#табрик
Ассалому алайкум Мунис онахонлар, муҳтарама опа-сингиллар, дилбар ва лобар аёллар.
Аввало, сизларни, сизларнинг тимсолингизда барча онахонларимиз, опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни эзгулик ва гўзаллик байрами 8 март — Хотин-қизлар куни билан партиямиз фаоллари, кенг жамоатчилик номидан самимий муборакбод этаман!
Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир.
Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.
▶️ БАТАФСИЛ
Каналга уланиш учун⤵️
🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz