“ЎЗБЕКИСТОНДА СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШНИ РАҚАМЛАШТИРИШ” ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Жорий йил 7 ноябрь куни куни қишлоқ хўжалигида сув ва энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш ҳамда йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида
Президентимиз сув хўжалиги соҳасида кескин ўзгариш қилишнинг бирдан-бир йўли рақамлаштириш эканини таъкидлади.Вазирлик ҳузурида
Сув хўжалигини рақамлаштириш марказини тузиш, унда сув истеъмоли ва ҳисобини юритишнинг ягона ахборот тизими ишга тушириш бўйича вазифалар қўйилди.
Бугун Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев Венгриянинг
“Art Work Design” компанияси директори А.Федосеев билан учрашув ўтказди.
Ушбу компания билан ҳамкорликда Венгрия “Эксимбанки”нинг инвестиция маблағларини жалб этиб,
“Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқаришни рақамлаштириш” лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Ахборот хизмати
Сайтда ўқишРасмий саҳифалар👇
Web-site |
Telegram |
Facebook |
Instagram