Adolat SDP | Toshkent viloyati


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Ўзбекистон "Адолат" СДП расмий канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


☀️⛅️❄️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +10 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 13 февраль куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 3 совуқ,  2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда
  ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


#учрашув
Дўстлик - тараққиёт гарови

▶️ "Адолат" СДП Юқори Чирчиқ туман Кенгаши ташаббуси билан туман қозоқ миллий маданий маркази ҳамкорлигида "Дўстлик - тараққиёт гарови" мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

▶️ Тадбирда туманнинг турли миллат вакиллари, "Адолат" СДП фаоллари, Тошкент вилояти ва Юқори Чирчиқ тумани қозоқ миллий маданий маркази фаоллари иштирок этди.

▶️ Тадбир давомида миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик мавзусида маърузалар тингланди. Иштирокчилар ўзларининг миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик ҳақидаги фикрларини билдиришди, шунингдек, турли миллат вакиллари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар билдиришди.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 12 февраль куни Тошкент вилоятида  ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда
ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Кечаси 7-12, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#депутат_муносабати

Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги стратегик шериклик: Янги имкониятлар эшигини очадиган ташаббуслар


Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги муносабатларнинг стратегик шериклик даражасига олиб чиқилаётганини катта мамнуният билан кузатмоқдаман. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга расмий ташрифи доирасида Тошкент вилоятида малайзиялик тадбиркорлар учун барча имтиёзларга эга махсус иқтисодий зона ташкил этилиши ҳақидаги хабар бизни жуда қувонтирди.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати -12 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 11 февраль куни Тошкент вилоятида  ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда
ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Кечаси 7-12, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


#учрашув

Депутат ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди


▶️ Қибрай тумани 1-сонли умумтаълим мактабида Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутатлари – “Адолат” СДП Тошкент вилоят Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова ва Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг Тошкент вилояти раҳбари, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Раҳматулла Шералиев иштирокида "Депутат ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.

➡️ БАТАФСИЛ

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


#ўрганиш

Аҳоли муаммолари ўрганилди


▶️ Ҳалқ депутатлари Бекобод туман Кенгаши депутати Саида Шокирова тумандаги “Бунёдкор” МФЙ худуддаги фуқаролар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди.

▶️ Учрашувда аҳоли бандлиги ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

▶️ Шунингдек, партиянинг фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурий вазифалари доирасида амалга оширилаётган ишлар, қонунчилик ташаббуслари ҳақида фикр билдирилди.

▶️ Учрашув давомида доимий ўзгалар парваришига мухтож ногирон фарзандни ёлғиз ўзи парваришлаётган боқувчисини йўқотган Ширин Худаярованинг узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган ҳуқуқий муаммоси аниқланди. Депутат Саида Шокирова ушбу муаммони ҳал этиш учун тегишли ташкилотларга мурожаат қилиб, Ширин Худаярованинг ҳуқуқий муаммоси ижобий ҳал қилинди.

Каналга уланиш учун⤵️
🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP


☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида қор, ёмғир ёғиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 10 февраль куни Тошкент вилоятида  ҳаво ўзгариб туради,  айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир,қор) бўлиб, туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.   

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда
ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши кутилмоқда. Қор кўчиш хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади. 

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
9 февраль – ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллуд топган кун. Каналга уланиш учун⤵️
🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Бугун, 9 февраль – Буюк бобокалонимиз Алишер Навоий таваллуд топган кун!

Алишер Навоий – буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби. Тўлиқ исми Низомиддин Мир Алишер. Навоий тахаллуси остида Чиғатой (эски ўзбек тили) ҳамда форсийда ижод қилган.

Алишер Навоий инсоният тарихида ҳам ижодий, ҳам сиёсий соҳаларда бирдек самарали фаолият олиб борган йирик, серқирра шахс сифатида ўчмас из қолдирган. Мамлакат ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий такомиллашишига катта ҳисса қўшган; илм, фан, санъат ривожига ҳомийлик қилган; адолат тамойиллари устуворлиги, тинчлик ва тотувликнинг доимо барқарор бўлиши учун фаол ҳаракат қилган.

Алишер Навоий адабий мероси ХV асрдан ҳозирги кунгача нафақат ўзбек адабиёти, балки дунё маданияти, санъати ва илм-фани ривожи учун муҳим манба сифатида эътироф этилади. Асрлар давомида унинг асарлари бутун инсоният учун илҳом манбаи бўлиб келмоқда ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолажак.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Adolat № 5_2025.pdf
5.9Mb
⚖️ «Adolat» газетасининг 2025 йил 7 февраль кунги 5 (1522)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

Ушбу сонда:

✅ Мурувват ва инсонпарварлик масканидаги ютуқлар;

❇️ Партия етакчиси Фарғонадаги Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказида бўлди;

‼️ Сифатсиз дори воситалари савдосига қаршимиз;

✅ Юзма-юз мулоқотлар;

🔰 Сиёсатчи муҳандис;

🌳 “Адолат”чи бобонинг боғи;

📗 Адолатни улуғлаган мутафаккир;

📓 Тарих ибрати;

📖 “Варақсиз дафтар”даги битиклар....

©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


⚡️⚡️Ҳақиқий баҳор ҳавоси! Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +18 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

"Ўзгидромет"нинг маълум қилишича, бугун, 7 февраль куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 0-5, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор), туман тушиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Тошкент_вилоят_Кенгаши

Миллий қадриятларимиз – миллатимиз ғурури


Миллий қадриятлар — ҳар бир халқнинг маданияти, анъаналари ва тарихи билан боғлиқ бўлган муҳим элементлардир. Улар халқимизнинг ўзлигини, миллий руҳини ва умумий маънавий асосини ташкил этади. Бугунги кунда, миллий қадриятларимизни тарғиб қилишда жамоат ташкилотларининг роли катта аҳамиятга эга.

ННТлар, жумладан, ижтимоий ташкилотлар, маданий марказлар ва жамоатчилик ассоциациялари мамлакатимиздаги миллий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришда фаол иштирок этмоқдалар. Уларнинг асосий мақсади — халқимизнинг маданий меросини, анъаналарини ва қадриятларини ёш авлодга етказиш, шунингдек, жамиятдаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилишдир.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курсида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан “Миллий қадриятларимизни тарғиб қилишда жамоат ташкилотларининг роли” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди. Унда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ҳамда партия фаоллари қатнашди. Тадбирда сўзга чиққан “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Гулнора Аҳмедова, миллий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришда жамоат ташкилотларининг алоҳида ўрни борлигини таъкидлади.

Шунингдек, маҳаллаларда аҳоли ўртасида ташкил этилган тадбирлар, семинарлар ва тренингларнинг аҳамияти катта бўлиб, бу орқали ёшлар ва жамиятнинг бошқа қатламларига миллий қадриятларимиз, анъаналаримиз ва маданий меросимиз ҳақида кенг маълумот бериш мумкинлигини билдирди.

Тадбирда, шунингдек, миллий қадриятларни ёшларга етказиш учун замонавий технологиялардан фойдаланиш, интернет платформаларида миллий қадриятларни тарғиб қилиш, ижтимоий тармоқларда жамоатчиликни хабардор қилиш каби таклифлар ҳам билдирилди.

Давра суҳбати якунида, иштирокчилар миллий қадриятларни тарғиб қилишда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш, ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш ва маҳаллада миллий қадриятларни сақлашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш бўйича келишиб олдилар.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


☀️⛅️❄️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +15 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 6 февраль куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда
 ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
ОАВ — ЖАМИЯТ КЎЗГУСИ

Хабарингиз бор, Repost.uz интернет нашри томонидан ўтказилган "Халқ рейтинги – 2024" танловида "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова 2024 йилнинг энг фаол партия раҳбари сифатида эътироф этилган эди.

Бугун Repost.uz бош муҳаррири Фарҳод Тошпўлатов ушбу ютуқ билан партия етакчисини муборакбод этиб, интернет нашрининг махсус дипломини топширди.

— Ушбу ютуқ нафақат менинг, балки барча партиядошларимизнинг ютуғидир. Биз ҳамиша ОАВ билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. ОАВ–жамият кўзгуси, шу сабабли биз журналистлар билан кўпроқ мулоқот қилиш тарафдоримиз, — деди Робахон Махмудова


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#давра_суҳбати

Миллий қадриятларимиз – миллатимиз ғурури


Миллий қадриятлар — ҳар бир халқнинг маданияти, анъаналари ва тарихи билан боғлиқ бўлган муҳим элементлардир. Улар халқимизнинг ўзлигини, миллий руҳини ва умумий маънавий асосини ташкил этади.

Бугунги кунда, миллий қадриятларимизни тарғиб қилишда жамоат ташкилотларининг роли катта аҳамиятга эга.


➡️ БАТАФСИЛ

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Депутатлар муаммоларни ўрганди

▶️ Ҳалқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутатлари У. Мирзакалонов ва М. Холикова шаҳардаги 8-мактабда бўлиб, мактабнинг ҳолати билан танишдилар.

▶️ Ушбу учрашувда депутатлар мактабдаги камчиликларни муҳокама қилиб, уларни бартараф этиш бўйича фикр алмашдилар. Учрашув давомида мактабдаги камчиликлар муҳокама қилиниб, асосий муаммо – мактаб ҳовлисидаги дарахтлар ва ўсимликларни суғоришда қийинчиликлар борлиги аниқланди.

▶️ Депутатлар бу муаммони ҳал қилиш учун олдиндан суғориш тизимини яратиш зарурлигини таъкидлаб, тегишли ташкилотларга расмий мурожаат (депутатлик сўрови) юборишга келишиб олишди.


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#депутат_муносабати

"2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор: Янги Ўзбекистоннинг муҳим қадами!


Қарорда белгиланган чора-тадбирлар Ўзбекистоннинг "Инсон қадри учун" деган шиор остидаги тараққиёт стратегиясини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга.  Ушбу стратегиянинг асосий мақсади - ҳар бир фуқаронинг  турмуш даражасини ошириш,  ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва  барча фуқаролар учун тенг имкониятлар яратишдир.

Шунингдек, қарорда  иш ўринлари яратиш,  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш,  қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш,  аҳолининг касб-ҳунар малакасини ошириш ва  ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланган.


Батафсил

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 5 февраль куни Тошкент вилоятида  ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда
ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz

19 last posts shown.