимнинг розилигисиз ишга жалб қилиш.

❗️Ходимнинг розилиги билан ишга жалб қилиш

Биринчиси: Меҳнат кодексининг 209-моддаси 2-қисмига кўра, агар корхона ёки ташкилотнинг кейинчалик нормал ишлаши олдиндан кутилмаган муайян ишларнинг бажарилишига боғлиқ бўлса ва ўша ишларни шошилинч бажаришга зарурат туғилган тақдирда, ходимларни дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этиш мумкин. Фақат бундай ишларнинг рўйхати жамоа шартномасида, агар жамоа шартномаси бўлмаса, иш берувчининг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб қабул қилган бошқа ҳужжатида, агар иш берувчи якка тартибдаги тадбиркор бўлса, ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган бўлиши керак. Бундай ҳолатларда ходимларни ишга жалб қилиш фақатгина уларнинг розиликлари асосида амалга оширилади.

Иккинчиси: Ишлаб чиқариш узлуксиз бўладиган корхона ва ташкилотлар бор. Бундай ташкилотларда муайян ишларни ишланмайдиган байрам кунларида ҳам амалга оширишга йўл қўйилади. Масалан, ишлаб чиқариш техник шароитларга кўра тўхтатиб туриш имкони бўлмаган ишларни ёки аҳолига хизмат кўрсатиш заруратини юзага келтирадиган ишларни, бундан ташқари, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларини назарда тутяпмиз. Бундай вазиятларда ҳам ходимларни уларнинг розилиги билан дам олиш, байрам ва ишланмайдиган кунларда ишга жалб қилиш мумкин.

❗️Ходимнинг розилигисиз ишга жалб қилиш

Меҳнат кодексининг 210-моддасига асосан ходимнинг розилигисиз дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ишга жалб қилишга қуйидаги ҳолатларда йўл қўйилади:

👉 биринчиси, табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатларнинг, ишлаб чиқаришдаги аварияларнинг, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг, шунингдек, ёнғинлар, тошқинлар, зилзилалар, эпидемия ёки эпизоотияларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳоли ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда бажариладиган ишлар амалга оширилиши учун;

👉 иккинчиси, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун;

👉 учинчиси, марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти, совуқ сув таъминоти ва (ёки) сув чиқариш тизимларининг, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёритиш, транспорт ва алоқа тизимларининг нормал ишлашини бузадиган кутилмаган ҳолатларни бартараф этишга доир ижтимоий жиҳатдан зарур ишлар амалга оширилиши учун;

👉 тўртинчиси, иш берувчининг мулкини нобуд қилиш ёки унга зарар етказишнинг олдини олиш учун.

📌Меҳнат кодексининг 396-моддасига асосан ҳомиладор аёллар, ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бири (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс) фақат ўз ёзма розилиги билан тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиниши, шунингдек хизмат сафарига юборилиши мумкин.

⛔️Дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари ходимларни асоссиз ишга жалб қилиш қонунбузарликдир.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


#Кадровик
Синфда давомат кам бўлса, синф раҳбарлик тўлови ушлаб қолинадими?

Бу ҳолатда педагогнинг синф раҳбарлик учун қўшимча тўловини ушлаб қолиш ноқонуний.

Биринчидан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасига мувофиқ синф раҳбари синфдаги давоматни назорат қилиши, бу ҳақида ота-оналар билан боғланиб, келмаганлик сабабларини аниқлаши ва мактаб раҳбариятига ахборот киритиши керак.

Ушбу буйруқнинг 1-иловаси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 01.07.2021 йил 206-сонли буйруғига асосан ММИБДЎнинг лавозим мажбуриятларидан бири бу синф раҳбарларининг фаолиятини ташкил этиш, ўқувчиларининг давоматларини назорат қилиш ҳисобланади.

Юқоридаги қоиданинг мазмунига кўра, синфдаги давоматни таъминлашга синф раҳбари жавобгар эмас. У давоматни ўз вақтида амалга ошириб, дарсга келмаган ўқувчилар ҳақида юқоридаги мажбуриятини бажариши етарлидир.

Мана шу қоидага кўра синф раҳбарлик учун тўланадиган қўшимча тўловни ушлаб қолиш нотўғри. Бу ҳолатда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига биноан мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

20 last posts shown.