Forward from: Amu-Qashqadaryo ITHB
ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИКЛАР КЕНГАЙМОҚДА
"Эски-анҳор" ирригация тизими бошқармаси маъмурий биноси атрофида 6 сотих майдонда иссиқхона ташкил қилиниб, лимон парваришланяпти. Ўтган йили мўл ҳосил олиниб, жамоа ходимларига тарқатилган эди.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ бошлиғи Ф.Сиддиқов ушбу бошқармада ташкил этилган ёрдамчи хўжаликларни ўрганиб, зарурий кўрсатмалар берган эди.
Танқидий ўрганишдан сўнг ўринли хулоса чиқарган ИТБ раҳбари бошчилигида жамоа ходимлари томонидан ҳашар ташкил этилиб, бу борадаги ишлар бошлаб юборилди.
-"Эски-анҳор" ирригация тизимларига қарашли сувчилар уйларида 4 бош қора мол, 139 бош майда шоҳли чорва ва 80 та паррандалар парвариши йўлга қўйилган,- дейди, - ИТБ раҳбари У. Мирзаев. Бугун жамоамиз билан минг бош чорвачилик ташкил этиш мақсадида оғилхона ва 500 та парранда боқишга мўлжалланган товуқхоналарни қуришни бошлаб юбордик. Қисқа фурсатда бинолар битгач чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантирамиз бу эса ходимларимизга қўшимча даромад олиб келади албатта.
https://t.me/AmuQashqadaryoITHB