Сурхондарёда супургилар дастагига яширилган 612 кг. "гашиш" гиёҳвандлик воситасини олиб киришга уриниш фош қилинди!
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини республикамизга олиб киришга бўлган навбатдаги уриниш бартараф этилди.
2025 йил 9 февраль куни Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Айритом” чегара божхона пости орқали республикамиз ҳудудидан транзит тарзида ўтиш учун кириб келган юк автотранспорт воситасини белгиланган технологик схема асосида божхона ва чегара назоратидан ўтказиш жараёнида мазкур автотранспорт воситасига ортилган 13,5 тонна оғирликдаги супурги ходимларнинг диққатини тортди.
Шундан сўнг мазкур автотранспорт воситаси “Айритом” чегара божхона постига туташ ҳудуддаги “Термиз” ташқи иқтисодий фоалият божхона пости тасарруфидаги божхона омборига келтирилиб, ундаги товарлар тўлиқ божхона кўригидан ўтказилди.
Аниқланишича, юк автотранспорт воситасига 180 та қопда супурги жўхориси ўсимлигидан тайёрланган 22 минг 500 дона хўжалик супургилари ортилган.
Мазкур супургиларни синчиклаб кўздан кечириш давомида, 2986 дона супургиларнинг дастаклари орасига айнан супурги рангига мос равишда – сариқ рангдаги скотч билан ўралган ўртача 25 см узунликдаги полиэтилен ўрамлар моҳирлик билан яширилгани фош бўлди.
Ушбу ўрамлар белгиланган тартибда ва холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг ичига ўртача 200 гр. оғирликдаги, ўткир ҳидли, тўқ жигаррангли гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолатда 2986 дона супурги дастакларидан ажратиб олинган ўрамлардаги модда дастлабки тезкор анализ натижаларига кўра “гашиш” гиёҳвандлик воситаси бўлиб, уларнинг умумий оғирлиги 612 кг.ни ташкил қилмоқда.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур гиёҳвандлик воситасининг қора бозорлардаги нархи тахминан 16,5 млн АҚШ долларидан ошади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.