#оёқдаги_шиш
Лимфостаз нима ва у нима учун ривожланади?
📍Юрак-қон томир тизими деганда одатда биз юрак, артерия ва вена томирларини тушунамиз. Лекин бу тизимнинг яна бир қисми борки, хужайралараро суюқлик балансини сақлашда улкан ишни бажаради. Бу лимфа тизими хисобланади. Тизимдаги лимфа томири ортиқча суюқликни тўқималардан олади ва лимфа тугунлари орқали фильтрлаб(иммун тизимнинг хам бир қисми хисобланади) қайтадан қон айланиш тизимига қўшади(венага қуяди).
📍Лекин айрим холатларда(яллиғланиш, травмалар ва х.) лимфа томирларида суюқлик харакати бузилади ва бу тўқималарда суюқлик тўпланиб қолишига сабаб бўлади. Бу лимфедема, яъни лимфостаз дейилади. Шиш бўлиши билан характерланади.
Лимфостаз одатда инсон хаётига хавф солмайди. Лекин хаёт тарзига халақит қилиши мумкин. У бирламчи ва иккиламчи бўлиши мумкин. Бирламчи лимфостаз туғма бўлади ва жуда кам учрайди. Иккиламчи лимфостаз лимфа тугуни, лимфа томирларини яллиғланиши, травмалари, турли хосилалар хисобига ривожланади.
- Даволаш. Прессотерапия, махсус массажлар, компрессион чулкилар кийиб юриш, томир тонусини оширувчи таблеткалар ичиш орқали даволанилади. Лимфостаз кўпинча тўлиқ йўқолмайди, лекин уни назорат қилиб туриш мумкин бўлади.
- Профилактика. Оёқларда сабабсиз шишлар пайдо бўлса, оғирликлар сезилса албатта мутахассисга мурожаат қилиш зарур, бу орқали лимфостазнинг бошланғич босқичида тўлиқ бартараф қилиш мумкин бўлади.
Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━ @Tez_tibbiyyordam_103