ҲАҚИҚИЙ ИШҚ
Аллоҳ учун дўстлашган икки чўпон бўлган экан. Бир куни икковлон сўзлашиб ўтириб, бири дардини айтиб қолибди:
— Дўстим, мен ошиқ бўлдим...
— Аллоҳ хайрли қилсин! Нега хафасан? Кимга ошиқ бўлдинг?
— Подшоҳнинг қизига. Унга етишиш менинг буюк орзуим.
— Шунақами? Нима қилсак экан? Ҳа, топдим. Бир пайтлар мен сафарда ориф зот билан бирга бўлган эдим. Ўша зотдан сўраймиз.
Икки дўст ўша ориф зотнинг олдига бориб, вазиятни тушунтиришибди.
— Бунинг йўли осон, — дебди ориф зот. — Фалон ердаги ғорга борасан, қирқ кун тинмай “Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ” дейсан.
Йигит рози бўлиб, ориф айтган ишни бошлабди. Ўн кун ўтибди, ўн беш кун ўтибди. Йигит гарчи тили “Аллоҳ” деса-да, хаёлида подшоҳнинг қизини тасаввур қилиб зикрни давом эттираверибди. 25 кунлардан кейин бутун шаҳар бу дарвешнинг ҳолидан огоҳ бўлиб, сўзлай бошлабди: “Кўрдингизми, бир дарвеш ғорда туну кун Аллоҳни зикр этяпти. Қандайин гўзал!”
Йигит одамларга эътибор бермас, ҳолдан тойиб қолган бўлса ҳам, подшоҳнинг қизи висолида, тинмай зикр этар ва қирқинчи кунни астойдил кутар эди.
Бу гап-сўзлар подшоҳнинг саройига ҳам боргач, вазирлар:
— Подшоҳим, биласиз, валийлар келган жойларга Аллоҳнинг баракаси нозил бўлади, одамларда муҳаббат пайдо бўлади. Қандай қилиб у зотни шаҳримизда олиб қолсак экан? — дейишибди.
— Саройим олдига бир сарой қурсак, қабул этармикан?
— Йўқ, ориф зотлар мол-дунёга қарашмайди.
— Вазирликни берсам-чи?
— Уни ҳам қабул этмайди.
— Унда нимани маслаҳат берсасизлар?
— Каримангизни унга никоҳлаб беринг.
— Агар валий зот қабул қилсалар, бу менга ҳам шараф.
Қирқинчи кун етиб келибди. Шу кунда подшоҳ ва унинг аъёнлари, йигитнинг дўсти дарвешнинг ҳузурига боришибди. Йигит тасбеҳ билан ҳамон зикр қиларди. Йигит зикрни тўхтатиши билан подшоҳ салом бериб, сўрабди:
— Ҳазрат, сизнинг бу юртда бўлишингиз бизга шараф. Буюринг, сизга бир сарой қурдираман.
— Кераги йўқ.
— Унда келинг, юртни бирга бошқарайлик.
— Йўқ.
— Сўнгги умидим шуки, менинг бир қизим бор. Гарчи сизга лойиқ бўлмаса-да, уни никоҳингизга олсангиз.
— Йўқ.
Шунда чўпоннинг дўсти югуриб, унинг олдига келибди-да, сўрабди:
— Қирқ кунки, заҳмат чекиб шу подшоҳнинг қизи учун зикр этдинг-ку. Энди нега ундан воз кечяпсан?
Дўсти табассум қилди-да, шундай жавоб берди:
— Мен қирқ кун подшоҳнинг қизи учун “Аллоҳ” деганимга ҳузуримда подшоҳу вазирлар тиз чўкяпти. Агар Аллоҳ учун “Аллоҳ” деганимда эди нелар бўлган бўларди...
✅ https://t.me/sof_iibrat