#яшил_макон
ИРРИГАТОРЛАР ТОМОНИДАН ЯШИЛ МАКОН ТАШКИЛ ЭТИЛДИ 🌳Бугун “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида Кўкдала-Қарши йўлида катта ҳашар ташкил этилди. Ушбу ҳашарда Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.
🌳Хусусан, “Эски анҳор” ирригация тизими бошқармаси ҳамда Кўкдала туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасининг 50 нафар ходимлари томонидан Кўкдала- Қарши йўналишидаги катта йўлнинг 4-7 километрида ер тайёрланиб, яшил макон яратилди.
🌳Унда 5 қатор майдонга 700 туп манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
🌳Бу борадаги эзгу ишлар Аму-Қашқадарё ИТҲБ тасарруфидаги ташкилот ва муассасаларда, сув хўжалиги объектларида қизғин давом этмоқда.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ ахборот хизматиhttps://t.me/AmuQashqadaryoITHB