Adolat SDP | Toshkent viloyati


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Ўзбекистон "Адолат" СДП расмий канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Махсус репортаж | Жамиятда фуқароларимизнинг одоби, хулқи ва ахлоқий фазилатлари

⚖️ “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан ташкил этилган мунозара клубининг навбатдаги сони "ЎЗБЕКИСТОН 24" телеканалининг "Махсус репортаж" дастурида эфирга узатилди.

🔹 Унда сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган, жамиятимиздаги нохуш ҳодисалар — миллат шаънига мутлақо мос келмайдиган воқеликлар атрофлича таҳлил этилди.

Шу билан бирга, хорижий мамлакатларда ҳамюртларимиз иштирокида содир этилаётган жиноий ҳаракатлар мунозаралар марказида бўлди.

🎞 “Адолат” СДП мамлакат ва миллат нуфузига дахлдор мунозарага барча юртдошларимизни жиддий эътибор қаратишга чақиради.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube

mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram


#ОАВ_биз_ҳақимизда

🗞 "Адолат" СДП Бекобод шаҳар Кенгаши томонидан шаҳар маҳалларида "Коррупцияга қарши курашиш" ойлиги доирасидаги ўтказилган тадбирлар хақида "В Бекабаде прошел круглый стол по борьбе с коррупцией" сарловҳали мақоласи "Новости Бекабада" газетасининг навбатдаги сонида чоп этилди.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги
#Тошкент_вилоят_Кенгаши

"Адолат" СДП Бекобод шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгашининг "Коррупцияга қарши курашиш, давлат идораларида очиқликни таъминлаш ва ҳуқуқий масалалар бўйича доимий комиссияси" раиси Гулзира Шарипова, партиянинг маҳаллий Кенгаши депутати Умарали Мирзакалоновлар томонидан шаҳардаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида талабалар иштирокида "Ёшлар-коррупциясиз жамият сари" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда ёшларга коррупциянинг салбий оқибатлари, жамият ривожига тўсиқлари ҳақида тушунтирилди. Ҳалоллик, шаффофлик ва қонун устуворлигини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги
#Тошкент_вилоят_Кенгаши

▶️ Ўзбекистон “Адолат” СДП Бекобод туман Кенгаши томонидан тумандаги 50-мактабда "Таълим соҳасида коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш - ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришдир" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

▶️ Тадбирда партиянинг Бекобод туман Кенгаши раиси Жуманазар Эсанов томонидан коррупцияга қарши курашда фуқаролик жамиятининг ўрни, таълим тизимидаги ҳалоллик тамойиллари ҳамда партиямиз томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

▶️ Шу билан бирга тадбир давомида партиянинг коррупцияга қарши курашишда огоҳликка чорловчи тарқатма материаллари ҳам тарқатилди.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги
#Тошкент_вилоят_Кенгаши

"Адолат" СДПнинг Олмалиқ шаҳар Кенгаши "Таълим соҳасида коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш – ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришдир" мавзусида Олмалиқ шаҳридаги 12- умумтаълим мактабида тарғибот тадбири ўтказди.

Тадбирда партиянинг Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Матлуба Ашурова томонидан таълим муассасаларида ҳалоллик, масъулият ва адолат сингари миллий қадриятларни шакллантириш, коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари, унга қарши курашдаги халқаро тажриба ва уни олдини олишдаги самарали воситалар хусусида кенг тушунчалар берилди.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Муносабат

Янги Конституция — Янги Ўзбекистоннинг ҳуқуқий пойдевори


Янги Конституцияда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини мустаҳкамлаш, давлат ҳокимиятининг барча тармоқларини демократлаштириш, қонун устуворлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Конституцияда асосий ҳуқуқ ва эркинликларни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, давлат ҳокимиятининг барча тармоқларини демократлаштириш, қонун устуворлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ижтимоий_ролик

⚖️ Қадрли Ватандошлар! Ҳалоллик ва адолат доим ҳамроҳингиз бўлсин!

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”да фаол иштирок этинг!

Унутманг, коррупцияга муросасиз бўлиш ва унга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз!


Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


❗️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, бугун, 2 май куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.


Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги
#Тошкент_вилоят_Кенгаши

"Адолат" СДПнинг Ангрен шаҳар Кенгаши раиси Гўзал Жўраева "Коррупцияга қарши курашиш" ойлиги доирасида "Таълим соҳасида коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш – ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришдир" мавзусида Ангрен шаҳар 10-умумий ўрта таълим мактабида тарғибот тадбири ўтказди.

Тадбирда ўқувчиларга таълим соҳасидаги коррупциянинг зарарли оқибатлари ҳақида гапирилди. Ёшлар ҳалолликни ҳаётлари тамойилига айлантиришлари, таълимда шаффофлик ва адолатни таъминлашга ҳисса қўшишлари кераклиги таъкидланди.

Учрашувда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга аниқ жавоблар олишди.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


#қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Маҳаллий Кенгашларнинг янги ваколатлари.

“Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ-71-сон, 21.04.2025й.) қабул қилинди.

📃 Фармонга кўра Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиялари томонидан коррупсиявий омилларни бартараф этиш фаолиятини кучайтириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

🔷 Ҳар ойда битта йўналишда коррупциявий омилларни аниқлаб, маҳаллий кенгашлар сессияларига масала киритиш;

🔷 Сессия муҳокамаларидан кейин Олий Мажлис палаталарининг коррупсияга қарши курашишга масъул қўмиталарига таклиф киритиб бориш ваколати берилди.

📆 Коррупцияга қарши курашиш умуммиллий вазифа эканлиги, коррупсияга нисбатан муросасиз бўлиш ҳамда бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб бориш йўналишида;

🔷Ҳар ойнинг оҳирги ҳафтасида Сайловчилар билан учрашувлар давомида коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича белгиланган вазифалар аҳамияти юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш;

🔷Учрашувларда тинчлик ва барқарорликни қадрлаш, тўй-ҳашам, маърака ва маросимларда ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслик, ҳалоллик, шукроналик билан ҳаёт кечириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратиш таъкидлаб ўтилиши лозимлиги белгиланди.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


САВОЛ: Сиёсий партия қандай бирлашма?

ЖАВОБ:
“Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонунга кўра, сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қарашлар, манфаатлар ва мақсадлар муштараклиги асосида тузилган, давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи кўнгилли бирлашмасидир.

Сиёсий партия сайловларда ўз номзодини кўрсатиш орқали давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда иштирок этади. Партия электорати манфаатлари кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурларида ифодаланади ҳамда номзод сайланган тақдирда белгиланган устувор вазифалар давлат бошқарувини амалга оширишда ўз аксини топади.


Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


"Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” давом этмоқда.

Мазкур ойлик доирасида “Адолат” СДП Халқ депутатлари Тошкент вилоят ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирокида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида кенг қамровли тадбирлар ўтказилмоқда. Ойлик давомида жамиятнинг барча қатламларини қамраб олиш, коррупциянинг салбий оқибатлари ва унга қарши курашишнинг долзарб аҳамияти ҳақида аҳолига кенг қамровли тушунчалар беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Бугун “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” давомида вилоят ҳудудлари бўйлаб бажарилган ишлар юзасидан Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши “Адолат” СДП депутатлик гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши ташкил этилди.

➡️ БАТАФСИЛ

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги
#Тошкент_вилоят_Кенгаши

▶️ “Адолат” СДП Олмалиқ шаҳар Кенгаши томонидан тумандаги "Бирдамлик" МФЙ 21- умумтаълим мактабида "Таълим соҳасида коррупсияга қарши иммунитетни шакллантириш — ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришдир" мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

▶️ Тадбирда партиянинг Олмалиқ шаҳар Кенгаши раиси Фаҳриддин Матасимов томонидан таълим муассасаларида ҳалоллик, масъулият ва адолат сингари миллий қадриятларни шакллантириш, коррупсиянинг келиб чиқиш сабаблари, унга қарши курашдаги халқаро тажриба ва уни олдини олишдаги самарали воситалар хусусида кенг тушунчалар берилди.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Депутат Бахтиёр Камалов маҳаллада сайловчилар билан учрашди

▶️ "Адолат" СДП Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати Бахтиёр Камалов навбатдаги учрашувини маҳаллада ўтказди. Ушбу учрашувда маҳалла аҳолиси, фаоллар, ёшлар ва нуронийлар иштирок этди.

▶️ Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-апрелдаги ПФ-71-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида муҳим масалалар муҳокама қилинди.

▶️ Депутат Камалов коррупцияга қарши муросасиз курашиш, ҳар бир фуқаро юртимизда шаффофликни таъминлаш ва адолатли жамият қуришда фаол иштирок этиши кераклигини таъкидлади.

▶️ Шунингдек, аҳолини тўй-ҳашам, маърака ва маросимларда исрофгарчиликдан тийилиш, ортиқча дабдабабозликка берилмаслик, бу борада таълим ва тарбиянинг ўрни беқиёс эканлиги ҳақида гапирди.

▶️ Учрашув якунида аҳоли ўзларини қизиқтирган саволлар билан депутатга мурожаат қилишди ва кўплаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ижтимоий_ролик

⚖️ Коррупция бу – жамият танасидаги саратон!

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”да фаол иштирок этинг!

Унутманг, коррупцияга муросасиз бўлиш ва унга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз!


Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


❗️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, бугун, 1 май куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.


Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги
#Тошкент_вилоят_Кенгаши

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигидаги "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида қизғин давом этмоқда

Мазкур ойлик доирасида вилоятнинг шаҳар ва туманларида кенг қамровли тадбирлар ўтказилди. Ойлик давомида жамиятнинг барча қатламларини қамраб олиш, коррупциянинг салбий оқибатлари ва унга қарши курашишнинг долзарб аҳамияти ҳақида аҳолига кенг қамровли тушунчалар беришга алоҳида эътибор қаратилди.

➡️Маҳалла фуқаролар йиғинларида: "Аҳолининг коррупцияга қарши курашишда фаоллигини ошириш – қонун устуворлиги гарови" мавзусида 324 та МФЙда фуқаролар билан бевосита муҳокамалар ўтказилди.

➡️Мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида: "Таълим соҳасида коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш – ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришдир" мавзусида 281 та давра суҳбатлари ўтказилиб, мулоқотлар ташкил қилинди.

➡️Олий таълим муассасаларида: "Бўлажак кадрларни ҳалоллик вакцинаси билан эмлаш – давр талаби" мавзусидаги 88 та талаба-ёшлар иштирокидаги илмий-амалий семинарлар ва очиқ мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.

➡️Тиббиёт муассасаларида: "Соғлиқни сақлаш тизимини "Коррупциясиз соҳа"га айлантириш – устувор вазифамиз" мавзусида тиббиёт ходимлари ва беморлар иштирокида 113 та давра суҳбатлари ва тадбирлар ўтказилди тарғибот ишлари олиб борилди.

➡️Жами вилоят бўйлаб мазкур ойлик доирасида ҳудудларда адлия бўлимлари ходимлари, ҳуқуқ тартибот органлар, маҳаллий депутатлар ва фуқаролар ҳамда соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда жами 806 та тарғибот ва ташвиқот тадбирлари ўтказилди.

➡️Вилоят бўйлаб ўтказилган тарғибот ва ташвиқот тадбирлари Республика ва ҳудудий оммавий ахборот воситаларида, телевидение, марказий ва ҳудудий газеталар нашрларида, веб сайтлар, интернет нашрларида кун давомида мунтазам ёритилди.

➡️Ушбу тадбирларда коррупциянинг зарарли оқибатлари ҳақида маълумот берилиб, ҳалоллик ва қонун устуворлигини тарғиб қилишга катта эътибор қаратилган.

➡️"Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" вилоят аҳолисининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, коррупцияга қарши курашишда фаол иштирок этишга чорлаш ва жамиятда ҳалоллик муҳитини шакллантиришга хизмат қилмоқда.


Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube



18 last posts shown.